Skip to main content

КЛИОН® инфузия учун эритма, 0,5 %

Улашиш:
  Reading time 16 minutes

МутахасСислар учун дори препаратИни қўллаш бўйича йўриқнома

 

  1. Препаратнинг номи

КЛИОН® инфузия учун эритма, 0,5 %

KLION®

ХПН: Метронидазол (Metronidazole)

 

  1. Сифат ва миқдорий таркиби

100 мл инфузия учун эритма 500 мг метронидазол сақлайди.

Ёрдамчи моддаларнинг тўлиқ рўйхати 6.1. бўлимда келтирилган.

  1. ДОРИ ШАКЛИ

Инфузия учун эритма.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз яшил тусли эритма.

  1. кЛИНИК ХУСУСИЯТЛАРИ

4.1     Қўлланилиши 

Терапевтик мақсадларда:

Клион инфузияси метронидазолга сезгир, анаэроб бактериялар томонидан чақирилган жиддий инфекцияларни даволаш учун буюрилади. Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда Клион инфузиясига қўшимча сифатида аэроб инфекцияларни даволашга яроқли бўлган антибиотиклар буюрилиши лозим.

Метронидазол клиндамицин, хлорамфеникол ва пенициллинга резистент бўлган Bacteroides fragilis томонидан чақирилган инфекцияларда самарадир.

Метронидазолни қўлланилиши тахминан ёки айнан анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган.

6-yillik-qizil-jenshen

Интраабдоминал инфекциялар: масалан, перитонит.

Гинекологик инфекциялар: масалан, кичик чаноқ абсцесси, параметрит, туғруқдан кейинги иситма.

Марказий нерв тизими инфекциялари (МНТ): масалан, Bacteroides fragilis томонидан чақирилган бош мия абсцесси.

Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: масалан, Bacteroides fragilis томонидан чақирилган некротик пневмония.

Суяк ва бўғимларнинг инфекциялари: масалан, остеомиелит.

Bacteroides тури ва Clostridium тури томонидан чақирилган бактериал сепсис.

Профилактика мақсадида:

Профилактика сифатида операциядан олдин ва кейин вена ичига юборилади Клион пациентларда операциядан кейинги янги инфекциялар сонини камайтириши мумкин, шунингдек меъда-ичак ва гинекологик жарроҳлик операцияларида қўлланилади.

4.2     Қўллаш усули ва дозалари

Метронидазолни ичга қабул қилиш имкони бўлмаган пациентлар учун эритмани вена ичига инфузия шаклида юборилади. Пациентнинг ҳолати дорини ичга қабул қилишга ўтиш имконини берганда, уни перорал буюриш керак.

Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда вена ичига Клион инфузиясига қўшимча сифатида аэроб бактериялар томонидан чақирилган касалликларни даволаш учун тўғри келадиган парентерал антибиотикларни, препаратларни аралаштирмаган ҳолда қўллаш мумкин.

Клион, инфузия учун эритмани бошқа препаратлар билан битта эритмада аралаштириш мумкин эмас.

Инфузияни юбориш тезлиги минутига 5 мл ни ташкил этади.

Анаэроб инфекцияларни даволаш

Терапевтик мақсадларда катталарга (тана вазни тахминан 70 килограмм бўлган) ва 12 ёшдан катта болаларга:

Бошланғич доза тана вазнига 15 мг/кг (3 мл) метронидазолни, самарани бир маромда сақлаб турувчи доза тана вазнига 7,5 мг/кг (1,5 мл) метронидазолни ташкил қилади, 3 кун давомида ҳар 6 соатда юборилади, шундан сўнг худди шу дозада ҳар 12 соатда юборилади.

Максимал суткалик доза 4 г дан ошмаслиги керак.

Даволашни одатдаги давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади, оғир анаэроб инфекциялар 2-3 ҳафта давомида даволашни талаб этиши мумкин.

12 ёшдан кичик болаларга:

Тана вазнига 7,5 мг/кг (1,5 мл) метронидазол ҳар 8 соатда 3 кун давомида, кейин ҳар 12 соатда худди шу дозада буюрилади.

Операциядан кейинги анаэроб инфекцияларнинг профилактикаси

Профилактик мақсадларда катталарга (тана вазни тахминан 70 килограмм) ва 12 ёшдан катта болаларга:

Тана вазнига 15 мг/кг (3 мл) метронидазол инфузия кўринишида 30-60 минут давомида юборилади; инфузия операция бошланишидан 1 соат олдин тўхтатилиши керак. Зарурати бўлганда операциядан кейинги 6 (-8) соат ёки 12 (-16) соатдан кейин Клион инфузия учун эритмаси, тана вазнига 7,5 мг/кг (1,5 мл) дозаси такроран буюрилиши мумкин.

12 ёшдан кичик болаларда профилактика учун:

Препаратни юбориш схемаси юқорида таърифлангани билан бир хил, лекин вена ичига юбориш учун бир марталик доза тана вазнига 7,5 мг/кг (1,5 мл) метронидазолни ташкил қилади.

Буйрак фаолиятини сусайиши: Буйрак фаолиятини сусайиши метронидазолнинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди; препарат одатдаги дозада буюрилиши мумкин. Бир вақтнинг ўзида гемодиализ ўтказилса, метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври қисқаришини эътиборга олиш керак. Шунинг учун гемодиализдан сўнг қўшимча дозани юбориш керак бўлиши мумкин. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган пациентларда метронидазолнинг метаболитлари гемодиализсиз тўпланиши мумкин. Бундай ҳолларда гемодиализ самарали, перитонеал диализ эса самарасиз ҳисобланади.

Гемодиализ: Метронидазол ва унинг метаболитлари яхши диализланади. Гемодиализ вақтида метронидазолнинг ярим чиқарилиш даври сезиларли қисқаради (тахминан 3 соат), гемодиализдан сўнг айрим ҳолларда қўшимча дозалар юборилиши мумкин.

Оғир жигар касалликлари бўлган пациентларда метронидазол секин метаболизмга учрайди, бу метронидазол ва унинг метаболитларини қон плазмасида тўпланишига олиб келади. Бундай ҳолларда буйрак етишмовчилиги даражасига қараб, доза ва дозалар орасидаги интервалларни мувофиқлаштириш талаб қилинади.

Кекса ёшдаги пациентларда метронидазолнинг фармакокинетикаси ўзгариши мумкин, шунинг учун препаратнинг дозасига тегишли тарзда тузатиш киритиш мақсадида зардобдаги метронидазолнинг миқдорини назорат қилиш зарур бўлиши мумкин.

4.3     Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Фаол субстанциясига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Нитроимидазолнинг бошқа ҳосилаларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

 

4.4     Махсус кўрсатмалар ва препаратни қўллаганда эҳтиёткорлик чоралари

Даволаш 10 кундан ортиқ давом этганида –агар кўрсатмалар асосланган бўлса ва пациент кузатув остида бўлса – мунтазам клиник ва лаборатор текширишлар ўтказилиши лозим. Агар сурункали касалликлар туфайли узоқ муддатли даволаш курси лозим бўлса, даволашдан кутилаётган фойда ва хавф орасидаги нисбатни баҳолаш керак.

Жигар фаолияти ёмонлашганда метронидазолнинг метаболизми секинлашади, бу эса плазмадаги метронидазол ва унинг метаболитларини тўпланишига олиб келади. Бундай ҳолларда дозани пасайтириш лозим.

Жигар энцефалопатияси бўлган пациентларга Клионни венага юборилиши эҳтиёткорлик билан ўтказилиши керак.

Натрий ионларини сақловчи эритмаларни юборилиши, организмда натрийни тутилишига олиб келиши мумкин.

Маълум бўлган ёки илгари аниқланмаган кандидоз Клион инфузия учун эритма билан даволаш вақтида зўрайиши мумкин.

Даволаниш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ман этилади.

Метронидазол билан даволаш вақтида мўътадил лейкопенияни юз бериш ҳолатлари қайд этилган, шунинг учун даволашдан олдин ва кейин қон таҳлилини ўтказиш (лейкоцитлар сонини текшириш) тавсия қилинади.

Кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларга ёки шишга мойил пациентларга Клион инфузия учун эритмаси юборилганда, алоҳида эхтиёткорликка риоя қилиш керак.

Метронидазол билан даволаш вақтида қон плазмасида литийнинг миқдори ортиши мумкин. Метронидазол ва литийни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар орасида буйрак етишмовчилиги ҳолатлари кузатилган. Шунинг учун метронидазол билан даволашни бошлашдан аввал литийнинг дозасини камайтириш ёки қабул қилишни умуман тўхтатиш керак.

Буйрак фаолиятини пасайиши метронидазолнинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди; препарат одатдаги дозада буюрилиши мумкин. Ёндош равишда гемодиализ ўтказилган ҳолларда, метронидазолнинг ярим чиқарилиш даврини қисқаришини эътиборга олиш керак. Шунинг учун гемодиализдан сўнг қўшимча дозани юбориш зарур бўлиши мумкин. Креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам бўлган пациентларда метронидазолнинг метаболитлари гемодиализсиз тўпланиши мумкин. Бундай ҳолатда гемодиализ самаралидир, айни пайтда перитонеал диализ самарасиздир.

Метронидазол билан даволаш вақтида перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш (камайтириш) керак.

Метронидазол билан даволаш вақтида марказий нерв тизими (МНТ) нинг фаол ва жиддий каслликлари кучайиши мумкин, шунинг учун бундай ҳолларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

4.5     Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири ва ўзаро таъсирнинг бошқа турлари

  • Метронидазол перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириб, протромбин вақтини ошишига олиб келади, шунинг учун уларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
  • Ферментларнинг индуктори (масалан, фенитоин, фенобарбитал) метронидазолнинг метаболизмини тезлаштириб, плазмадаги фенитоиннинг концентрациясини пасайишига ва плазмадаги клиренсини ошишига олиб келиши мумкин.
  • Ферментларнинг ингибиторлари (масалан, циметидин) метронидазолнинг ярим чиқарилиш даврини ошириши ва плазмадаги клиренсини камайтириши мумкин.
  • Метронидазол билан даволаниш вақтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш дисульфирсимон нохуш самараларни (қорин оғриғи, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи ва гиперемия) чақириши мумкин.
  • Метронидазол ва дисульфирам бир вақтнинг ўзида буюрилмаслиги керак (аддитив таъсир, психотик реакциялар, онгни чалкашиши ўрин тутиши мумкин).
  • Метронидазол билан даволаш вақтида қон плазмасида литийнинг миқдори ортиши мумкин, шунинг учун метронидазол билан даволашни бошлашдан олдин литийнинг дозаси камайтирилиши ёки литий билан даволаш тўхтатилиши керак.
  • Циклоспорин ва метронидазолни бирга буюрилганда плазмадаги циклоспориннинг концентрацияси ошиши мумкин. Агар бирга буюрилиши керак бўлса, плазмадаги циклоспориннинг даражасини назорат қилиб туриш керак.
  • Метронидазол 5-фторурацилнинг клиренсини камайтиради ва унинг токсиклигини оширади.
  • Метронидазол аспартат-аминотрансфераза (АСТ), аланин-аминотрансфераза (АЛТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), триглицеридлар ва гексокиназа – глюкоза каби қоннинг биокимёвий кўрсаткичларни аниқлашда хатолар туғдириши мумкин.

4.6     Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳомиладорлик

Метронидазол йўлдош тўсиғидан ўтади ва ҳомила қонига тезда тушади.

Каламушларда инсон учун максимал дозадан беш марта юқори дозалар берилиб ўтказилган репродуктив фаолиятни ўрганиш юзасидан тадқиқотларда метронидазол чақирган репродуктив фаолиятни ёмонлашиши ёки ҳомила учун зарар тасдиқланмаган. Ҳомиладор сичқонларга метронидазолни одам учун максимал дозага тахминан тенг дозада интраперитонеал буюрилганда препарат фетотоксикликни чақирди. Бироқ ҳомиладор сичқонларга метронидазол перорал буюрилганда ҳеч қандай фетотоксиклик кузатилмади.

Шундай бўлсада, ҳомиладор аёлларда ҳеч қандай адекват ва яхши назорат қилинган тадқиқотлар ўтказилмаган.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида ўтказилган мета-таҳлил асосида, фетотоксикликни ҳеч қандай ошмаганлиги тўғрисида хулоса қилинди.

Шунга қарамай, ҳомиладорлик вақтида, айниқса биринчи уч ойликда метронидазол фақат кутилаётган фойда ва бўлиши мумкин бўлган хавфни синчков баҳолагандан кейингина қўлланиши мумкин.

Эмизиш даври

Метронидазол она сутида, қон плазмасидаги концентрациясига тенг концентрацияларда аниқланади. У кўкрак сутига аччиқ таъм бериши мумкин. Препаратнинг эмизикли болаларга салбий таъсирини бартараф этиш учун метронидазолни қабул қилишни тўхтатиш ёки она учун даволашнинг муҳимлигини ҳисобга олиб, даволаш даврида ва даволаш тугаганидан кейин 1 ёки 2 кун ўтгач, эмизишдан воз кечиш керак.

4.7     Автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Метронидазол автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

  • Нохуш самаралар

Метронидазолни ножўя таъсирлари унинг дозасига боғлиқ. Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар меъда­ичак йўллари томонидан кузатиладиган бузилишлардир.

Сони

Аъзолар  тизимиининг синфи

(MedDRA 10.0)

â

Жуда тез­тез (³1/10)Тез­тез (дан³1/100 гача<1/10)Тез­тез эмас (дан³1/1 000 гача<1/100)Кам ҳолларда (дан³1/10 000 гача<1/1 000)Жуда кам ҳолларда (<1/10,000)
Қон ва лимфа тизим  томонидан бузилишлар

 

    Нейтропения (лейкопения)

 

Иммун тизими  томонидан бузилишлар    Анафилактик реакциялар
Озиқланиш ва моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар  Анорексия  
Рухий бузилишлар   Онгни чалкашиши 
Нерв тизими томонидан бузилишларБош оғриғи Периферик нейропатия

(қўл­оёқларни увишиши)

Бош айланиши

Тиришишлар

Мувозанатни бузилиши

Уйқувчанлик

Дисгевзия

(Оғизда металл таъми)

  
Қон томир тизими томонидан бузилишлар    Тромбофлебит
Меъда­ичак  тизими томонидан бузилишларКўнгил айнишиҚоринда оғриқ

Қоринда санчиқлар

Диарея

Қусиш

Тилда караш қопланиши

  
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар    Холестаз

Сариқлик

 

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар  Квинке шиши

Қичишиш

Тошма

Эшакеми

 Кўп шаклли эритема
Тизимли бузилишлар ва юбориш жойи-даги асоратлар  Тана ҳароратини ошиши  
Лаборатор кўрсаткичлар   Сийдик рангини тўқлашиши*Жигар ферменти кўрсаткичларини ошиши

 

* Сийдик рангини тўқлашиши метронидазолнинг метаболити томонидан чақирилади ва бу клиник аҳамиятга эга эмас. Периферик нейропатия (қўл­оёқларни увшиши), бош оғриғи, тиришиш, уйқучанлик, бош айланиши, координацияни бузилиши, онгни чалкашиши кам ҳолларда ва препаратнинг катта дозалари билан узоқ муддатли даволаш вақтида кузатилиши мумкин. Доза пасайтирилганидан кейин ёки даволаш тўхтатилганидан сўнг бу симптомлар ўз-ўзидан (спонтан) йўқолади.

4.9     Дозани ошиб юборилиши

Дозани ошиб юборилишининг токсик симптомлари (кўнгил айнаши, қусиш, атаксия) юз берган ҳолларда, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ва гемодиализни ўтказиш каби симптоматик терапияни қўллаш керак, чунки специфик антидот мавжуд эмас. Метронидазол ва унинг ҳосилалари диализ ёрдамида яхши чиқарилади.

  1. ФАРМАКОЛОГИК хусусиятлари

5.1     Фармакодинамик хусусиятлари

Фармакотерапевтик гуруҳи: Имидазол ҳосилалари, бошқа антибактериал воситалари, ATХ-код: J01X D01

 

Метронидазол микроорганизмларга пассив диффузия орқали киради. Бактериал ҳужайрасида редукциясидан сўнг бу биологик фаол ва цитотоксик метаболит ДНК ни парчалайди. Метронидазолнинг нитро гуруҳининг редукциясига масъул бўлган нитроредуктаза ферменти кислород бўлган шароитда таъсир кўрсатмайди. Шу боисдан,  метронидазол фақатгина анаэроб шароитларда самаралидир.

Метронидазол – айрим содда ҳайвонлар (Trichomonas vaginalis, Entamoeba hystolitica ва Giardia lamblia) томонидан чақирилган касалликларни даволаш учун, шунингдек облигат анаэроблар томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланиладиган самарали химиотерапевтик бирикмадир.

Микробиологик хусусиятлари:

Метронидазол in vitro шароитида кўпчилик облигат анаэробларга қарши (Propioni bacteria ва актиномицетлардан ташқари) фаол таъсир қилади.

Грам-манфий таёқчасимон бактериялар: Bacteroides турлари, шу жумладан Bacteroides fragilis гуруҳи (B. fragilis, B. ovatus, B. thetaiotaomicron), Fusobacterium тури

Грам-мусбат таёқчасимон бактериялар: Clostridium тури, Eubacterium тури.

Грам-мусбат кокклар: Peptococcus тури, Peptostreptococcus тури.

Препарат айрим факультатив анаэроблар (Gardnerella vaginalis, Helicobacter pylori) қарши ва спирохеталарнинг айрим турларига қарши ҳам самаралидир.

 

5.2. Фармакокинетик хусусиятлари

Соғлом одамда метронидазолни организмдан ярим чиқарилиш даври ўртача 8 соатни ташкил қилади. Метронидазол ва унинг метаболитларини асосий чиқарилиш йўли – сийдик билан (дозанинг 60–80%), айни пайтда аҳлат билан юборилган дозанинг 6-15% чиқарилади.

Соғлом кўнгиллилар ва пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, метронидазол орқа мия суюқлигига тез киради ва бош мия абсцесси ва ўпка абсцессида терапевтик концентрацияларига етади. У катта тақсимланиш ҳажмига эга, қон айланиш тизимидаги метронидазолнинг 20% дан камроғи қон плазмаси оқсиллари билан боғланади. Метронидазол ўт чиқариш йўлларига ўтади ва худди қон плазмасидаги концентрацияларидек юқори концентрацияларга эришади.

Метронидазолнинг плазмадаги концентрацияси юборилган дозага пропорционалдир. 100-4000 мг метронидазолни саккиз соат давомида вена ичига юбориш соғлом кўнгиллиларда  доза ва қон плазмасида чўққи концентрацияси ўртасида бир текис пропорционал боғлиқликни кўрсатди. 500 мг метронидазолни бир марта юборилгандан сўнг плазмадаги концентрацияси ўртача 11,7-18 мкг/мл ни ташкил қилади.

Жигар фаолиятини сусайган пациентларда метронидазолнинг плазмадан клиренси пасайган бўлади.

Буйрак фаолиятини сусайиши метронидазолнинг фармакокинетикасига жиддий таъсир кўрсатмайди.

5.3. Хавфсизлик бўйича клиника олди синовлари

Узоқ муддат юборилганида метронидазолнинг токсиклиги сичқонларнинг турли зотлари ва турли ҳайвонларда ўзгаради. Итларда кузатиладиган неврологик бузилишлар бошқа турдаги ҳайвонларда аниқланмаган. Препаратнинг юқори дозалари перорал қабул қилинганда сичқонларнинг битта зотида ва каламушларда тана вазнини пасайиши ва моякларнинг атрофиясини чақирган, айни пайтда вена ичига буюрилганда эса, каламушларнинг тана вазнини ўсиш тезлигига таъсир қилмаган ва артериал босимнинг ёки гемотологик ёки биокимёвий тадқиқотларнинг кўрсаткичларини хеч қандай жиддий ўзгаришларини чақирмаган.

Препаратнинг катта дозаларини қабул қилган маймунларда қон зардобида жигар ферментларининг фаоллигининг ёндош ўзгаришларисиз жигарнинг гистологик ўзгаришлари юз берган.

1 мг/кг гача бўлган суткалик доза 5 ҳафта давомида сичқонларда ўлим кўрсаткичига доминант таъсир кўрсатмаган.

Бир лабораторияда ўтказилган тадқиқотларда Свисс линияси сичқонларида ўпкада ўсмалар ва хавфли лимфомаларнинг янги ҳолатларини сонини ошиши қайд этилган, аммо бунга ўхшаш ҳолатлар бошқа тадқиқотчилар томонидан ўтказилган тадқиқотларда Спрег-Доули линиясидаги каламушларда ёки оғмахонларда аниқланмаган.

Метронидазол in vitro шароитидаги қатор таҳлилар тизимида мутаген фаолликни намоён этди, аммо сут эмизувчиларда (in vivo) ўтказган тадқиқотларда потенциал генетик шикастланишларни намойиш этмаган.

  1. ФАРМАЦЕВТИк маълумотлар

6.1     Ёрдамчи моддалар рўйхати

Натрий дигидрофосфат дигидрати, динатрий фосфат додекагидрати, натрий хлориди, инъекция учун сув.

 

6.2     Номутаносиблик

Клион инфузия учун эритмасини бошқа дори воситалари билан биргаликда аралаштирмаслик тавсия қилинади.

6.3     Яроқлилик муддати

3 йил.

6.4     Сақлаш шароити бўйича махсус кўрсатмалар

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +15°С дан +30°C гача бўлган ҳароратда сақлансин.

  • Ўрам тури ва ичдаги таркиб

100 мл инфузия учун рангсиз шишали флаконда, резина тиқини, алюмин ва сариқ пластик «flip-off» туридаги қопқоқ билан ёпилаган. Умумий ўрамда шиша флаконлар сони
10х100 мл.

6.6     Ишлатилиши ва фойдаланиш бўйича махсус кўрсатмалар

 

Бериш тартиби: Шифокор рецепти бўйича берилади.

Ишлатилмаган дори воситаси ёки чиқиндилар давлат қонунчилиги асосида утилизация қилинади.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365