Skip to main content

Клостилбегит®

Улашиш:
  Reading time 14 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

(пациентлар учун маълумот)

КЛОСТИЛБЕГИТ® 50 мг ли таблеткалар 

(кломифен)

 

Ушбу дори препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин бу йўриқномани диққат билан ва тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки у Сиз учун муҳим маълумот сақлайди.

  • Бу варақни сақланг. Эҳтимол, Сизга уни яна ўқиб чиқиш керак бўлиши мумкин.
  • Агар Сизда қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг
  • Бу дори воситаси шахсан Сизга буюрилган ва Сиз уни бошқа шахсларга бермаслигингиз керак. Ҳатто агар уларда касалликни шу симптомлари бўлса ҳам, у уларга зарар етказиши мумкин.
  • Агар Сизда бирон-бир ножўя самара пайдо бўлса ёки Сиз ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг (4-бўлимга қаранг).

 

Ушбу илова-варақа қуйидаги маълумотларни сақлайди:

  1. Клостилбегит® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади
  2. Клостилбегит® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак
  3. Клостилбегит® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари
  5. Клостилбегит® таблеткалари препаратини қандай сақлаш керак
  6. Яроқлилик муддати
  7. Дорихоналардан бериш тартиби
  8. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

 

  1. Клостилбегит® таблеткалари препарати нима ва у нима учун қўлланади

Клостилбегит® препаратининг фаол моддаси овуляцияни рағбатлантирувчи синтетик препаратдир.

Аёлларда қўлланилиши

У тухумдонлар ёки гипофизнинг айрим касалликларида, шунингдек ҳомиладорликка қарши воситаларни узоқ муддат қабул қилишдан кейин тухум хужайраларини етилишини рағбатлантириш учун қўлланади. Препарат, шунингдек ҳомиладорликдан кейин кўкрак сутини меъёридан юқори чиқарилишини (галакторея) бартараф қилиш учун хам қўлланади.

Эркакларда қўлланиши

Клостилбегит®ни, шунингдек олигоспермияни (сперма миқдорини пасайиши) даволаш учун ҳам қўллаш мумкин.

 

6-yillik-qizil-jenshen
  1. Клостилбегит® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин нималарни билиш керак

Клостилбегит® препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз билан қуйидаги хавф омилларини мухокама қилинг:

  • Бу препарат билан даволаш кўп ҳомилали ҳомиладорлик чақириши мумкин
  • Бачадондан ташқари ҳомиладорликни юқори хавфи
  • Тухумдон ўсмаси пайдо бўлишини юқори хавфи

Ҳомиладорликда ҳомилани туғма нуқсонлари ривожланиши ёки ҳомиладорликни йўқотилиши мумкин, лекин улар Клостилбегит® препарати қўлланмаганда ҳам бўлиши мумкин.

 

Қуйидаги ҳолларда Клостилбегит® таблеткаларини қабул қилманг:

  • Агар Сизда таъсир этувчи моддага ёки 8-бўлимда келтирилган ёрдамчи моддалардан биронтасига аллергия бўлса;
  • Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз. Ҳомиладорликни истисно қилиш мақсадида Клостилбегит® таблеткалари билан даволашни бошлашдан олдин ҳомиладорликка тест ўтказиш керак:
  • Агар Сизда жигар касалликлари ёки унинг фаолиятини бузилиши бўлса;
  • Агар Сизда тухумдон кистаси ёки ўсмаси бўлса;
  • Агар Сизда гипофизнинг фаолияти пасайган бўлса;
  • Агар Сизда қалқонсимон бези ёки буйрак усти безларининг фаолияти бузилган бўлса;
  • Агар Сизда келиб чиқиши аниқланмаган қон кетиши бўлган бўлса;
  • Кўришни бузилиши (яқинда ривожланган ёки ўтмишда аниқланган);
  • Агар Сизда гормонга боғлиқ ўсма бўлса.

 

Тиббий қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Клостилбегит® таблеткалари препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин даволовчи шифокорингиз ёки фармацевт билан маслахатлашинг

Клостилбегит® таблеткаларини қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак:

  • Агар Сизда менопауза эрта бошланган бўлса
  • Агар Сизда тана вазни пастлиги туфайли, хайз кўриш бузилган бўлса
  • Агар Сизда илгари тиришишлар билан бирга кечувчи касаллик бўлган бўлса
  • Агар Сизда бачадон миомаси бўлса
  • Агар Сизда тухумдоннинг поликистози бўлса
  • Агар Сизда тухумдонлар катталашган бўлса

Бепуштлик сабабини аниқлаш мақсадида Клостилбегит® препаратини Сизга буюришдан олдин, шифокор синчков тиббий текширувни буюриши мумкин.

 

Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар

Болалар ва ўсмирларда Клостилбегит® препаратини қўллаш мумкин эмас.

 

Бошқа дори воситалари ва Клостилбегит® таблеткалари препарати

Шифокорингизга ёки фармацевтга Сиз қабул қилаётган, яқинда қабул қилган ёки қабул қилишни режалаштирган хар қандай, шу жумладан рецептсиз бериладиган препаратлар, дори воситалари хақида хабар беринг.

 

Клостилбегит® таблеткаларини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш

Таблеткаларни кунига бир марта овқатдан олдин қабул қилиш керак.

 

Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз, бола эмизсангиз, ҳомиладорман деб тахмин қилсангиз ёки ҳомиладорликни режалаштирсангиз, бу препаратни қўллашни бошлашдан олдин бу хақида даволовчи шифокорингизга хабар беринг.

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик юз берганидан кейин Клостилбегит®ни қўллаш мумкин эмас.

Эмизиш

Кломифен кўкрак сутига чиқарилади, шунинг учун эмизиш вақтида уни юбориш хавф ва фойдани синчиклаб таҳлил қилишни талаб этади.

Агар Сиз ҳомиладор бўлсангиз ёки бола эмизсангиз, хар қандай дори воситасини қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Даволаш курсини бошида кўришни ёмонлашиши юз бериши мумкинлиги туфайли, транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмлар билан ишлаш тавсия этилмайди.

 

Клостилбегит®нинг ҳар бир таблеткаси 100 мг лактоза сақлайди

Агар шифокорингиз Сизга, Сизда қандларнинг айрим турларини ўзлаштираолмаслик борлигини ҳақида хабар берган бўлса, бу препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг

 

  1. Клостилбегит® таблеткаларини қандай қабул қилиш керак

Клостилбегит® таблеткаларини доимо қатъий шифокорнинг буюриши бўйича қабул қилинг. Ҳар қандай гумон бўлганида шифокор ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

Ножўя реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, даволашни бошлаш олдидан пациентлар синчков гинекологик текширувдан ўтишлари керак. Клостилбегит® препарати билан даволаш мутахассис-шифокор томонидан буюрилади, препаратни фақат гинекологнинг доимий назорати остида қабул қилиш керак.

Дозалаш тартиби

Бепуштликда тухумдонларнинг сезувчанлигига (реактивлигига) қараб доза ҳар бир пациент учун шахсий равишда танланиши керак.

Мунтазам циклик қон кетишларда даволаш циклни 5-нчи кунидан бошлаш тавсия этилади (ёки давомийлиги 12 кундан кам бўлмаган эрта овулятор/фолликуляр фазани 3-нчи кунида). Ҳайз кўриш бўлмаганида даволашни ҳар қандай кунда бошлаш мумкин.

I-схема. Тухумдонларнинг реакциясини клиник ва лаборатор назоратида  кунига 50 мг 5 кун давомида. Одатда овуляция циклнинг 11-нчи ва 15-нчи кунлари орасида юз беради.

II-схема. Бу схемани 1-нчи схемани муваффақиятсизлигида қўллаш керак.

Навбатдаги циклнинг 5-нчи кунидан бошлаб препаратни 100 мг дан ҳар куни 5 кун давомида буюриш керак. Овуляцияни қўзғатилиши бўлмаганида шу курсни такрорлаш мумкин (суткада 100 мг дан яна бир марта). Агар овуляция илгаригидек бўлмаса, 3 ойлик танаффусдан кейин қўшимча 3 ойлик курс ўтказиш мумкин. Шундан кейин препаратни қабул қилишни давом эттиришни ҳеч қандай маъноси йўқ.

Иложи борича бир циклда умумий доза 750 мг дан ошмаслиги керак.

Тухумдонлар поликистози синдромида: бошланғич доза пасайтирилиши керак (суткада
25 мг).

Контрацептивлар қабул қилинганидан кейин пайдо бўлган аменореяда суткада 50 мг дан дозани қабул қилиш керак; беш кунлик курс одатда, хатто 1-нчи схема қўлланганида ҳам муваффақиятга эришилади.

Олигоспермияда 50 мг дан ҳар куни 6 хафта давомида буюриш керак.

Қўллаш усули

Клостилбегит® таблеткаларини кунига бир марта овқатдан олдин қабул қилиш керак.

Болалар, ўсмирлар ва постменопауза даврдаги аёлларда Клостилбегит®ни қўллаш мумкин эмас.

 

Агар Сиз буюрилганидан кўпроқ Клостилбегит® таблеткаларини қабул қилган бўлсангиз, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокорга кўрсатиш учун бу йўриқномани ва қолган таблеткаларни ўзингиз билан олиб боринг.

 

Доза ошириб юборилганида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин:

кўнгил айниши, қусиш, вазомотор оқиб келишлар, терлаш, кўришни бузилиши (кўриш ўткирлигини пасайиши, сцинтилляцияловчи скотома /ёруғликни чарақлаши, кўр доғлар/), тухумдонларни катталашиши ва чаноқ ёки қорин аъзоларида оғриқ.

Қабул қилинган препарат чиқариб юборилганидан кейин самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш тавсия этилади.

 

Агар Сиз Клостилбегит® таблеткаларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Клостилбегит® таблеткасини қабул қилишни унутган бўлсангиз, иложи борича тезроқ қабул қилинг. Агар навбатдаги таблеткани қабул қилиш вақти яқинлашаётган бўлса, ўтказиб юборилган дозалар ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг, чунки Сиз ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдираолмайсиз, лекин дозани ошириб юборилиши хавфини оширишингиз мумкин.

Препаратни номунтазам қабул қилишда кутилаётган самара (тухум хужайрани етилиши) юз бермаслиги мумкин.

 

Агар Сиз Клостилбегит® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Аёлларда Клостилбегит® таблеткасини қабул қилиш давомийлиги бир цикл давомида 5 кунни ташкил қилади. Препаратни қабул қилиш муддатидан олдин тўхтатилганида, кутилаётган терапевтик самара юз бермаслиги мумкин.

Агар Сизда ушбу дори воситасини қабул қилиш бўйича қўшимча саволлар пайдо бўлса, шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.

 

  1. Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари

Барча дори воситалари каби, ушбу препарат ҳам ноҳуш реакциялар чақириши мумкин, лекин улар ҳаммада ҳам пайдо бўлавермайди.

Қуйидаги реакциялар пайдо бўлганида Клостилбегит® препаратини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга ёки касалхонага мурожаат қилинг:

  • Агар Сизда аллергик реакция ривожланса, унинг симптомлари қуйидагилар: тери тошмалари, нафас ва ютишни қийинлашиши, лаблар, томоқ ёки тилни шиши (ангионевротик шиш).
  • Тананинг бир томонини увишиши, оёқ-қўлларни кучсизлиги ёки фалажи, нутқни ноаниқлиги, кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, онгни чалкашиши, қатъиятсизлик. Бу инсультнинг белгилари бўлиши мумкин.

Кутилмаган ножўя самаралар ривожланганида Клостилбегит® таблеткаларини қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг, чунки Сизга шошилинч тиббий ёрдам керак:

  • Тухумдонларни кучли рағбатлантирилиши, унинг симптомлари қуйидагилар бўлиши мумкин: қориннинг пастки қисмида, меъда соҳасида, болдир мушакларида оғриқ, газларни тўпланиши, сийдик хажмини камайиши, нафасни қийинлашиши, тана вазнини ошиши. Бунда даволовчи шифокорингиз Клостилбегит® препаратини бекор қилади ёки дозасини пасайтиради.
  • Кўриш ўткирлигини ёмонлашиши, ёруғликни ярақлаши ёки ёруғликни сезиш туйғуси. Одатда бу симптомлар ўтиб кетади, лекин айрим холларда ўзгаришларсиз қолган. Даволовчи шифокорингиз Сизни окулистга маслахат учун юборади.
  • Жигар фаолиятини бузилишлари туфайли сариқлик ривожланиши мумкин, унда тери ва кўзларнинг оқи сарғаяди.
  • Тўсатдан ўткир бош оғриғи.
  • Рухий бузилишлар, психоз.

Агар қуйида санаб ўтилган ножўя самаралар ёмонлашса ёки бир неча кун давомида ўтиб кетмаса, даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг:

  • Ҳайз кўришлар орасидаги оғриқли қон кетишлар
  • Қориннинг пастки қисмида оғриқ, бу эндометриознинг (бачадон шиллиқ қаватини, унинг бўшлиғидан ташқарида пайдо бўлиши), эндометриознинг белгисини ёмонлашиши, тухумдонларни катталашиши, тухумдонларнинг ракининг симптоми бўлиши мумкин.
  • Гавҳарни хиралашиши (катаракта).
  • Тиришишлар, хушдан кетишлар, онгни чалкашиши, безовталик, мувозанатни бузилиши.
  • Тинка қуриши, уйқуни бузилиши, депрессия, кайфиятни ўзгариши, хулқни ўзгариши.
  • Нутқни ўзгариши
  • Тошма, қичишиш
  • Кўнгил айниши, қусиш
  • Терини қизариши
  • Бош оғриғи
  • Юз, лабларни шиши, кўзларнинг атрофини шиши
  • Оғриқли нафас
  • Сочларни тўкилиши

Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралари уларни пайдо бўлиш тез-тезлигига мувофиқ берилган:

Тез-тез (100 пациенлардан 1-10 тасида учрайди):

  • бош оғриғи, бош айланиши, чарчоқлик, кўришни бузилиши (ярақлаш ёки кўзларда ёйилган доғлар, тебранувчи ёруғлик ва бошқалар.), 
  • кўнгил айниши, қусиш, 
  • терини қизариши, терлаш, иссиқлик оқиб келиши, 
  • сут безларини зичлашиши, қорин ва чаноқ аъзоларида оғриқ, 
  • оғриқли ҳайз кўришлар, меъёрий бўлмаган бачадон қон кетишлари, тухумдонларни катталашиши.

Тез-тез эмас (1000 пациенлардан 1-10 тасида учрайди):

  • чарчоқлик, айланиш туйғуси билан бош айланиши (вертиго), 
  • қабзият, диарея, қоринда ўткир оғриқ, 
  • тез-тезроқ сийиш, 
  • тошма, эшакеми, терини аллергик яллиғланиши, кўп шаклли эритема, терига қон қуйилиши, иштаҳани ошиши, тана вазнини ошиши ёки камайиши, сариқлик, сафрони димланиши, 
  • қинни қуруқлиги, 
  • нерв кучланиши, депрессия, уйқусизлик.

Кам ҳолларда (10000 пациенлардан 1-10 тасида учрайди):

  • гавҳарни хирашиши, кўриш нервини яллиғланиши

Жуда кам ҳолларда (10000 пациенлардан 1 тасидан камида учрайди): 

  • сочларни тўкилиши.

Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаш мумкин эмас):

  • рухий реакциялар, шу жумладан бош мия қон айланишини бузилишлари, нерв тизими томонидан бузилишлар билан боғлиқ бўлган параноидал психоз, онгни бузилиши, нутқни бузилиши, 
  • бош мияда қон айланишини бузилиши, нерв тизими томонидан бузилишлар билан боғлиқ хушдан кетишлар (Маълум тиришишга тайёргарлиги бўлган пациентларда онгни йўқотилиши билан тиришиш хуружлари хақида хабар берилган), 
  • сариқлик, сафрони димланиши, аллергик реакциялар, кўп шаклли эритема (терида нишонсимон доғларни пайдо бўлиши), терига қон қуйилиши, ангионевротик шиши, тухумдонларни кучли рағбатлантиришиши, эндометриоз ва унинг қайталанишлари, айрим ҳолларда гормонга боғлиқ ўсмаларни ривожланиш ёки ҳолатни ёмонлашиши ҳоллари.

Иссиқлик оқиб келиши препарат бекор қилинганидан кейин тўхтайди. Тухумдонларни кистоз катталашиши кузатилиши мумкин, айниқса кам учрайдиган касаллик – Штейн-Левентал синдромида. Бундай ҳолларда ҳароратингизни мунтазам ўлчаш керак. Ўлчашларнинг натижаларига қараб Сизнинг даволовчи шифокорингиз, Сиз қачон даволашни тўхтатишингиз кераклигини ҳал қилади.

Препаратни қабул қилиш вақтида кўп ҳомилалик ҳомиладорлик, ўртача популяцияга қараганда кўпроқ пайдо бўлади. Кломифен билан даволашда кўпроқ бачадондан ташқари ҳомиладорлик ривожланади.

 

Ножўя самаралари ҳақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя самаралар, шу жумладан ушбу йўриқномада кўрсатилмаганлари аниқланганида, илтимос, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Сизнинг хабарларингиз туфайли, Сиз бу препаратни хавфсизлиги бўйича кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.

 

  1. Клостилбегит® препаратини қандай сақлаш керак

15-25оС ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

  1. Яроқлилик муддати

Яроқлилик муддати ўрамида кўрсатилган.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

Яроқлилик муддатининг ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

Клостилбегит® таблеткаларини сифатини ёмонлашишини аниқ белгилари (масалан, рангини ўзгариши) пайдо бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситаларини маиший чиқиндилар ёки оқава сувларга ташлаш мумкин эмас. Агар керак бўлмаган препаратни чиқиндиларга ташлаш керак бўлса, фармацевт билан маслаҳатлашинг. Бу чоралар атроф-муҳитни ифлосланишини олдин олишга ёрдам беради.

 

  1. Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича берилади.

 

8.Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумот

Клостилбегит® таблеткалари препарати нима сақлайди

Таъсир этувчи модда: 

ҳар бир таблетка 50 мг кломифен цитрати сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: 

лактоза моногидрати (100 мг), картошка крахмали, тальк, желатин, магний стеарати, стеарин кислотаси.

Клостилбегит® таблеткаларининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Ташқи кўриниши: 

Думалоқ, ясси, оқ, сарғиш-оқ ёки кулрангроқ-оқ рангли, ҳидсиз ёки деярли ҳидсиз, бир томонида “CLO” кўринишидаги гравировкали фаскали таблеткалар.

Ўрами: 

10 таблеткадан жигарранг шиша флаконларга жойланган. 1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365