• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
+99890 350 70 30
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Камистад®

Home Йўриқномалар Камистад®
Улашиш:

КАМИСТАД®

препаратини тиббиётда қўллаш бўйича 

ЙЎРИҚНОМА

 

Препаратнинг савдо номи: Камистад®

ХПН ёки гуруҳлаш номи: Лидокаин + Мойчечак гулларининг экстракти.

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун гель

Таркиби:

1 г гель қуйидагиларни сақлайди

Таъсир этувчи моддалар: лидокаин гидрохлориди моногидрати – 20,0 мг, мойчечак гулларининг экстракти (1:4-5) (экстрагент – 50% (ҳажм) 1,37% ли трометамол билан) – 185,0 мг.

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди 50% ли эритма – 2,0 мг, долчин мойи – 1,0 мг, натрий сахаринати – 1,0 мг, карбомер – 15,0 мг, трометамол – 28,1 г, чумоли кислотаси 98% – 0,4 мг, этанол 96% – 8,2 мг, сув – 739,3 мг.

Таърифи: 

Сариқ-жигарранг рангли гель.

Фармакотерапевтик гуруҳи: 

Антисептик восита , маҳаллий анестетик.

АТХ коди: А01AD11.

 

Фармакологик хусусиятлари

Мажмуавий препарат. Лидокаин гидрохлориди – маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади, оғиз ва милкнинг шиллиқ қаватининг яллиғланишларида оғриқни тез ва давомли камайишига ёрдам беради. Мойчечак гулларининг экстракти яллиғланишга қарши, антисептик ва регенерацияни тезлаштирувчи хусусиятларга эга.

 

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва лабларнинг шиллиқ қаватининг яллиғланишларидаги оғриқли синдром (стоматитда, хейлитда, лабларнинг глетчерли эритемасида), гингивитда (милкларнинг яллиғланиши), оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг тиш протезлари ва брикетлар таъсирида таъсирланиши, сут тишлари ва ақл тишларининг чиқишида, ортодонтик муолажаларда қўлланади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (12 ёшгача).

 

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий. Препаратнинг 0,5 см узунликдаги тасмачаси оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг оғриқли ёки яллиғланган соҳаларига кунига уч марта қўйилади ва енгил уқаловчи ҳаракатлар билан ишқаланади.

Тиш протезларига ўрганиш даврида босилган жойларга 0,5 см узунликдаги гель тасмаси суркалади.

Даволаш курси касалликнинг оғирлигига боғлиқ.

 

Ножўя таъсири

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Агарда Камистад®ни қўллаш вақтида аллергия белгилари пайдо бўлса, препаратни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилишининг ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳоллари таърифланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни кўзга тушишига йўл қўйилмайди. Гелни қўллаш олдидан ва кейин қўлларни ювиш тавсия қилинади.

Камистад® қанд ўрнини босувчи натрий сахаринати сақлайди.

 

Чиқарилиш шакли 

Маҳаллий қўллаш учун гель. 10 г дан полиэтилен буралувчи қопқоқчали алюминий тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда  қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

5 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.

Туба очилганидан кейин гель 12 ой давомида ишлатилсин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
0
34 Views
ОлдингисиКаметон01.03.2021
Камфора01.03.2021Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Камистад®
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.