Skip to main content

Кардиогард Натура

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАРДИОГАРД НАТУРА 

CARDIOGUARD NATURA

 

Препаратнинг савдо номи: Кардиогард Натура 

Дори шакли: капсулалар 500 мг

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар:

НомиБотаник/лотинча номиМиқдори, мг
ArjunaTerminalia arjuna (Roxb) W&A (Терминалия арджуна)100
AshwagandhaWithania somnifera (ухлатувчи Витания)100
GugguluCommiphora wightii (Ҳинд бделийи)50
ShilajituМумиё50
PushkaramoolaInularacemosa Hook.f (кистали Девясил)100
BhrungarajaEclipta alba Hassk (оқ Эклипта)50
Mukta-Shukti BhasmaTurbinella pyrum денгиз чиғаноғи кукуни50

Таърифи: ўзига хос ҳидли жигарранг кукун сақловчи, қизил рангли капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Препаратнинг фармакологик хусусияти препарат таркибига кирувчи доривор ўсимликлар экстрактининг самаралари билан боғлиқ. 

Терминалия арджуна қуритилган дарахти юрак фаолиятига таъсир қилади, чап қоринча гипертрофияси ва фиброзини камайтиради. Шунингдек оксидатив стресс ва яллиғланиш цитокинларининг даражасига нисбатан яққол самара кўрсатади.

Ухлатувчи Витаниянинг қуритилган мевалари экстракти кучли адаптоген хусусиятларга эга, некроз, апоптозда сезиларли таъсир кўрсатади, юрак мушагида оксидантлар-антиоксидантлар мувозанатини тиклайди, яққол анти-апоптоз самара кўрсатади, миокардни шикастланиш даражасини камайтиради.

Ҳинд бделийи қатронининг қуритилган экстракти – гиперхолестеринемия, яллиғланиш, гиперлипидемияда юқори фаолликка эга. Экстракт яллиғланишга қарши, антиоксидант ва антибактериал фаолликка эга.

Мумиё экстракти – кучли антиоксидант, рух ва мис каби муҳим металларнинг манбаидир.

Кистали Девясил қуритилган илдизи экстакти умумий холестерин, паст ва юқори зичликдаги липопротеинлар ва атероген индекс даражасини камайтиради. У тиобарбитурат кислотаси сақлайди ва жигарда глутатион даражасини оширади, юрак мушагида диспероксиддисмутаза ва глутатионпероксидаза даражасини оширади.

Оқ Эклиптанинг қуритилган ер усти қисми экстракти анти-гепатотоксик фаолликка, гиполипидемик хусусиятларга эга. Экстракт плазмадаги билирубин ва трансаминазалар каби жигар кўрсаткичларига таъсири юзасидан текширилган.

Денгиз чиғаноғининг кукуни табиий кальций сақлайди. Юрак мушагига таъсир қилади ва унинг фаолият кўрсатиши учун ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Ўсимлик компонентларининг мажмуаси оқибатида маҳсулотнинг аниқ фармакокинеткаси номаълум/аниқланмаган ёки аниқлашда қийинчиликлар мавжуд.

 

Қўлланилиши

Юрак ишемик касаллиги, миокард инфарктидан кейинги ҳолат, миокард инфаркти хавфи, кардиомиопатия, гипертония, атеросклероз, чап қоринча гипертрофияси оқибатидаги гипертония каби юрак касалликларини, бош оғриғи, диққатни жамлаш пасайганда симптоматик даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

1-2 капсуладан кунига икки ёки уч марта овқатдан кейин сув билан қабул қилинади. Максимал суткалик доза – кунига 6 капсула.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ривожланиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (клиник маълумотлар йўқлиги туфайли).

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни антигипертензив воситалар ва тромбоцитлар антагонистлари билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратнинг яроқлилик муддати ўтган бўлса, уни маҳаллий талабларга кўра утилизация қилиш керак. Ушбу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди (клиник маълумотлар чекланганлиги туфайли).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препаратни дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар ҳозирги вақтгача келиб тушмаган.

 

Чиқарилиш шакли

50 капсулалар “болалардан ҳимоя” ёпиш тизимли ЮЗПЭ флаконда. Бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил. 

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

Улашиш: