Skip to main content

Канакунжут мойи

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАНАКУНЖУТ МОЙИ

ОLEUM RICINI

 

Препаратнинг савдо номи: Канакунжут мойи

Таъсир этувчи модда: канакунжут мойи

Дори шакли: мой

Таркиби:

Канакунжут мойи – 10 мл.

Таърифи: тиниқ, қуюқ, қовушқоқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, ўзига хос ҳидли суюқлик. Таъми ўзига хос, ёқимсиз.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Сурги воситаси.

АТХ коди: А06АВ05

Фармакологик хусусиятлари

Маданийлаштирилган сутламадошлар оиласига мансуб (Euphorbiaceae) канакунжут ўсимлигининг (Ricinus Communis L.) уруғидан олинадиган мой.

Ичак рецепторлари қўзғалишини (унинг бутун узунлиги бўйлаб) ва рефлектор перистальтика кучайишини чақиради. Шунингдек бачадон мушакларини рефлектор қисқариши кузатилади.

Фармакокинетикаси

«Олддори». Ичга қабул қилинганида ингичка ичакда липаза томонидан парчаланади ва рицинол кислотаси ҳосил бўлади, у асосий таъсир кўрсатади. Сурги самараси одатда 5-6 соатдан кейин намоён бўлади.

қўлланилиши

Ўткир ва сурункали қабзиятлар. Туғруқ фаолиятини рағбатлантириш учун ҳам қўллаш мумкин (мажмуавий даволаш такибида). Суртмалар ва бальзамлар таркибида – куйишлар, жароҳатлар, яраларни даволаш, терини юмшатиш, қазғоқни йўқотиш учун ва шунга ўхшашларда қўлланади.

қўллаш усули ва дозаси

Сурги воситаси сифатида канакунжут мойи ичга буюрилади: катталарга 15-30 г дан, болаларга – 5-10-15 г дан бир қабулда (1 чой, десерт ёки ош қошиқ). Туғруқ фаолиятини рағбатлантириш учун 40-50 г-дан ичга буюрилади, одатда бошқа воситалар билан бирга.

Ножўя таъсирлари

Узоқ муддат буюрилганида ичак функцияси бузилиши мумкин (метаболик бузилишлар билан бирга бўлган диареяни ривожланиши; ичак ферментлари функцияси пасайиши, йўғон ичак атонияси ва бошқалар).

қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Ичга қабул қилиш учун – ёғда эрувчи моддалар (фосфор, бензол ва бошқалар), шунингдек эркак папортоники экстракти билан заҳарланиш, ҳомиладорлик (муддатидан илгари туғруқдан сақланиш учун), спастик қабзиятлар, ичак тутилиши, ўткир қорин синдроми, аппендицит ва бошқа қорин бўшлиғидаги яллиғланиш жараёнлари, ўткир иситмали ҳолатларда қўллаш мумкин эмас. Невроген ва эндокрин генезли қабзиятларда буюриш  тавсия қилинмайди.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли.

25 мл, 30 мл, 40 мл, 50 мл, 100 мл дан флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароротда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Улашиш: