Skip to main content

Климадинон® таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛИМАДИНОН®

KLIMADYNON®

Препаратнинг савдо номи: Климадинон®

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби:

1 қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг цимицифуга илдизпоясининг қуруқ экстракти.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати, кальций гидрофосфат дигидрати, тальк, титан диоксиди (Е 171), темир III оксиди (Е 172), темир II оксиди (Е 172), макрогол 6000, аммиак метакрилати сополимери.

Таърифи: қобиқ билан қопланган, қизил-жигарранг рангли, икки томони қавариқ, думалоқ, силлиқ юзали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Климаксга қарши воситаси.

АТХ код: G02CX

 

Фармакологик хусусиятлари

Ушбу ўсимликдан олинадиган дори препаратини қўллаш климакс давридаги лоҳаслик симптомларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Таъсир механизми ва климактерик симптомларини яхшиланишига ёрдам берувчи компонентлари маълум эмас.

 

Фармакокинетикаси

Таърифланмаган

Қўлланилиши

Қон қуйилиши ва кўп терлаш каби менопауза симптомларини енгиллаштириш учун ўсимликдан олинадиган дори воситаси.

Қўллаш усули ва дозалари

Дозалаш

Пациентларбир марталик дозакундузги доза
Менопауза давридаги аёллар1 та қобиқ билан қопланган таблетка2 та қобиқ билан қопланган таблетка

Қўллаш усули

Кунига икки марта (эрталаб ва кечқурун), кам миқдордаги суюқлик билан ичга қабул қилинсин.

Таблеткани бутунлигича, чайнамасдан ва шиммасдан ютиш лозим.

Қўллаш давомийлиги

Агар препаратни қабул қилиш даврида симптомлар сақланса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш лозим.

Шифокор маслаҳатисиз Климадинон® қобиқ билан қопланган таблеткасини 6 ойдан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Тери реакциялари (масалан, тошма, қичишиш), юзни шиши, периферик шишлар ва меъда-ичак бузилишлари (масалан, диспепсия, диарея) пайдо бўлиши мумкин. Цимицифуга сақловчи препаратларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган, жигарнинг шикастланиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Илтимос, “Махсус кўрсатмалар” бўлимига ҳам қаралсин.

Ножўя таъсирлар пайдо бўлганида дори воситасини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Жигар касаллиги бўлган пациентларга Климадинон® ни шифокор маслаҳатисиз қўллаш мумкин эмас

Жигарни шикастланишини кўрсатувчи симптомлар (чарчоқлик, иштаҳани йўқолиши, тери ва кўзни сарғайиши, кўнгил айниш ва қусиш билан бирга қориннинг юқори қисмида кучли оғриқ бўлиши ёки сийдик рангини тўқ бўлиши) пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Аёлларнинг жинсий гормонларини (эстрогенлар) қабул қилаётган пациентларга, шунингдек сут безининг раки ёки гормонга боғлиқ ўсмалар бўйича даволанаётган пациентлар шифокор маслаҳатисиз препаратни қабул қилиши мумкин эмас.

Дори препаратини таркибига лактоза киради. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган. Етарли маълумотларни йўқлиги туфайли, ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Туғруқ ёшидаги аёлларда даволаш вақтида самарали контрацепцияни қўллаш масаласини кўриб чиқиш лозим.

Препарат тавсия этилган дозаларда автомобилни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди.

Қандли диабет беморлари учун маълумот

Бир таблетка ўртача 0,01 нон бирлиги (НБ) сақлайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Даволаш симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Қобиқ билан қопланган таблеткалар: ҳар бир блистерда 15 та таблеткадан.

Ўрамнинг ўлчами: №60 (4х15) ва №90 (6х15).

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналарда бериш тартиби

Рецептисиз.

Улашиш: