• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Карминативум Бебинос®

Home Йўриқномалар Карминативум Бебинос®
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРМИНАТИВУМ БЕБИНОС®

CARMINATIVUM BABYNOS

 

Препаратнинг савдо номи: Карминативум Бебинос®

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма (томчилар), 30 мл

Таркиби

1 грамм препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

арпабодиён меваларининг суюқ экстракти 320,0 мг;

кашнич меваларининг суюқ экстракти 200,0 мг;

мойчечак гулларининг суюқ экстракти 200,0 мг;

ёрдамчи моддалар: пропиленгликоль, 70% ли сорбит эритмаси, натрий сахарини.

Таърифи: жигарранг, ўзига хос ҳидли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Меъда-ичак йўлларининг касалликларини ва моддалар алмашинувини бузилишларини даволаш учун бошқа препаратлар. Меъда-ичак йўлларининг касалликларини ва моддалар алмашинувини бузилишларини даволаш учун турли бошқа препаратлар.

АТХ коди: А16АХ

 

Фармакологик хусусиятлари

Карминативум Бебинос® – меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватига маҳаллий таъсир кўрсатувчи ўсимликлардан олинган препарат. Шуни ҳисобга олиб, фармакокинетик маълумотлар талаб этилмайди.

Ўсимлик экстратларининг ҳар бир фаол компоненти ўзининг характерли таъсир механизмига эга, хусусан: арпабодиён ичак спазмларини бартараф этади; кашнич иштаҳани яхшилайди, диспептик синдромни бартараф этади; мойчечак меъда-ичак йўлларининг спазмларини бартараф этади, яллиғланишга қарши самара кўрсатади.

 

Қўлланилиши

  • турли сабабдаги санчиқ ва метеоризмни олдини олиш ва даволаш
  • болаларда меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (эмизишдан ажратганда, меъда-ичак йўлларининг невроген бузилишлари, иштаҳани йўқлиги) да қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Эмизикли болаларга 3-6 томчидан кунига 3 марта; бир ёшдан ошган болаларга – 6-10 томчидан кунига 3 марта суюлтирилмаган кўринишда ёки оз миқдордаги бўтқа ёки суюқлик билан – суюлтирилган кўринишда (масалан бутилкада чой билан) берилади.

Қўллашдан олдин флакон ичидагисини чайқатиш ва флаконни вертикал ҳолатда ушлаш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда:

  • аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • сорбитолни ўзлаштираолмаслик (фруктозани ўзлаштираолмаслик)
  • ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Ушбу дори воситаси 36% х.% алкоголь сақлайди, бу бир марталик дозада 99 мг (0,099 г) спиртга тўғри келади.

Бир марталик дозадаги алкоголнинг миқдори кам ва эмизикли болаларга безарар, консервантлар сақламайди. Карминативум Бебинос® тишларни шикастланишини чақирмайди.

Арпабодиёнга юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация

Аёлларда ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги

Номаълум, чунки ушбу препарат фақат болалар учун мўлжалланган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Аниқланмаган.

 

Чиқарилиш шакли

30 мл дан полиэтилен томчилагич ва полипропилен бураладиган қопқоқли тўқ шиша флаконларда.

1 флакон давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3,5 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 1 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
18 Views
ОлдингисиКарметадин06.03.2021
Карнилев06.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Карминативум Бебинос®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.