Skip to main content

Кетопрофен гель 2,5%

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕТОПРОФЕН

KETOPROFENUM

 

Препаратнинг савдо номи: Кетопрофен

Таъсир этувчи модда (ХПН): кетопрофен

Дори шакли: гель 2,5%.

Таркиби:

фаол модда: кетопрофен – 2,5 г;

ёрдамчи моддалар: карбопол 940 еки 980, ректификация қилинган 96% этил спирти, неролиев мойи, лавандин мойи, триэтаноламин, тозаланган сув.

Таърифи: рангсиз ёки деярли тиниқ, шиллиқ консистенцияли, хушбўй ҳидли гель. Товланишига ва/ёки ҳаво пуфакчаларга йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши препарат.

Код АТХ: M02AA10

 

Фармакологик хусусиятлари

Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита. Таъсир механизми простагландинларнинг синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Бўғимлар, пайлар, боғламлар, мушаклар, тери касалликларини симптоматик даволашда маҳаллий оғриқни қолдирувчи, яллиғланишга қарши, антиэкссудатив таъсир кўрсатади; бўғим синдромида тинч ҳолатда ва ҳаракатда бўғимлардаги оғриқни, эрталабки тангликни ва бўғимларнинг шишини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганида жуда хам секин сўрилади. Биокираолишлиги – 5% ни ташкил қилади. 50-150 мг дозада қўлланганида қон плазмасидаги концентрацияси 5-8 соатдан кейин 0,08-0,15 мкг/мл ни ташкил қилади. Организмда тўпланмайди.

 

Қўлланилиши

  • таянч-ҳаракат аппаратининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари: ревматоид артрит ва периартрит, подагрик артрит, анкилозловчи спондилит, турли локализацияли остеоартроз, остеохондроз; миалгия, радикулит, люмбаго;
  • таянч-ҳаракат аппаратининг жароҳатлари (шу жумладан спортдаги): боғламларнинг чўзилиши, бўғимлар ва мушакларнинг пайларини узилиши; чиқишлар, мушакларнинг чўзилиши, бурсит, тендинит, тендосиновит, синовит;
  • флебит, юза веналарнинг тромбофлебити, лимфангитда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалаш

Сиртга буюрилади.

Гелнинг озгина миқдори (3-5 см узунликдаги устунча) терига яллиғланиш ўчоғининг устига суткада 1-2 марта юпқа қават қилиб суртилади ва енгил ишқаланади. Даволаш курсининг давомийлиги 14 кундан ошмаслиги лозим.

 

 

 

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий реакциялар: қизариш, қичишиш, ачишиш, тошма, контакт экзема, контакт дерматит, буллёз дерматит, фотодерматит кузатилиши мумкин.

Узоқ муддат қўллаш, гелнинг катта миқдорини ва катта юзаларга қўйилиши тизимли реакциялар: бронхоспазм, фотосенсибилизация, тарқалган эшакеми, нефропатияларнинг якка ҳолларига олиб келиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • кетопрофенга ёки препаратнинг бошқа компонентларига; ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚП га юқори сезувчанлик (аспирин томонидан чақирилган бронхоспазм, фотосенсибилизация, эшакеми, ринит);
  • дерматозлар, экзема, инфекцияланган тирналишлар, суртиш мўлжалланган жойдаги очиқ жароҳатлар;
  • меъда-ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив-ярали касалликлари;
  • қон томонидан бузилишлар (лейкопения, тромбоцитопения, ивишнинг бузилишлари);
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорликнинг III уч ойлиги;
  • эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтда препаратни бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсирининг ҳоллари аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Жигар порфириясининг зўрайишида, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишларида (анамнездаги), оғир буйрак/жигар етишмовчилигида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги беморларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Гель очиқ жароҳатларга ёки шикастланган терига суртилмасин.

Гелни шиллиқ қаватларга ва кўзга тушишига йўл қўймаслик лозим.

Терининг ишлов бериладиган соҳаларини тўғри қуёш нурларининг таъсирига дучор қилиш, даволаш даврида ва даволашдан кейин 2 ҳафта давомида солярийга бориш мумкин эмас.

Гелни суртгандан кейин қўлларни ювиш тавсия қилинади.

Антикоагулянтларни (қон ивишини пасайтирувчи препаратлар) қабул қилаётган пациентларда мунтазам қон тахлилини ўтказиш тавсия қилинади.

Бирон бир ножўя таъсирлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Педиатрияда қўлланиши: педиатрияда препарат 12 ёшдан кейин қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: препаратни ҳомиладорликнинг III уч ойлигида, лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас. I ва II уч ойликларда препарат, агарда она учун кутилаётган терапевтик самара, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўлланади.

Одамнинг хулқига, автомобил ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препаратни қўллаш одамнинг хулқига, автотранспортни ҳайдаш ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

30 г, 40 г, 50 г дан гель тубаларда, 30 г, 50 г дан  банкаларда, флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.

 

Улашиш: