Skip to main content

Кейвер инъекция учун эритма

Улашиш:
  Reading time 28 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КЕЙВЕР

KEYWER

 

Препаратнинг савдо номи: Кейвер

Таъсир этувчи модда (ХПН): декскетопрофен

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100% қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 36,9 мг декскетопрофен трометамоли, бу 25 мг декскетопрофенга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: 96% ли этанол, натрий хлориди, натрий гидроксиди, инъекция учун сув;

Таърифи: рангсиз тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши ностероид воситалар. Пропион кислотаси ҳосилалари.

АТХ коди: M01AE17.

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакодинамикаси

Декскетопрофен трометамоли – пропион кислотасининг тузи бўлиб, у оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади ҳамда ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) синфига мансуб. Унинг таъсир этиш механизми циклооксигеназани сусайтириши ҳисобига простагландинлар синтезини камайтиришга асосланади. Хусусан, арахидон кислотасини PGE1, PGE2, PGF2a, PGD2 простагландинлар, шунингдек PGI2 простациклин ҳамда ТхА2 ва ТхВ2 тромбоксанлар ҳосил бўладиган PGG2 ва PGH2 циклик эндопероксидларга айланиши тормозланади. Бундан ташқари, простагландинлар синтезини сусайтириш кининлар каби бошқа яллиғланиш медиаторларига таъсир кўрсатиши мумкин, бу шунингдек препаратнинг асосий таъсир этишига билвосита таъсир кўрсатади. Декскетопрофен трометамолини циклооксигеназа-1 ва циклооксигеназа-2 фаоллигига сусайтирувчи таъсири аниқланган. Ҳар хил оғриқ турларида клиник тадқиқотлар шуни кўрсатадики, декскетопрофен трометамоли яққол оғриқ қолдирувчи  таъсирни кўрсатади. Ўртача ва кучли жадалликдаги оғриқлари бўлган беморларга мушак ичига ва вена ичига юборилганида декскетопрофен трометамолининг оғриқсизлантирувчи таъсири жарроҳлик аралашувларида (ортопедик ва гинекологик операциялар, қорин бўшлиғидаги операциялар) ҳар хил оғриқ турларида, шунингдек таянч-ҳаракатланиш аппаратидаги оғриқда (белда ўткир оғриқ) ва буйрак санчиқларида ўрганилган. Ўтказилган тадқиқотлар вақтида препаратнинг оғриқ қолдирувчи таъсири тезда бошланган ва дастлабки 45 минут давомида максимумга эришган. 50 мг декскетопрофен трометамоли қўлланганидан кейин оғриқ қолдирувчи таъсирнинг давом этиши қоида тариқасида 8 соатни ташкил этган. Кейвер препаратини қўллаш опиатларни операциядан кейинги оғриқни сусайтириш мақсадида бир вақтда қўлланганида улардозасини сезиларли қисқартиришга имкон беради. Агар операциядан кейинги оғриқни сусайтириш  мақсадида бемор томонидан назорат қилинадиган оғриқсизлантириш прибори ёрдамида морфий буюрилган беморларга декскетопрофен трометамоли ҳам буюрилган бўлса, у ҳолда уларга плацебони қабул қилган беморларга нисбатан морфий сезиларли кам миқдорда (35-45% га) талаб қилинган.

Фармакокинетикаси

Декскетопрофен трометамоли мушак ичига юборилганидан кейин максимал концентрацияга тахминан 20 минут (10-45 минут) ўтгач эришилади. Мушак ичига ёки вена ичига 25-50 мг препарат бир марта юборилганида AUC («концентрация–вақт») эгри чизиғи остидаги майдон дозага пропорционал бўлиши исботланган. Препаратни кўп марта қўллашга доир фармакокинетик тадқиқотлар шуни исботлайдики, охирги мушак ичига ва вена ичига юборилганидан кейин AUC ва Cmax (ўртача максимал қиймати) бир марталик қўлланганидан кейинги кўрсаткичлардан фарқланмайди, бу дори воситасининг кумуляцияси мавжуд эмаслиги ҳақида далолат беради. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши юқори даражада (99%) бўлган бошқа дори воситаларидаги каби декскетопрофеннинг тақсимланиш ҳажми ўртача 0,25 л/кг ни ташкил этади. Тақсимланиш даври тахминан 0,35 соатга, чиқарилиш даври эса 1-2,7 соатга тенг. Декскетопрофен метаболизми асосан глюкурон кислотаси билан конъюгация йўли орқали ва буйраклар орқали кейинги чиқарилиши билан юз беради. Декскетопрофен трометамоли юборилганидан кейин сийдикда фақат S – (+) оптик изомери аниқланади, бу препаратни
R – (-) оптик изомерига трансформацияси мавжуд эмаслиги ҳақида далолат беради. Бир марталик ва кўп марталик дозалар юборилганидан кейин тадқиқотларда иштирок этган кекса ёшдаги (65 ёшдан катта) соғлом кўнгиллиларга препаратни таъсир даражаси ёш кўнгиллиларга нисбатан сезиларли юқори (55% гача) бўлган, бироқ максимал концентрацияси ва унга эришиш вақтида статистик жиҳатдан сезиларли фарқ кузатилмаган. Чиқарилишнинг ўртача даври кўпайган (48% гача), маълум йиғинди клиренси қисқарган.

 

Қўлланилиши

Препаратни перорал қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, масалан жарроҳлик операциялардан кейинги оғриқлар, буйрак санчиқлари ва белдаги оғриқларда енгил ва юқори жадалликдаги ўткир оғриқни симптоматик даволаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Катталарда. Тавсия этиладиган доза 8-12 соат интервал билан 50 мг ни ташкил этади. Зарурат бўлганида такрорий дозани 6 соат ўтгач юборилади. Максимал суткалик доза
150 мг дан ошмаслиги керак. Препарат қисқа вақт ичида қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, шу сабабли уни фақат ўткир оғриқ даврида (2 суткадан кўп эмас) қўллаш лозим. Имкон бўлганида беморларни анальгетикларни перорал қўллашга ўтказиш лозим. Ножўя реакцияларни имкон қадар қисқа вақт ичида минимал самарали дозаларни қўллаш ҳисобига қисқартириш мумкин. Жарроҳлик операциялардан кейинги ўртача ёки кучли даражадаги оғриқларда препаратни кўрсатмалар бўйича айнан ўша тавсия этиладиган дозаларда опиоид анальгетиклар билан комбинацияда қўллаш мумкин.

Кекса ёшдаги пациентларда. Одатда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Бироқ буйраклар фаолиятини физиологик пасайиши туфайли кичикроқ доза тавсия этилади, айнан эса буйрак фаолиятини енгил даражали бузилишида максимал суткалик доза 50 мг ни ташкил этади.

Жигар касалликларида. Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 5-9 балл) жигар патологияси бўлган беморлар учун максимал суткалик дозани
50 мг гача камайтириш ва жигар фаолиятини синчковлик билан назорат қилиш лозим. Жигарнинг оғир касалликларида (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 10-15 балл) препаратни қўллаш мумкин эмас.

Буйраклар дисфункциясида. Енгил даражада буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси минутига 50-80 мл) бўлган беморлар учун максимал суткалик дозани 50 мг гача камайтириш лозим. Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак фаолиятини бузилишида (креатинин клиренси <50 мл/мин) препаратни қўллаш мумкин эмас.

Болаларда. Препаратни унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқлиги сабабли қўллаш мумкин эмас.

Мушак ичига юборилиши. Инъекциялар учун эритмани чуқурроқ қилиб мушакларга аста-секин юборилиши лозим.

Вена ичига инфузия. Инфузияни ўтказиш учун 2 мл ли ампула ичидаги моддани 30-100 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида, глюкоза эритмасида ёки Рингернинг лактат эритмасида эритилади. Инфузиялар учун эритмани асептик шароитларда, табиий ёруғлик таъсирига йўл қўймаган ҳолда тайёрлаш лозим. Тайёрланган эритма тиниқ бўлиши керак. Инфузияни 10-30 минут давомида ўтказиш лозим. Тайёрланган эритмага нисбатан табиий ёруғлик таъсирига йўл қўймаслик керак.

100 мл 0,9% ли натрий хлорид эритмасида ёки глюкоза эритмасида эритилган Кейверни допамин, гепарин, гидроксизин, лидокаин, морфин, петидин ва теофиллин билан аралаштириш мумкин.

Кейверни инфузиялар учун эритмада прометазин ва пентазоцин билан аралаштириш мумкин эмас.

Вена ичига инъекция (болюсли юбориш). Зарурат бўлганида 1 ампула ичидаги моддани (инъекциялар учун 2 мл эритма) вена ичига камида 15 секунд давомида юборилади.

Препаратни кичик ҳажмларда (масалан шприцда) гепарин, лидокаин, морфин ва теофиллин билан инъекциялар учун эритмаларда аралаштириш мумкин.

Кейверни кичик ҳажмларда (масалан шприцда) оқ чўкма ҳосил бўлиши сабабли допамин, прометазин, пентазоцин, петидин ва гидрокортизон эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Препаратни фақат юқорида кўрсатилган дори воситалари билан аралаштириш мумкин.

Мушак ичига ёки вена ичига инъекцияли қўлланганида препаратни у ампуладан тортиб олинганидан кейин дарҳол юбориш лозим. Вена ичига инфузия учун эритмани у тайёрланганидан кейин дарҳол қўллаш лозим. Бундан кейин сақлаш шароитлари ва давомийлиги учун жавобгарлик тиббиёт ходимига юклатилади. Тайёрланган эритма у табиий ёруғлик таъсиридан ҳимоя қилиниши шарти билан ўз хусусиятларини 25ºС ҳароратда 24 соат ичида сақлайди.

Препаратнинг эритилган эритмаларини полиэтилен пакетларда ёки юбориш учун мослаштирилган, этилвинилацетат, целлюлоза пропионати, қуйи зичликдаги полиэтилен ва поливинилхлориддан тайёрланган буюмларда сақланганида сорбция оқибатида таъсир этувчи модданинг миқдори ўзгариши кузатилмаган.

Кейвер препарати бир марталик қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, шу сабабли тайёр эритма қолдиқларини тўкиб ташлаш лозим. Препаратни юборишдан олдин эритма тиниқ ва рангсиз эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Қаттиқ заррачаларни сақлайдиган эритмани қўллаш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Қуйидаги жадвалда аъзолар ва аъзолар тизими, шунингдек юзага келиши тез-тезлиги бўйича тақсимланган ножўя таъсирлар кўрсатилган бўлиб, уларнинг декскетопрофен трометамоли билан боғлиқлиги клиник тадқиқотларнинг маълумотларига кўра энг камида бўлиши эҳтимол деб эътироф этилган, шунингдек препарат бозорга чиқарилганидан кейин хабар берилган ножўя реакциялар ҳам кўрсатилган.

Аъзолар ва аъзолар тизимиТез-тез (1/100 дан 1/10 гача)Тез-тез эмас (1/1000 дан 1/100 гача)Кам ҳолларда (1/10000 дан 1/1000 гача)Жуда кам ҳолларда (1/10000 дан кам)
Қон/лимфа тизими томонидан бузилишларАнемияНейтропения, тромбоцитопения
Иммун тизими томонидан бузилишларАнафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок
Овқатланиш ва модда алмашинуви томонидан бузилишларГипергликемия гипогликемия, гипертриглице-ридемия, анорак-сия 
Руҳий бузилишларУйқусизлик
Нерв тизими томонидан бузилишларБош оғриғи, бош айланиши, уйқучанликПарестезиялар, ҳушсизлик
Кўриш аъзолари томонидан бузилишларКўришни ноаниқлиги
Эшитиш органлари томонидан бузилишларҚулоқларда жаранглаш
Юрак томонидан бузилишларЭкстрасистолия, тахикардия
Қон томирлари тизими томонидан бузилишларАртериал гипотензия, юз ва бўйинни қизаришиАртериал випер-тензия, юза веналарнинг тромбофлебити
Нафас йўллари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишларБрадипноэБронхоспазм, ҳансираш
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан бузилишларКўнгил айниши, қусишҚоринда оғриқ, диспепсия, диа-рея, қабзият, қон аралаш қусиш, оғиз қуришиМеъда ва ичак яра касаллиги, қон кетиши ёки перфорацияПанкреатит
Гепатобилиар тизим томонидан бузилишларСариқ касаллигиГепатоцеллюляр

патология

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишларДерматитлар, қичишиш, тошма, юқори даражада терлашЭшакеми, ҳуснбузарларСтивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некро-лиз (Лайелл синд-роми), ангионев-ротик шиш, юзни шиши, фотосенси-билизация

Таянч-ҳаракат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар
Мушаклар ригидлиги, бўғимларда танглик, мушак тиришишлари, белда оғриқ
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишларПолиурия, буйрак санчиши, кетонурия, протеинурияНефрит, нефротик синдром
Репродуктив тизим томонидан бузилишларҲайз циклони бузилиши, простата бези фаолиятини бузилиши
Умумий ва маҳаллий бузилишларИнъекция жойида оғ-риқ, инъекция жойида реак-циялар, шу жумладан яллиғланиш, гематома, қон кетишиҚалтираш, юқори даражада чарчоқ, оғриқлар, титроқТремор, периферик шишлар
Тадқиқотнинг қўшимча усуллариЖигар синама-ларида силжиш-лар

Гоҳида ўлим билан якунланадиган, айниқса кекса ёшдаги беморларда меъда-ичак яра касаллиги, перфорациялар ёки қон кетиши ривожланиши мумкин. Мавжуд маълумотларга кўра, препаратни қўллаш фонида кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспептик ҳолатлар, қоринда оғриқ, мелена, қон аралаш қусиш, ярали стоматит, колитни қўзғалиши, Крон касаллиги юзага келиши мумкин. Гастрит камроқ кузатилади. Шунингдек НЯҚВ ни қабул қилишдан келиб чиқиши мумкин бўлган шишлар, артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин. Бошқа НЯҚВ лар қўлланганида энг аввало тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари билан оғриган беморларда юзага келадиган асептик менингит ва қон томонидан реакциялар (пурпура, апластик ва гемолитик анемия, кам ҳолларда – агранулоцитоз ва суяк кўмигининг гипоплазияси) ривожланиши мумкин. Буллёз реакциялар, шу жумладан Стивенс–Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некроз (жуда кам ҳолларда) юз бериши мумкин.

Клиник тадқиқотларнинг натижаларига ва эпидемиологик маълумотларга кўра айрим НЯҚВ ларни, айниқса, юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида қўллаш артериялар тромбози келтириб чиқарган патология, масалан, миокард инфаркти ва инсульт ривожланиши хавфини бир мунча оширади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Декскетопрофенга, ҳар қандай бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситага (НЯҚВ) ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанлик;
  • бундай таъсирга эга моддалар, масалан ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚВ лар астма, бронхоспазм, ўткир ринит хуружлари ривожланишини келтириб чиқарса ёки бурунда полиплар ривожланишига, эшакеми ёки ангионевротик шиш пайдо бўлишига олиб келса, препаратни қўллаш мумкин эмас;
  • овқат ҳазм қилиш йўлларида яра касаллигининг фаол босқичи ёки қон кетиши, уларнинг мавжудлигига шубҳа қилиш, анамнезда овқат ҳазм қилиш йўлларида яра касаллигини ёки қон кетишини такрорланган ҳолда кечиши (камида 2 тасдиқланган яра ёки қон кетиши ҳолати);
  • меъда-ичакдан қон кетиши, фаол босқичда бошқа қон кетишлари ёки юқори даражада қон оқиб туриш;
  • анамнезда илгари НЯҚВ билан даволаш билан боғлиқ меъда-ичакдан қон кетиши ёки перфорация;
  • Крон касаллиги ёки носпецифик ярали колит;
  • анамнезда бронхиал астма;
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • буйрак фаолиятини ўртача ёки оғир даражада бузилиши (креатинин клиренси
    <50 мл/мин);
  • жигар фаолиятини оғир бузилиши (Чайлд–Пью шкаласи бўйича 10-15 балл);
  • геморрагик диатез ёки қон ивишини бошқа бузилишлари;
  • нейроаксиал (интратекал ёки эпидурал) юбориш мақсадида (этанол сақлагани туфайли) қўллаш.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Қуйида келтирилган дори воситаларини НЯҚВ билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди:

  • юқори дозаларда (суткада ≥ 3 г) бошқа НЯҚВ лар, шу жумладан салицилатлар. Бир нечта НЯҚВ бир вақтда қўлланганида уларнинг ўзаро таъсирини кучайиши оқибатида овқат ҳазм қилиш йўлларида яралар ва меъда-ичакдан қон кетиши юзага келиши хавфи ошади;
  • антикоагулянтлар: декскетопрофенни қон плазмаси оқсиллари билан юқори даражада боғланиши, шунингдек тромбоцитлар фаолиятини сўндириш ва меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватини шикастланиши туфайли НЯҚВ антикоагулянтлар, масалан, варфарин таъсирини кучайтиради. Агар бир вақтда қўллаш зарур бўлса, у тегишли лаборатория кўрсаткичларини назорат қилган ҳолда шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилиши керак;
  • гепарин: қон кетиши хавфи (тромбоцитлар фаолиятини сўндириши ҳамда меъда ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ қаватини шикастланиши туфайли) ошади. Агар бир вақтда қўллаш зарур бўлса, у тегишли лаборатория кўрсаткичларини назорат қилган ҳолда шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилиши керак;
  • кортикостероид воситалар: овқат ҳазм қилиш йўлларида яралар ривожланиши ва меъда-ичакдан қон кетиш хавфи ошади;
  • литий (бир нечта НЯҚВга нисбатан хабарлар бўлган): НЯҚВ қонда литий даражасини оширади, бу интоксикацияга олиб келиши мумкин (буйраклар орқали литийни ажратилиши пасаяди). Шу сабабли декскетопрофенни қўллаш бошланишида, дозага тузатиш киритиш ёки препаратни қўллашни бекор қилишда қонда литий даражасини назорат қилиш зарур;
  • метотрексат юқори (ҳафтасига камида 15 мг) дозаларда қўлланганида. НЯҚВ қўлланилиши фонида метотрексатнинг буйрак клиренси камайиши ҳисобига унинг қон тизимига салбий таъсири кучаяди.
  • гидантоин ҳосилалари ва сульфонамидлар: ушбу моддаларнинг токсиклиги кучайиши мумкин.

НЯҚВ билан қуйидаги препаратларни бир вақтда қўллаш эҳтиёткорликни талаб этади:

  • диуретик воситалар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (АПФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистлари. Декскетопрофен диуретик воситалар ва бошқа антигипертензив воситалар таъсирини пасайтиради. Буйрак фаолияти бузилиши бўлган айрим беморларда (масалан, сувсизланганда ёки кекса ёшдаги пациентларда) циклооксигеназа таъсирини сусайтирувчи воситаларни АПФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторлари антагонистлари билан бир вақтда қўллаш буйраклар ҳолатини ёмонлаштириши мумкин, бу қоидага кўра қайтар жараён ҳисобланади. Декскетопрофенни ҳар қандай диуретик воситалар билан бир вақтда қўлланганида беморда сувсизланиш ҳолати йўқлигига ишонч ҳосил қилиш, даволашни бошланишида эса буйрак фаолиятини назорат қилиб бориш керак;
  • метотрексатни кичик дозаларда (ҳафтада 15 мг дан кам) қўлланганида: НЯҚВ қўлланилиши фонида метотрексатнинг буйрак клиренси камайиши ҳисобига унинг умуман қон тизимига салбий таъсири кучаяди. Бир вақтда қўллашнинг биринчи ҳафталарида қон таҳлилини ҳар ҳафта ўтказиш зарур. Буйрак фаолияти ҳатто сезиларли бўлмаган даражада бузилишида, шунингдек кекса ёшдаги беморларда даволашни шифокорнинг қатъий назорати остида олиб бориш зарур;
  • пентоксифиллин: қон кетиши хавфи ошади. Назоратни кучайтириш ва қон кетиши вақти кўрсаткичини кўпроқ текшириш зарур;
  • зидовудин: ретикулоцитларга таъсир кўрсатиш ҳисобига эритроцитларга токсик таъсирини кучайиши хавфи мавжуд, бу НЯҚВни қўллашнинг 1-ҳафтасидан кейин оғир анемияга олиб келади. НЯҚВ билан даволаш бошланишидан кейин биринчи 1-2 ҳафтада қон таҳлилини ўтказиш ва ретикулоцитлар миқдорини текшириш лозим;
  • сульфонилмочевина препаратлари: НЯҚВ сульфонилмочевина препаратларининг гипогликемик таъсирини уларни қон оқсиллари бирикмаларида ўрин олиш ҳисобига кучайтириши мумкин.

Қуйидаги воситалар қўлланганида ўзаро таъсирлар эҳтимолини инобатга олиш лозим:

  • бета-блокаторлар: НЯҚВлар простагландинлар синтезини сусайтириш ҳисобига бета-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирини кучсизлантиришга қодир;
  • циклоспорин ва такролимус: НЯҚВ ни буйрак простагландинларига таъсири ҳисобига буйракларга токсик таъсирини кучайиши мумкин. Комбинацияланган даволашда эса буйраклар фаолиятини назорат қилиш лозим;
  • тромболитик препаратлар: қон кетишининг хавфи ошади;
  • тромбоцитлар агрегациясининг ингибиторлари ва серотонинни қайта эгаллаб олиш селектив ингибиторлари: меъда-ичакда қон кетишлари хавфи ошади;
  • пробенецид: қон плазмасида декскетопрофен концентрацияси ошиши мумкин, бу препаратнинг канал секрецияси сусайтирилиши ва глюкурон кислотаси билан конъюгациясидан келиб чиқади ҳамда декскетопрофен дозасига тузатиш киритишни талаб этади;
  • юрак гликозидлари: НЯҚВ қон плазмасида гликозидлар концентрациясини оширишга қодир;
  • мифепристон: простагландинсинтетазаси ингибиторлари таъсири остида мифепристон таъсири пасайиши назарий эҳтимоли туфайли, НЯҚВ ни мифепристон билан даволашдан кейин фақат 8-12 сутка ўтгач буюриш лозим;
  • хинолон: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари шуни кўрсатадики, хинолон ҳосилаларини юқори дозаларда НЯҚВ билан комбинацияда қўлланганда тиришишлар ривожланиши хавфи ошади.

Махсус кўрсатмалар

Кейверни анамнезда аллергик ҳолатлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Кейвер препаратини бошқа НЯҚВ лар, шу жумладан циклооксигеназа-2 ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш лозим. Ҳолатни яхшилаш учун зарур бўлган имкон қадар қисқа вақт ичида минимал самара берувчи дозани қўллаш йўли билан ножўя реакцияларни минимал ҳолатга келтириш мумкин.

Даволашнинг турли босқичларида НЯҚВ қўлланганида олдиндан огоҳ берувчи симптомлар мавжудлигидан ёки анамнезда овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан жиддий бузилишлар мавжудлигидан қатъий назар меъда-ичакдан қон кетишлар, яра ҳосил бўлиши ёки перфорацияси, айрим ҳолларда ўлим билан якун топиши кузатилган. Меъда-ичакдан қон кетиши ривожланганда препарат билан даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Меъда-ичакдан қон кетиши, яранинг ҳосил бўлиши ёки перфорация юзага келиши хавфи НЯҚВ дозаси кўпайиши билан анамнезда меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган беморларда, шунингдек кекса ёшдаги беморларда ошади. Кекса ёшдаги беморларда НЯҚВ билан, айниқса меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорация, гоҳида ўлим билан боғлиқ ножўя реакциялар тез-тезлиги юқори бўлади. Бундай беморларни даволаш энг кичик мумкин бўлган дозадан бошлаш лозим. НЯҚВ ни анамнезда овқат ҳазм қилиш йўлларида касалликлари (носпецифик ярали колит, Крон касаллиги) бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки уларнинг қўзғаши эҳтимоли мавжуд. Декскетопрофен трометамолини анамнезда эзофагит, гастрит ва/ёки яра касаллиги бўлган беморларда қўллашни бошлашдан олдин ушбу касалликлар ремиссия босқичида эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Овқат ҳазм қилиш йўллари патологияси симптомлари ва анамнезда овқат ҳазм қилиш йўллари касалликлари бўлган беморларда препаратни қўллаш давомида овқат ҳазм қилиш йўллари ҳолатини уларда бузилишлар, айниқса меъда-ичакдан қон кетиши юзага келиши эҳтимолига доир назоратни олиб бориш зарур.

Бундай беморлар ва ацетилсалицил кислотасини кичик дозаларда ёки овқатни ҳазм қилиш йўллари томонидан ножўя реакциялар юзага келиши хавфини оширувчи бошқа воситаларни қабул қилувчи беморлар учун протектор-препаратлар, масалан мизопростол ёки протон помпаси ингибиторлари билан комбинацияланган даволаш имкониятини кўриб чиқиш лозим.

Анамнезда овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан ножўя реакциялари мавжуд бўлган беморлар, айниқса кекса ёшдаги беморлар овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ барча ноодатий симптомлар, хусусан меъда-ичакдан қон кетишлар ҳақида, айниқса даволашнинг дастлабки босқичларида шифокорга хабар қилишлари зарур.

Препаратни яра юзага келиши ёки қон кетиши хавфини оширувчи воситалар, айнан эса перорал кортикостероид воситалар, антикоагулянт воситалар (масалан варфарин), серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторларини ёки аспирин каби антиагрегант воситаларни бир вақтда қабул қилаётган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Носелектив НЯҚВ лар тромбоцитлар агрегациясини камайтиришга ва простагландинлар синтезини сусайтириши ҳисобига қон кетиши вақтини кўпайтиришга қодир. Декскетопрофен трометамолни ва қуйи молекуляр гепаринни операциядан кейинги даврда профилактик дозаларда бир вақтда қабул қилиниши клиник тадқиқотларда ўрганилган ҳамда коагуляция кўрсаткичларига таъсири аниқланмаган. Бироқ декскетопрофен трометамолни гемостазга таъсир кўрсатувчи препаратлар, масалан варфарин, бошқа кумарин препаратлари ёки гепарин билан бир вақтда қабул қилаётган беморлар шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак.

Артериал гипертензияли ва/ёки енгил ёки ўрта даражадаги турғун юрак етишмовчилиги бўлган беморлар организмда суюқлик ушланиб қолиши ва периферик шишлар пайдо бўлиши эҳтимоли туфайли шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак.

Мавжуд клиник ва эпидемиологик маълумотларга кўра айрим НЯҚВ ларни айниқса юқори дозаларда ва узоқ вақт давомида қўллаш артериялар тромбози келтириб чиқарадиган ҳолатлар, масалан миокард инфаркти ёки инсульт юзага келиши хавфини бир мунча ортиради. Декскетопрофен трометамолини қўллашдан юзага келадиган бундай хавфни истисно этиш учун маълумотлар етарли эмас.

Назорат қилинмайдиган артериал гипертензияда, турғун юрак етишмовчилигида, юракнинг тасдиқланган ишемик касаллигида, периферик артериялар ва/ёки бош мия томирлари касаллигида декскетопрофен трометамолни фақат бемор ҳолати синчковлик билан баҳолангандан кейин қўллаш лозим. Бундай баҳолашни артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш каби юрак-қон томир касалликлари хавфи омиллари бўлган беморларни узоқ муддат давомида даволашни бошлашдан олдин ўтказиш лозим.

НЯҚВ ларни қабул қилиш фонида кам учрайдиган жиддий тери реакциялари (айримлари ўлим билан якунланувчи), шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс–Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз ривожланиши ҳоллари тўғрисида хабарлар мавжуд. Уларни юзага келишининг энг катта хавфи беморларда даволашни бошида кузатилади, беморларнинг кўпчилигида улар даволашнинг биринчи ойи давомида юзага келган. Тери тошмаси, шиллиқ қаватлар шикастланиши белгилари ёки юқори сезувчанликнинг бошқа симптомлари пайдо бўлганида Кейвер препаратини қўллашни бекор қилиш лозим.

Барча НЯҚВ лар каби препарат мочевина азоти ва қон плазмасида креатинин даражасини оширишга қодир. Простагландинлар синтезининг бошқа ингибиторлари каби у буйраклар томонидан ножўя реакцияларни келтириб чиқариши мумкин, бу эса гломерулонефрит, интерстициал нефрит, папилляр некроз, нефротик синдром ва ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин.

Бошқа НЯҚВ лар каби препарат айрим жигар синамалари кўрсаткичларини вақтинча унча катта бўлмаган ошишини, шунингдек АСТ ва АЛТ даражасининг сезиларли ошишини келтириб чиқариши мумкин. Ушбу кўрсаткичлар ошганида даволашни тўхтатиш лозим.

Препаратни жигар ва/ёки буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган беморларга, шунингдек артериал гипертензияли ва/ёки турғун юрак етишмовчилиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки уларда НЯҚВ ни қўллаш фонида буйрак фаолиятини ёмонлашиши, организмда суюқликни ушланиб қолиши ва периферик шишлар пайдо бўлиши эҳтимоли бўлиши мумкин. Юқори нефротоксиклик хавфи туфайли, препаратни диуретик воситалар билан даволашда, шунингдек гиповолемия ривожланиши мумкин бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Анамнезда юрак касалликлари бўлган, шу жумладан юрак етишмовчилигининг дастлабки эпизодлари бўлган беморларни даволашда алоҳида эҳтиёткорликка риоя этиш лозим, чунки препаратни қўллаш фонида юрак етишмовчилиги юзага келиши хавфи ошади. Буйрак, юрак-қон томир ва жигар фаолиятини бузилишлари кўпроқ кекса ёшдаги беморларда юзага келади.

Кейверни қон ҳосил бўлиши бузилишлари, тизимли қизил югурик ва бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан юбориш лозим.

Бошқа НЯҚВ лар каби декскетопрофен трометамоли уни қўллаш вақтида инфекцион касалликлар симптомларини ниқоблашга қодир. НЯҚВ лар қўлланганида юмшоқ тўқималарда чегараланган инфекцион жараёнларни фаоллашиши тўғрисидаги хабарлар берилган. Шундай қилиб, агар уларни қўллашда бактериал инфекция симптомлари пайдо бўлса ёки кучайса, беморларга дарҳол шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Бошқа НЯҚВ лар каби декскетопрофен трометамоли аёллар фертиллигини пасайтириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга қўллаш тавсия этилмайди. Агар аёлда ҳомиладор бўлиш муаммолари мавжуд бўлса ёки у бепуштлик предметига текширувдан ўтаётган бўлса, препаратни қўллашни бекор қилиш имкониятини кўриб чиқиш лозим. Препаратни ўта зарур бўлган ҳолларда ҳомиладорликнинг I ва II учойлигида буюриш мумкин.

Кейвер препарати 200 мг этанол сақлайди, бу дозага нисбатан 5 мл пиво ёки 2,08 мл винога мос келади. Препарат алкоголизмга дучор бўлган шахсларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Этанол миқдорини препарат аёлларга ҳомиладорликнинг I ва II учойлигида, болаларга ва хавф гуруҳидаги беморларга, масалан жигар касалликларида, шунингдек тутқаноғи бўлган беморларга буюришда ҳисобга олиш лозим.

Кейвер препарати дозага нисбатан 1 ммолдан кам натрийни сақлайди, яъни у деярли натрийдан озод бўлади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Кейверни ҳомиладорликнинг III учойлигида ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Простагландинлар синтезини сусайтириш ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила ривожланишига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотлар натижаларига кўра простагландинлар синтезини сусайтирувчи препаратларни ҳомиладорликнинг эрта босқичларида қўллаш бола ташлаш, ҳомилада юрак пороки ва қорин бўшлиғи олд деворининг ўсиб битмаслиги юзага келиши хавфини оширади. Масалан, юрак-қон томир тизими аномалияларининг ривожланиши мутлақ хавфи <1% дан тахминан 1,5% га қадар ошган. Бундай ҳолатларнинг юзага келиши хавфи препарат дозаси ва даволаш муддати кўпайиши билан ошиб боради. Декскетопрофен трометамолини ҳомиладорликнинг I ва II учойлигида фақат ўткир зарурат бўлганида қўллаш мумкин. Декскетопрофен трометамолини ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга ёки ҳомиладорликнинг I ва II учойлигида қўллаш зарурати бўлганида даволаш минимал муддатда давом этгани ҳолда минимал таъсир этувчи дозани буюриш лозим.

Ҳомиладорликнинг III учойлигида простагландинлар синтезининг барча ингибиторлари қуйидаги хавфларни келтириб чиқаради:

ҳомила учун:

  • кардиопульмонал токсик синдроми (артериал оқим йўлини беркилиб қолиши ва ўпка гипертензияси);
  • буйрак фаолиятини бузилиши, у сувсизлик ривожланиши билан бирга буйрак етишмовчилигига қадар ривожланиши мумкин;

ҳомиладорликнинг якунида она ва гўдак учун:

  • қон кетиши вақтини узайиши (тромбоцитлар агрегациясини сусайтирувчи таъсири), ҳатто препарат паст дозаларда қўлланганида ҳам;
  • бачадон қисқаришини тутилиши, бу туғруқ фаолиятини кечикиши ва туғруқ чўзилишига олиб келади.

Декскетопрофенни кўкрак сутига ўтиши ҳақидаги маълумотлар йўқ.

Болалар.

Препаратни унинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотлар йўқлиги муносабати билан болаларда қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири.

Кейвер препаратини қўллаш фонида бош айланиши ва уйқучанлик юзага келиши мумкин, шу сабабли автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига кучсиз ёки ўртача таъсир истисно этилмайди. Шу сабабли беморлар буни ҳисобга олиши ва бундай ишларни бажаришга ўзларининг қобилиятларини объектив баҳолашлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши симптоматикаси номаълум. Худди шундай дори воситалари овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан (қусиш, анорексия, қоринда оғриқ) ва нерв тизими томонидан (уйқучанлик, бош айланиши, ориентацияни йўқотиш, бош оғриғи) бузилишларни келтириб чиқаради. Дозани тасодифан ошириб юборилганида беморнинг ҳолатига мувофиқ симптоматик даволашни дарҳол бошлаш лозим. Декскетопрофен трометамоли организмдан диализ ёрдамида чиқарилади.

 

Чиқарилиш шакли

2 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампуладан қутида.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда оригинал ўрамида сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365