Skip to main content

Клотримазол агинал суппозиториялар

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛОТРИМАЗОЛ

CLOTRIMAZOLE

Препаратнинг савдо номи: Клотримазол.

Таъсир этувчи модда (ХПН): Клотримазол.

Дори шакли: Вагинал суппозиториялар

Таркиби:

Клотримазол – 100 мг

Таърифи: Оқ сарғиш тусли ёки оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиториялар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Замбуруғларга қарши восита.

АТХ коди: G01AF02

 

Фармакологик хусусиятлари

Клотримазол – имидазол гуруҳига мансуб синтетик антимикотик ва антитрихомонад воситадир. Препаратнинг таъсир механизми микроорганизмларнинг ҳужайра мембранасини ҳосил бўлиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тормозланиши билан боғлиқ, бу унинг ўтказувчанлигини бузилишига ва кейинчалик ҳужайрани лизисига олиб келади. Препарат шунингдек липосомаларнинг фосфолипид қобиғини ўтказувчанлигини оширади, цитоплазма вакуолизациясини, рибосомалар миқдорини камайишини чақиради. Бундан ташқари, клотримазол пероксидазалар фаоллигини сусайтиради, бу ҳужайрада водород пероксидини тўпланишини осонлаштиради, у эса унинг парчаланишида иштирок этади. Клотримазолнинг таъсир доираси дерматофитларни, ачитқи замбуруғларини, стафилококкларни, эритразма қўзғатувчиларини, трихомонадаларни ўз ичига олади

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакокинетикаси

Қинга қўлланганда киритилган дозанинг тахминан 3-10% сўрилади.

 

Қўлланилиши

Candida тури ачитқи замбуруғлари ва ёки Trichomonas vaginalis (кандидозли вульвовагинит, трихомониаз) чақирган генитал инфекциялар, Клотримазолга сезгир бактериялар чақирган генитал суперинфекциялар.

Қўллаш усули ва дозалари

Вагинал суппозиториялар 6 кун давомида қўлланилади, 1 суппозиториядан суткада 1 марта, кечқурун қинга чуқур киритилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар – гиперемия, ачишиш ҳисси, қичишиш, санчиқ, камдан-кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик ва лактация даври.

 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Клотримазол нистатин билан бир вақтда қўлланилганда, клотримазолнинг фаоллиги пасайиши мумкин. Қинга юборилганида препарат амфотерацин В ва бошқа полиен антибиотикларининг фаоллигини пасайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳайз кўриш даврида вагинал суппозиторияларини қўллаш мумкин эмас. Реинфекцияни олдини олиш учун иккала жинсий шерикни бир вақтда даволаш керак. Трихомониази бўлган беморларни муваффақиятли даволаш учун Клотримазол билан бир вақтда тизимли таъсирга эга бошқа дори воситалар, масалан, метронидозол ичга буюрилади.

Дозани ошириб юборилиши

Клотримазолни юқори дозаларда қўллаш, ҳаётга хавф туғдирувчи қандай бўлмасин реакциялар ва ҳолатларни чақирмаган. Аммо ножўя таъсирнинг кўринишларини кучайтириши мумкин.

 

Чиқарилиш шакли

Вагинал суппозиториялар 100 мг дан.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: