Skip to main content

КардиоМентол

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИОМЕНТОЛ

CARDIOMENTHOLIS

Препаратнинг савдо номи: КардиоМентол

Таъсир этувчи модда (ХПН): изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси.

Дори шакли: юмшоқ капсулалар.

Таркиби:

бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг изовалериан кислотасининг ментил эфиридаги ментол эритмаси.

ёрдамчи моддалар: альфа­токоферол ацетати (Е витамини), тозаланган зайтун мойи.

капсуланинг қобиқ таркиби: желатин, глицерин, метилпарагидроксибензоат (Е218), пропилпарагидроксибензоат (Е216), тозаланган сув.

Таърифи: шарсимон шаклли, оч-сариқ рангли юмшоқ желатин капсулалар.

Капсулалар ичидагиси – рангсиз, тиниқ ёки бироз сарғиш ёки сарғиш-яшил тусли ментол ҳидли мойсимон суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антиангинал восита.

АТХ коди: С01ЕХ

Фармакологик хусусиятлари

Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини сезувчан нерв (“совуқни сезувчан”) рецепторларини рефлектор таъсирлаш йўли билан қон томирларини ўртача кенгайтирувчи (коронаролитик) таъсир кўрсатади ва марказий нерв тизимига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади. Рецепторларнинг рағбатлантирилиши эндорфинларни, энкефалинларни, динорфинларни ва бошқа опиоид пептидларни ажралиб чиқишини индукцияси билан кечади, улар оғриқ ҳиссини камайтиришда, қон томирлари ўтказувчанлигини нормаллаштиришда ва юрак­қон томир ва нерв тизими функциясининг бошқа муҳим механизмларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Препаратнинг таъсири остида физиологик фаол бирикмалар ­ гистамин, кининлар ва бошқалар ажралиб чиқади.

Сублингвал қўлланганида препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватидан сўрилади. Терапевтик самараси тахминан 5 минутдан кейин кузатилади.

Сўрилганидан кейин препарат жигарда биотрансформацияга учрайди ва глюкуронидлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Неврастения, невроз, жисмоний ва эмоционал зўриқиш фонида келиб чиқадиган юракдаги функционал оғриқларни мажмуавий даволашда қўлланилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Тил остига қўйилади. Капсула тўлиқ эригунича тил остида ушлаб туриш керак. Самарани тезлаштириш учун капсулани тишлар билан эзиш мумкин.

Препаратни қабул қилишлар сони стенокардия хуружлари сонига боғлиқ. Хуружларда тил остига 1 капсуладан қабул қилинади. Стенокардияни даволаш зарурати бўлганида ва бошқа ҳолатларда препаратнинг максимал суткалик дозаси суткада 6 капсула (600 мг) ни ташкил қилиши мумкин. Даволаш давомийлиги ­ 7 кунгача.

 

Ножўя таъсирлари

Якка ҳолларда кўнгил айниши, қоринда дискомфорт, кўз ёш оқиши, бош айланиши бўлиши мумкин. Узоқ муддат қўлланганида ­ қисқа муддатли артериал гипотензия, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолатлар қисқа вақтли бўлиб, ўз­ўзидан йўқ бўлади. Аллергик реакциялар, шу жумладан Квинке шиши, тошма, қичишиш ривожланиши мумкин.

Бирон-бир нохуш реакциялар юз берганида даволашни тўхтатиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

– яққол артериал гипотензия;

– ўткир миокард инфаркти;

– 18 ёшгача бўлган болалар;

– анамнезида тутқаноқ ва тиришиш синдроми (шу жумладан фебрил тиришиш) бўлган пациентлар;

– бош мияда қон айланишини бузилиши.

Эҳтиёткорлик билан: меъда-ичак рефлюкси, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чуррасида, меъда-ичак йўлининг яллиғланиш ва яра касалликларида, бронхиал астмада, бронхоспазм ва ларингоспазмга мойиллик бўлганда.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Кардиоментолни моддалар алмашинув жараёнларини яхшиловчи препаратлар (витаминлар, аспаркам, рибоксин) билан мажмуада қўллаш мумкин. Препарат бир вақтда қўлланганида антигипертензив препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Психомотор воситаларнинг, опиоид анальгетикларнинг, алкоголь ва наркоз воситаларининг седатив таъсирини кучайтириши мумкин. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи нейротроп препаратлар билан бир вақтда қўлланганида уйқучанликни чақиради.

Махсус кўрсатмалар.

Агар дори воситасини қабул қилиш вақтида симптомлар сақланиб қолса ёки ҳолатнинг ёмонлашуви кузатилса, шифокорга мурожаат этиш зарур. Дори воситасини қабул қилгандан сўнг юрак соҳасидаги оғриқ ўтиб кетмаган ҳолатда ўткир коронар синдром мавжудлигини истисно қилиш керак. Юрак соҳасида оғриқ юзага келиб, у тананинг қўл қисмига, қориннинг юқори қисмига, бўйинга ўтганда ёки нафас олиш етишмовчилиги (масалан, хансираш) авж олишни бошлаган ҳолатда зудлик билан тезкор ёрдам талаб этилади.

Препарат метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақланганлиги туфайли аллергик реакциялар кузатилиш эҳтимоли мавжуд, секинлаштирилган таъсирга эга реакциялар бундан мустасно эмас.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.

Препарат ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, агар, шифокор фикрига кўра кутилаётган терапевтик самара ҳомила/бола учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлсагина қўлланиши мумкин.

Болалар.

Етарли даражада маълумотлар бўлмаганлиги сабабли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти.

Транспорт воситаларини бошқаришда ёки юқори диққат талаб қилувчи ишларда бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар (бош айланиши ва уйқучанлик) туфайли, препаратни қабул қилгандан кейин дастлабки соатларда эҳтиёткорлик зарур.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қўзғалувчанлик, артериал босимни пасайиши, марказий нерв тизимини сусайиши, юрак функцияисни бузилиши, юқори сезувчанлик реакциялари (ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, тошма).

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

Чиқарилиш шакли

10 капсуладан 1, 2, 3, 4 ёки 5 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

15 капсуладан 1, 2, 3 ёки 4 контур-уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: