Skip to main content

Кентрон

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕНТРОН

KENTRON

 

Препаратнинг савдо номи: Кентрон

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): цитидин + уридин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: 

фаол модда: цитидин – 100 мг, уридин – 100 мг; 

ёрдамчи моддалар: тальк, магний стеарати, маккажўхори крахмали. 

Таърифи: рискасиз, оқ рангли таблеткалар. 

Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита.

АТХ коди: N06ВХ. 

 

Фармакологик хусусиятлари 

Нейромедиатор бўлиб, нерв тизимини глюкозани утилизация қилишда иштирок этадиган оксидловчи субстратлар (Кребс цикли ва гексозомонофосфат шунт) билан таъминлайди. Оқсиллар ва липидлар алмашинувини рағбатлантиради.

Цитидин нейронал мембрана, энг аввало миелин қобиғининг асосий компоненти – сфингомиелинни ҳосил қиладиган липидлар комплексини синтезида иштирок этади. Бундан ташқари, ҳужайра метаболизмини асосий элементлари ҳисобланган нуклеин кислоталар ва оқсилларни ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди. 

Уридин ЦМФ таъсирини тўлдириб, гликолипидлар, нейронал тузилмалар ва миелин қобиғини синтезида иштирок этадиган кофермент каби таъсир қилади. Бундан ташқари, у мушакларни қисқариши жараёнида энергия манбаи сифатида таъсир қилади. 

Умуман олганда, Кентрон миелин қобиғи ва бошқа нерв тузилмаларининг асосий структур бирликлари ҳисобланган фосфолипидлар ва гликолипидларни синтезида иштирок этади. Нерв ҳужайраларидаги метаболик жараёнларни фаоллаштириб, миелин қобиғини ва нерв тизимининг функционал фаоллигини тикланишини таъминлайди. Марказий ва периферик нерв тизимини трофикаси, нерв-мушак ўтказувчанлигига, органик ва функционал тикланиш жараёнлари, хотира, диққат ва нерв тизимини шикастланиш вақтидаги бошқа фаолиятларга ижобий таъсир кўрсатади. 

 

Қўлланилиши 

  • бош мия қон томирларидаги ўзгаришлар оқибатидаги касалликларнинг органик асоратлари; 
  • хотирани, диққатни ва сезувчанликни бузилиши билан кечадиган нейропсихологик етишмовчилик; 
  • суяк-мушак нейропатиялари (ишиас, радикулит); 
  • диабетик нейропатия, алкоголли полиневритлар; 
  • юз, уч шохли, қовурғалараро нервлар невралгияси; 
  • люмбаго; 
  • ўраб олувчи герпес, Белл фалажида қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Кентрон (Цитидин+Уридин) таблетка кўринишида перорал (ичга) қабул қилинади. Катталарга одатда 1-2 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. 5 ёшдан ошган болаларга 1 таблеткадан суткада 2 марта буюрилади. Кетрон (Цитидин+Уридин) таблеткаларни овқатдан олдин ёки овқатдан кейин қабул қилиш мумкин. Даволаш курси одатда 10 суткани ташкил қилади. Зарурати бўлганида шифокор тавсияси бўйича таблеткаларни қабул қилишни 20 суткага узайтириш мумкин.

 

Ножўя таъсирлари

Препарат кўрсатмалар бўйича ва тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари таърифланмаган. 

Ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлганида, пациент шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг асосий компонентларига ёки ёрдамчи компонентларидан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. 

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган. 

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳозирги вақтда Кентрон (цитидин + уридин) препаратини қўллашни ўзига хос ҳусусиятлари мавжуд эмас. 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қўллаш мумкин.

Болаларда қўлланилиши

Кентрон (цитидин + уридин) 2 ёшдан ошган пациентларда қўлланади. 

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни ҳайдашга ва диққатни юқори жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажаришга таъсир қилмайди. 

Ўрами очилган ёки шикастланган дори воситасини қўллаш мумкин эмас. 

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади, токсик таъсир кўрсатмайди. Ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлганида, пациент шифокорга мурожаат қилиши керак. 

 

Чиқарилиш шакли 

20 таблетка блистерда. Бир блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича. 

Улашиш: