Skip to main content

Керкавит

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕРКАВИТ

KERCAVIT

 

Препаратнинг савдо номи: Керкавит 

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): тиамин мононитрати, кальций пантотенати, парааминобензой кислотаси, ачитқилар, L-цистин, гидролизланган кератин. 

Дори шакли: капсулалар

Таркиби: 

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 

тиамин мононитрати (В1 витамини) 60 мг; 

кальций пантотенати (В5 витамини) 60 мг; 

парааминобензой кислотаси 30 мг; 

ачитқи лар 130 мг; 

L-цистин 20 мг; 

6-yillik-qizil-jenshen

гидролизланган креатин 20 мг. 

ёрдамчи моддалар: қайта желатинланган крахмал, кизельгур, пласдон S-630, тозаланган тальк, магний стеарати. 

Қобиғининг таркиби: кармуазин, бриллиант кўки, титан диоксиди, тартразин, желатин, натрий метилгидроксибензоати, натрий пропилгидроксибензоати, натрий лаурилсульфати, сув. 

Таърифи: оч-сариқдан то жигарранг ранггача бўлган гранулланган кукун сақловчи, корпуси ва қопқоқчасида “KERСAVIT” ёзувли, қизил-жигарранг рангли, №0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: А11ЕХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Керкавит – витаминлар ва аминокислоталарнинг етишмовчилигини тўлдирувчи мажмуавий поливитамин маҳсулот. Ўзининг таркиби туфайли ушбу маҳсулот организмнинг физиологик эҳтиёжини қоплайди ва сочлар ва тирноқларда озуқалар етишмовчилигини бартараф қилади, соч тўкилишини тўхтатади, айни вақтнинг ўзида уларни ўсишини рағбатлантиради ва кучсизланган ва нозик сочларни тикланишига ва яхшиланишига ёрдам беради, қазғоқ, қичишиш ва себореяни йўқотади. Терининг регенерацияси жараёнларини рағбатлантирувчи антиоксидант сифатида таъсир қилади.

Тиамин (В1 витамини) кетокислоталар (пируват ва сут кислоталари) нинг оксидланиш декарбоксилланиши, ацетилхолинни синтези учун керак, у углеводлар ва у билан боғлиқ бўлган энергетик, ёғлар, оқсиллар, сув-туз алмашинувида иштирок этади, нерв тизимини трофикаси ва фаолиятига бошқарувчи таъсир кўрсатади. Тиамин организмга етарлича тушмаганида тўқималарда пируват ва сут кислоталари тўпланади, ацетилхолинни синтези бузилади, бунинг оқибатида қатор тизимларнинг, биринчи навбатда нерв, юрак – қон-томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг фаолияти ёмонлашади. Тиамин қон айланишини яхшилайди ва қон яратилишида иштирок этади, энергия даражасига, ўсишга, иштаҳага, ўрганиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади ва овқат ҳазм қилиш йўллари, меъда ва юрак мушакларининг тонуси учун зарур. Тиамин қариш, алкоголь ва тамакининг зарарли таъсиридан организмни химоя қилиб, антиоксидант сифатида ўзини намоён қилади.

Кальций пантотенати (В5 витамини) – карнитин ва сочнинг бошқа муҳим компонентларини синтезини рағбатлантиради, соч фолликулаларининг кислородга бўлган эҳтиёжини пасайтиради, яллиғланишга қарши ва аллергияга қарши самарага эга.

Парааминобензой кислотаси – витаминга ўхшаш бирикма бўлиб, организмда юз берадиган алмашинув жараёнларига таъсир қилади, нормал овқат ҳазм бўлишини, шу жумладан оқсиллар ва ёғларни ўзлаштирилишини таъминлайди, қалқонсимон безнинг фаолиятини нормаллаштиради, эритроцитларни ҳосил бўлишида иштирок этиб, анемияни ривожланишини олдини олади, соч ўсишига таъсир қилади ва уларнинг рангини нормал ҳолатда тутиб туради, оқ сочларнинг рангини тикланишига ёрдам беради, терининг соғломлигини таъминлайди ва ажинларни ҳосил бўлишини секинлаштиради, уларни қуёш нурларидан ҳимоя қилади. 

Ачитқилар – тирноқлар, соч ўсишига ва мустаҳкамланишига ёрдам беради, фурункулёзлар, дерматозлар, экземалар, псориазни даволашда қўлланади, иммунитетни, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади.

L-цистин – аминокислота, организмда углеводларни айланиш жараёнларини бошқаради, аллергик реакцияларнинг симптомларини камайтиради, қондаги қанд даражасини барқарорлаштиради, меъда ости безининг фаолиятини яхшилайди.

Кератин – сочнинг асосий структуравий оқсилидир. У сочларни сувсизланишига тўсқинлик қилади, унга мустахкамлик, эластиклик ва соғлом товланиш беради.

 

Қўлланилиши

  • сочларни турли этиологияли: медикаментоз, гормонал, ҳомиладорлик оқибатидаги, витаминлар ва микроэлементлар етишмовчилиги натижасидаги, шунингдек номаълум этиологияли тўкилиши;
  • сочларни секин ўсиши;
  • тирноқ ва соч структурасини шикастланиши (мўртлиги ва қалинлиги);
  • тирноқ ўсишини бузилиши, товланиши ва кўркамлигини йўқолишида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Керкавит 1 капсуладан кунига 1 марта овқатдан олдин ёки кейин қабул қилинади. Капсулани чайнамасдан, бутунлигича, етарли миқдордаги сув билан ютиш керак.

Кутилган самарага эришиш учун препаратни бир ой давомида қабул қилиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда диспептик ножўя реакциялар (катта дозаларда қўлланганида), аллергик реакциялар: ангиоэдема, эшакеми, тери қопламаларини қичишиши бўлиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ушбу препаратнинг ҳар қандай ингредиентига ўта юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Керкавит препаратини сульфаниламид препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. 

Препаратни қабул қилиш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак. 

Препаратни 4 хафтадан ортиқ қўллаш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Тиамин мононитрати ёки кальций пантотенатини сақловчи поливитаминли комплекслар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ишончли клиник маълумотлар йўқлиги сабабли, Керкавит препаратини хомиладорлик ва лактация даврида, қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши. Керкавит препаратини болаларда қўллаш тавсия этилмайди, чунки препаратни болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самардорлиги ўрганилмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Керкавит автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир этмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.

 

Чиқарилиш шакли

Қаттиқ желатин капсулалар. 10 капсула блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365