Skip to main content

Кето плюс шампунь

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙУРИҚНОМА

 КЕТО ПЛЮС

KETO PLUS

 

Препаратнинг савдо номи: Кето плюс

Таъсир этувчи модда (ХПН): йўқ

Дори шакли: шампунь

Таркиби:

1 мл препарат қуйидаларни сақлайди:

фаол моддалар: 20 мг кетоконазол, 48% дисперсли рух пиритиони 10 мг рух пиритионга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: алюминий ва магний силикати, кремний коллоид диоксиди, концентрацияланган хлорид кислотаси, гипромеллоза 50 CPS, имидомочевина, Кармоизин Супра IH бўёвчиси, швецария гулдаста ароматизатори Р3043, пропиленгликоль, шампунь асоси тоза жемчужн, тозаланган сув.

Таърифи: ёпишқоқ, хушбўй ҳидли, қизил рангли суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тери касалликларини даволаш учун бошқа препаратлар. Даволовчи таъсир эга бўлган шампунлар. Даволовчи таъсир эга бўлган бошқа шампунлар.

АТХ коди: D11AC30

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кетоконазол, имидазол-диоксаланнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, Trichophyton spр., Epidermophyton spр., Microsporum spр., каби дерматофитлар ва Candida spр. ва  Malassezia furfur (Pityrosporum ovale) лap каби ачитқисимон замбуруғларга нисбатан замбуруғларга қарши таъсир кўрсатади.

Рух пиритиони – эпителиал ҳужайраларга антипролифератив таъсирга эга ва терининг ортиқча кепакланишини чақирадиган Pityrosporum ovale ва Pityrosporum оrbiculate га нисбатан замбуруғларга қарши фаоллик намоён қилади. Кето плюс шампуни бош терисининг кепакланишини ва қичишишини камайтиради, одатда улар қазғоқли ва себореяли дерматит билан ассоцияланади.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида кетоконазол ва рух пиритионининг тери орқали сўрилиши сезиларсиз. Шампунь узоқ муддат қўлланганида фаол моддаларнинг қонда сақланиши аниқланмайди, шунинг учун препарат тизимли таъсирга эга эмас.

 

Қўлланилиши

– бошнинг сочли қисмини замбуруғли шикастланиши: себореяли дерматит, кепакланувчи темираткида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга қўллаш учун буюрилади.

Қўллаш усули:

  1. Сув билан соч ва бош терисининг сочли қисмини ювиш.
  2. Соч ва бош терисининг сочли қисмини ювиш ва кўпик ҳосил бўлиши учун етарли миқдорда шампунь суртилади.
  3. Бир минут давомида соч ва бош терисининг сочли қисмига уқалаш ҳаракатлари билан шампунни ёйиш.
  4. Суртилган шампунни иссиқроқ сув билан ювиш. Жараённи яна қайтариш ва соч ва бош терисининг сочли қисмига шампунни суртиб 3-5 минут давомида қолдириш.
  5. Сочларни иссиқроқ сув билан ювиш, сочиқ ёки фен билан қуритиш.

Даволаш курси кепакланувчи темираткида ҳар куни 5-7 кун давомида, себорейли дерматитда – 1 ой давомида ҳафтада 2 марта.

Кепакланувчи темираткини профилактикаси – ҳар куни 3-5 кун давомида.

Бошнинг сочли қисмини себореяли дерматити – ҳафтада 1 марта 1 ой давомида.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда

– маҳаллий таъсирланиш, қичишиш ёки контакт дерматит (таъсирланиш ёки аллергик реакциялар оқибатида);

– сочларнинг ёғлилиги ва қуруқлигини ошиши;

– соч тўкилишини кучайиши.

Жуда кам ҳолларда

– ўта юқори сезувчанлик реакциялари, эшакеми;

– терининг қуруқлиги;

– алоҳида ҳолларда, асосан кимёвий шикастланиши ёки оқарган сочлари бўлган пациентларда сочлар рангини ўзгариши аниқланган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.

– кетоконазол, бошқа азол ҳосилалари, рух пиритиони ва препаратни ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсирлари

Ўрганилмаган.

Махсус кўрсатмалар

  • Кўзга тушишидан сақланинг. Шампунь кўзга тушганида уни сув билан ювиш керак.
  • Мунтазам равишда шампунь қўлланилгандан кейин ҳолат ёмонлашганида ёки яхшиланиш кузатилмаганида шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
  • Шампунь қўлланилганда кимёвий жингалак қилинган сочлар тўкилиши мумкин.
  • Ножўя реакциялар ёки таъсирланиш пайдо бўлганда шампунь қўллашни тўхтатиш керак.
  • Анамнезида пиритионга аллергик реакциялар ёки консервантлар, бўёвчиларга аллегияси бўлганда шифокорга хабар беринг.

Маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидларни (ГКС) қабул қилувчи пациентларда Глюкокортикоидлар билан маҳаллий узоқ вақт даволашда бекор қилиш синдромини бартараф этиш учун, глюкокортикостероидларни маҳаллий қўллашни Кето плюс шампуни билан бирга давом эттиришни, кейинчалик глюкоркортикостероидларни 2-3 ҳафта давомида секин-аста бекор қилиш тавсия қилинади.

Себореяли дерматит ва кепакланиш тез-тез кучли соч тўкилиш билан кечиши мумкин. Кам ҳолларда сочнинг тўкилишини Кето плюс шампунини қўллаганда кучайиши аниқланган.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Кетоконазол ва рух пиритиони маҳаллий қўлланганидан сўнг тери орқали сезиларсиз даражада сўрилади, шунинг учун Кето плюс шампунини ҳомиладорлик ва лактация даврида ишлатиш мумкин. Аммо шампунни фақат қатъий кўрсатмалар асосида, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан ортиқ бўлганда қўллаш керак.

Дори воситасини транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти

Кето плюс шампуни автомобилни бошқариш ва техникалар билан ишлаш қобилиятига ўзаро таъсир этмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Кето плюс шампуни қўлланганида дозани ошириб юборилиши ривожланмайди, чунки препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжаланган. Ичга қабул қилиб юборилган ҳолатларда махсус чоралар талаб этилмайди. Аспирацияни олдини олиш учун қусишни чақириш ёки меъдани ювиш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

60 мл ва 150 мл дан шампунь пластик флаконларда. 1 флакондан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Pецептcиз.

 

Улашиш: