Skip to main content

Кийик Ўти

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КИЙИК ЎТИ

HERBA ZIZIPHORAE PEDICЕLLATAE

 

Препаратнинг савдо номи: Кийик ўти

Ясноткадошлар (Lamiacеae) оиласига мансуб, ёввойи ўтсимон кўп йиллик ўсимлик – кийик ўтнинг (Ziziphora pedicellata Pazij et Vved) гуллаш даврида йиғилган ва қуритилган ўти.

Дори шакли: доривор ўсимлик хом ашёси.

Таркибида: Эфир мойлари, қатронсимон моддалар, флавоноидлар, фенолокислоталар, антоцианлар, урсол кислотаси, кумаринлар, β-ситосерин, витаминлар, қанд, органик кислоталар сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антигипертензив восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Гипотензив, спазмолитик ва сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. 

 

Қўлланилиши 

Стенокардия, миокардит, гипертониянинг енгил шакли, сийишни қийинлашуви, сурункали нефритларни даволашда (мажвуавий даволаш таркибида) қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, дамлама кўринишида ишлатилади. Уни тайёрлаш учун 10 г (3 ош қошиқ) ўтни ёки 6 та (1.5 г дан) фильтр-пакетни сирланган, шишали ёки чинни идишга солинади, устидан 200 мл (1 стакан) қайнатилган, хона ҳароратидаги сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, қайнаб турган сув ҳаммомида 15 минут давомида тез-тез аралаштириб туриб қиздирилади, кейин хона ҳароратида 45 минут давомида совутилади, докадан ўтказилади, қолган ҳом-ашё сиқилади (фильтр-пакетлар олинади ва докасиз сиқилади). 

Олинган дамлама хажми қайнаган сув билан 200 мл гача етказилади.

Дамламани салқин жойда 2 суткагача сақлаш мумкин.

Дамламани 2 ош қошиқдан кунига 3 марта 10-14 кун давомида қабул қилинади.

 

Ножўя таъсирлари

Препаратга юқори сезувчанликда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратни шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган

 

Чиқарилиш шакли

Картон қутиларда, полиэтилен пакетларда 30 г дан ва 1,5 г дан №20 фильтр-пакетларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: