Skip to main content

Клатербин®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЛАТЕРБИН®

KLATERBIN®

 

Препаратнинг савдо номи: Клатербин®

Таъсир этувчи модда (ХПН): тербинафин

Дори шакли: сиртга қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: тербинафин гидрохлориди – 0,01 г;

ёрдамчи моддалар: карбомер 940, спирт, пропандиол, полиэтиленгликоль 400, динатрий эдетати, полисорбат 80, триэтаноламин, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз, тиниқ гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: замбуруғларга қарши восита

АТХ коди D01AE15

 

Фармакологик таъсири

Замбуруғларга қарши препарат, аллиламин.

Фармакодинамикаси

Кенг доирадаги замбуруғларга қарши фаолликка эга сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши препарат. Тербинафин юқори бўлмаган концентрацияларда дерматофитлар (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), ачитқи замбуруғлари (асосан Candida albicans) ва маълум диморф замбуруғлар (Pityrosporum orbiculare) га нисбатан фунгицид таъсир кўрсатади.

Ачитқисимон замбуруғларга нисбатан фаоллиги, турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин.

Тербинафин гормонлар ёки бошқа дори воситаларининг метаболизмига таъсир кўрсатмайди.

Trychophyton rubrum учун минимал бостирувчи концентрацияси 0,001-0,06 мкг/мл. Кафт онихомикозларида даволашнинг самарадорлиги 95%, панжа онихомикозларида – 90% дан кўпроқни ташкил этади. Силлиқ терининг сурункали дерматофитларида 75-95% беморларда ремиссияга эришилади. Candida albicans га боғлиқ ва нистатин, клотримазол ва миконазол билан бирга леворин билан даволашга резистент силлиқ терининг авж олувчи кандидозини ва йирик ва бармоқлараро бурмаларни шикастланиши, паронихияларни даволаганда субъектив яхшиланиш 3-4 суткада, жараённи тўлиқ бартараф этилиши эса – 3-5 ҳафтадан кейин кузатилади.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланилганда препарат дозасининг 5% камроғи сўрилади, шунинг учун тербинафиннинг тизимли қон оқимига сўрилиши аҳамиятсиз даражада.

 

Қўлланилиши

  • Trichophyton (шу жумладан T.rubrum, T.mentagrophytes, T.verrucosum, T.violaceum), Microsporumcanis ва Epidermopyton floccosum каби дерматофитлар чақирган терининг замбуруғли касалликлари;
  • асосан Candida (шу жумладан Candida albicans) чақирган терининг ачитқи инфекциялари;
  • Pityrosporum orbiculare (шунингдек Malassezia furfur номи билан ҳам маълум) чақирган рангбаранг темиратки (Pityriasis versicolor) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга гель терининг шикастланган соҳаларига ва атрофдаги соҳага кунига 2 марта юпқа қават қилиб, енгил ишқалаб суртилади. Ўтказилаётган даволаш давомийлиги кўрсатмалар ва касалликнинг оғирлик даражасига боғлиқ.

Тана ва қўл-оёқлар дерматомикозида даволаш курси – 2-4 ҳафта, қўл териси ёриқлари дерматомикозларида, панжа дерматомикози ва рангбаранг темираткида 4-6 ҳафтани ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратни суртиш жойида қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тербинафин ёки нафтифин гидрохлоридига ёки препаратнинг таркибига кирувчи фаол бўлмаган ингредиентлардан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини бир вақтда қўллаган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.

Препарат тўсатдан кўзларга тушганда, уларни дарҳол оқава сув билан ювиш керак.

Препаратни қўллаганда клиник кўринишларнинг яққоллигини камайиши одатда даволашнинг биринчи кунларида кузатилади. Мунтазам даволамаганда ёки уни қўллашни муддатидан олдин тўхтатилган ҳолатларда инфекцияни қайталаниши хавфи мавжуд. Агар бир ҳафта даволагандан кейин яхшиланиш белгилари кузатилмаса, диагнозни аниқлаштириш керак. Даволаганда такроран инфекцияланишни олдини олиш учун (чойшаб, оёқ кийим орқали) гигиенанинг умумий қоидаларига риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат қатъий даволовчи шифокорнинг кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

Кексаларда қўлланиши

Кекса ёшдаги шахсларда препаратнинг дозалаш тартиби юқорида таърифлангандан фарқ қилмайди.

Болаларда қўлланиши

Ушбу препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни дозаси ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган. Агар тербинафин гель тўсатдан ичга қабул қилинса, бош оғриғи, кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ ва бош айланиши каби ножўя кўринишларни кутиш мумкин.

Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, зарурати бўлганида – симптоматик тутуб турувчи даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

10 г ёки 15 г дан гель алюмин тубада. Алюмин туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан маркировкаланган картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. 

 

Яроқлилик муддати

2 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: