Skip to main content

Камагра

Улашиш:
  Reading time 13 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАМАГРА 

KAMAGRA

 

Препаратнинг савдо номи: Камагра

Таъсир этувчи модда (ХПН): силденафил цитрати

Дори шакли: желе

Таркиби:

Ҳар бир 5 г желе қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 50 мг/100 мг силденафилга эквивалент бщлган силденафил цитрати 

Таърифи: сариқ рангли, гомогенланган, ширин таъмли ва хушбўй хидли желе.

Фармакотерапевтик гурухи: эректил дифункцияда қўлланадиган восита.

АТХ коди: G04BE03

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Камагра желе специфик 5 тур фосфодиэстеразанинг (РDЕ5) селектив ингибитори гуанозинмонофосфатдан иборат бўлган силденафилнинг цитрат тузини сақлайди

Камагра желе циклик гуанозинмонофосфат (GМР) – специфик 5 тур фосфодиэстераза (РDЕ5) ингибитори бўлган силденафилнинг цитрат тузини сақлайди.

Жинсий олатнинг физиологик эрекциясининг механизми сексуал рағбатлантириш вақтида ғовак танада азот оксидини (NО) ни ажралиб чиқишидан иборатдир. NО гуанилатциклаза ферментини фаоллаштиради, бу ғовак тана мушакларини енгил бўшашишини ва уларга қон оқиб келишини кучайишини чақириб, циклик гуанозинмонофосфат (цГМФ) даражасини ошишига олиб келади. Силденафил цитрати инсоннинг изоляция қилинган ғовак тана тўқималарига бевосита таъсир кўрсатмайди, бироқ у ғовак танада цГМФ ни  парчаланишига ёрдам берадиган 5 тур фосфодиэстераза (ФДЭ­5) ферментини сусайтириш йўли билан NО нинг самарасини сезиларли даражада оширади.

Сексуал рағбатланишда NО ни локал ажралиб чиқиши юзага келганида, ФДЭ­5 ни Силденафил томонидан сусайтирилиши ғовак танада цГМФ нинг концентрациясини ошишига олиб келади, натижада мушаклар енгил бўшашади ва жинсий олат тўқималарига қонни оқими кучаяди, бу эса эрекцияни чақиради. Силденафил цитрати тавсия қилинган дозаларда сексуал рағбатланиши бўлмаганида ўз самарасини намоён этмайди.

In vitro тадқиқотларда Силденафил цитратининг ФДЭ5 га нисбатан селективликка эгалиги аниқланган. Унинг ФДЭ5 га бўлган фаоллиги бошқа маълум ФДЭ ларга нисбатан (ФДЭ 1 га нисбатан 80 марта, ФДЭ 2, ФДЭ 3 ва ФДЭ 4 га нисбатан -100 марта) яққолроқ. Мухими шундаки, ФДЭ юракнинг қисқариш жараёнларида иштирок этганлиги сабабли, ФДЭ 3 га нисбатан ФДЭ 5 га селективлик тахминан 4000 марта кучлироқ.

Силденафил Цитрати кўзнинг тўр пардасида топилган ФДЭ 6 ферментидан 10 марта кучлироқ: маълумки бундай паст селективлик плазмдаги юқори дозалар ёки даражаларда кузатилган рангли кўриш билан боғлиқ бузилишларнинг асоси ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Камагра желе оғиз бўшлиғида тез эриши ҳисобига тез сўрилади. Биокираолишлиги 100%, плазмадан ярим чиқарилиш даври 4,73 соатни ташкил қилади. Силденафил Цитрати асосан микросомаларда жойлашган жигар изоферментлари, СYP 3А4 (асосий йўл) ва СYP 2С9 (иккинчи даражали йўл) таъсирида метаболизмга учрайди. Асосий айланиб юрувчи метаболити силденафилни N-метил гуруҳини йўқотиши натижасида ҳосил бўлади. Бу метаболит силденафилга ўхшаб ФДЭ5 га селективлиги билан характерланади, бироқ унинг ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги силденафил препаратининг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил қилади. Силденафил кўпроқ баъзи метаболитлар шаклида асосан ахлат билан (юборилган дозанинг тахминан 80%) ва кам даражада (юборилган дозанинг тахминан 13%) сийдик билан чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Камагра желе эркакларда эректил дисфункцияни даволаш учун буюрилади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Пациентларнинг асосий гуруҳига Камагра желени тавсия қилинган дозаси 50 мг ни ташкил қилади, ва жинсий алоқадан ярим соат олдин қабул қилинади. Максимал суткалик доза 100 мг ни ташкил қилади, максимал тавсия қилинган қабул қилиш сони эса суткада    1 мартани ташкил этади.

Қуйидаги омиллар силденафилнинг қон плазмадаги концентрациясини ошиши билан боғлиқ: 65 ёшдан катталар (АUС ни 40% ошиши), жигар етишмовчилиги (масалан, жигар циррози, 80%), ўткир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин, 100%) ва кучли таъсирга эга цитохром  Р450 3А4 ингибиторлари (эритромицин, кетоконазол, итраконазол, 200%) йўлдош қабул қилиш. 

Хуллас, плазмадаги анча юқори даражалар препаратнинг самарадорлигини ҳам ва ножўя самаралар тез-тезлигини ҳам бир хил ошириши мумкин, шунинг учун пациент синчков назорат остида бўлиши керак. Бундай пациентларга 100 мг дозада желени қабул қилиш мумкин эмас.

 

Ножўя таъсирлари

Дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилган клиник тадқиқотларда Силденафил            3700 нафардан ортиқ пациентларда (19 ёшдан 87 ёшгача) қўлланган. 550 дан ортиқ беморлар бир йилдан ортиқ вақт давомида даволанганлар. Силденафил яхши ўзлаштирилган. Плацебо – назоратли клиник тадқиқотларда силденафил цитрати сабабли препаратни қабул қилишни тўхтатиш ҳолларининг сони кам (2,5%) ва плацебо қабул қилувчи пациентлар гуруҳи (2,35%) билан бир хил бўлган. Ножўя самаралар одатда ўткинчи ва енгил ёки ўртача яққоллик даражасида бўлган. 

Перорал қабул қилиш учун желе қўлланганда пациентларда қайд қилинган юз берган ножўя самаралар бошқа перорал шакллари қўлланганда юз берган холлари билан бир хил бўлган.

Умуман, турли тадқиқотлар натижалари бўйича силденафилни қабул қилган пациентлар таърифлаган ножўя реакциялар ўхшаш бўлган.

Плацебо – назоратли тадқиқотларида, силденафилни енгил ўзгартириш мумкин бўлган тавсия этилган дозаларда (заруратга кўра) қабул қилинганида ножўя самаралар 2% дан ортиқроқ бўлган, 2% дан ортиқроқ пациентларда (силденафил қабул қилинганида плацебога қараганда кўпроқ) бош оғриғи, гиперемия, диспепсия, бурун битиши, сийдик йўлларининг инфекциялари, диарея, бош айланиши, тошмалар ва кўришни бузилиши (ўртача ва ўткинчи, асосан рангли кўришни бузилиши, шунингдек ёруғликка бўлган сезувчанликни ёки тасвирни хира кўришни ошиши) кузатилган.

Силденафил қабул қилган гуруҳ ва плацебо гуруҳидаги бошқа ўхшаш тез­тезликдаги (2% кўпроқ) кузатиладиган ножўя самаралар: нафас йўлларининг инфекциялари, белда оғриқ, гриппга ўхшаш синдром, артралгия бўлган.

Белгиланган дозалар текширилганида, препарат 100 мг дозада қабул қилинганда диспепсия (17%) ва кўришни бузилиши (11%) кам дозаларга нисбатан кўпроқ кузатилган. Юқори дозаларда ножўя самаралар худди шундай бўлган, фақат улар кўпроқ кузатилган.

Плацебо-назоратли тадқиқотларда кузатилган ва 2% дан кам ҳолларда учраган силденафилнинг ножўя самаралари қуйида келтирилган. Препаратни қўлланилишига аниқ алоқаси бўлган ножўя самаралар қайд қилинган, муҳим бўлмаган ножўя самаралар эса келтирилмаган. 

Умумий: юзни шиши, ёруғликни сезувчанлик, шок, ҳолсизлик, оғриқ, шамоллаш, тасодифий йиқилишлар, қоринда оғриқлар, аллергик реакциялар, кўкракда оғриқ, беҳосдан жароҳатлар. 

Юрак-қон томир тизим томонидан: стенокардия, AV-блокада, мигрень, ҳушдан кетиш, тахикардия, юрак уришини тезлашиши, қон босимни пасайиши, қон босимни постурал пасайиши, миокард ишемияси, мия томирлари тромбози, юракни тўхтаб қолиши, юрак етишмовчилиги, электрокардиограммада ўзгаришлар, кардиомиопатия.

МИЙ томонидан: кўнгил айниши, глоссит, колит, дисфагия, гастрит, гастроэнтерит, эзофагит, стоматит, оғизни қуриши, жигар дисфункцияси, ректал қон кетишлар, гингивит. 

Қон яратиш  ва лимфа тизими томонидан: анемия ва лейкопения.

Моддалар алмашинуви томонидан: чанқоқлик, шиш, подагра, барқарор бўлмаган диабет, гипергликемия, периферик шиш, гиперурикемия, гипергликемик реакция, гипернатремия.

Ҳаракат-таянч тизими томонидан: артрит, артроз, миалгия, пайларни узилиши, гемосиновит, суяк оғриқлари, миастения, синовит.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: атаксия, гипертония, невралгия, невропатия, парестезия, мия чайқалиши, бош айланиши, депрессия, уйқусизлик, уйқучанлик, ғайри-табиий фикрлар, рефлексларни кучсизланиши, гипестезия.

Респиратор тизим томонидан: астма, ҳансираш, фарингит, синусит, ларингит, бронхит, балғам ажралишини кўпайиши, йўтални кучайиши.

Тери қопламлари томонидан: эшакеми, оддий герпес, қичишиш, кўп терлаш, тери яралари, контактли дерматит.

Алоҳида ҳислар: мидриаз, конъюнктивит, фотофобия, қулоқларни шанғиллаши, кўз соққасида оғриқ, гаранглик, қулоқларда оғриқ, кўз соққасига қон қуйилиши, катаракта, кўзларни қуриши.

Сийдик-таносил тизими томонидан: цистит, никтурия, тез-тез сийиш, кўкракни катталашиш, сийдикни тутиб тура олмаслик, эякуляцияни бузилиши, жинсий аъзоларни шиши ва аноргазмия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Камаграни таъсир этувчи модда ёки препаратнинг бошқа ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. NО/ цГМФ алмашинувига таъсири туфайли, Силденафил бир вақтда қўллаганда ёки давомли қўллаганда нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни NО донаторлари, органик нитратлар ёки органик нитритлар билан бир вақтда турли шаклда доимий ёки вақти­вақти билан қўллаш мумкин эмас.  

Аёлларда қўлланилиши

Силденафил аёлларга буюрилмайди.

Педиатрияда қўлланилиши

Силденафил болаларга буюрилмайди.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситаларини силденафилга таъсири

In vitro тадқиқотлар: Силденафилнинг метаболизми асосан Р450 (СYР) цитохроми, хусусан 3А4 (асосий йўл) ва 2С9 изоформалари (иккинчи даражали йўл) ёрдамида амалга оширилади. Шундай қилиб, ушбу изоферментларнинг ингибиторлари Силденафил клиренсини камайтириши мумкин.

In vivo тадқиқотлар: СYР 3А4 нинг носпецифик ингибитори Циметидин (800 мг) соғлом кўнгиллиларга 50 мг дозада буюрилганида силденафилнинг қондаги концентрациясини 56% га оширган. 

СYР 3А4 нинг кетоконазол ва итраконазол каби кучли ингибиторлари анча яққол таъсир кўрсатади. Клиник тадқиқотларнинг популяцион фармакокинетик тахлилининг натижалари Силденафил СYР 3А4 ингибиторлари (кетоконазол, эритромицин, циметидин) билан бир вақтда қўлланганда унинг клиренсини пасайишини намойиш этган. СYР 3А4 нинг рифампицин каби индукторлари бирга қўлланганда силденафилнинг плазмадаги концентрациясини камайтириши мумкинлиги кутилган.

Антацид (магний гидроксиди, алюминий гидроксиди) ни бир марта қабул қилиш силденафилнинг биокираолишлигига таъсир кўрсатмайди.

СYР 2С9 ингибиторлари (толбутамид, варфарин каби), СYР 2D6 ингибиторлари (серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари, трициклик антидепрессантлари каби), тиазидлар ва тиазидга ўхшаш диуретиклар, ААФ ингибиторлари, кальций каналларининг блокаторлари силденафилнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаган. Халқали ва калийни тежовчи диуретиклар таъсири остида фаол метаболити N-десметил силденафилнинг АUС кўрсаткичи 62% га, ва носпецифик бета-блокаторлар қабул қилинганида эса 102% га ошади.

Силденафилни бошқа дори препаратларига таъсири

In vitro тадқиқотлар: Силденафил – цитохром изоформаларини, айниқса Р450 нинг 1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1 ва 3А4 (IK 50 > 150 μМ) изоферментларини кучсиз ингибиторидир. Тавсия қилинган дозаларда қўллаганда силденафилни қон плазмасидаги Сmax кўрсаткичи тахминан 1 мкм га етади, шунинг учун силденафил ушбу изоферментларнинг субстратларини фармакокинетикасини ўзгартира олиш эҳтимоли кам.

In vivo тадқиқотлар: Ҳар бири СYР 2С9 таъсирида метаболизмга учрайдиган Силденафил (50 мг) толбутамид (250 мг) ёки варфарин (40 мг) ўртасида сезиларли ўзаро таъсир белгилари аниқланмаган.

Силденафил (50 мг) аспирин (150 мг) чақирган қон кетиши вақтини ошишини потенцияламаган.

Силденафил (50 мг) ацетилсалицил кислотаси (150 мг) келтириб чиқарган қон кетиши давомийлигини ошишига олиб келмайди.

Силденафил (50 мг) қонида алкоголнинг максимал даражаси 0,08%  (80 мг/дл) бўлган  соғлом кўнгиллиларда алкоголнинг гипотензив самарасини кучайтирмаган.

Гипертензияси бўлган пациентларга Силденафил (100 мг) ва амлодипин бир вақтда буюрилганда ўзаро таъсири кузатилмаган. Қон босимининг ўртача қўшимча камайиши горизонтал ҳолатда систолик босим учун 8 мм сим.уст. ни ва диастолик босим учун              7 мм см.уст. ни ташкил қилган.

Препаратнинг хавфсизлигини таҳлили, Силденафилни монотерапияда ва антигипертензив препаратлари билан мажмуада қабул қилаётган пациентларда ножўя самаралар профилининг фарқи йўқлигини кўрсатди.

 

Махсус кўрсатмалар

Эрекция бузилишини диагностика қилиш, касалликнинг сабабларини аниқлаш ва адекват даволашни буюриш учун пациентнинг касаллик тарихини синчиклаб ўрганиб чиқиш ва синчков тиббий текширувни ўтказиш керак. 

Юрак ҳуружини юз бериш мумкинлиги туфайли, сексуал фаоллик маълум даражадаги хавф билан боғлиқ бўлиши мумкин. Эрекция бузилишини ҳар қандай даволаш курсини бошлашдан олдин шифокор пациентнинг юрак-қон томир ҳолатини аниқлаши керак. Жинсий олатнинг анатомик деформацияси (масалан, ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрони касаллиги) бўлган пациентларда ёки приапизм ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган касалликлари (ўроқсимон–ҳужайрали анемия, кўп сонли миелома ёки лейкемия каби касалликлари) бўлган пациентларда эрекцияни бузилишини даволаш учун мўлжалланган препаратларни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. 

Камаграни эректил дисфункцияни даволашнинг бошқа турлари билан мажмуада қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган, шунинг учун бундай мажмуаларни қўллаш тавсия қилинмайди.

Камагра желе аспирин билан бирга ёки монотерапияда қўлланганда қон кетишининг давомийлигига таъсир кўрсатмайди.

Инсон тромбоцитларининг in vitro тадқиқотларида силденафил натрий нитропруссиднинг (азот оксиди донатори) антиагрегацион самарасини кучайтиради. Қон кетишига мойиллиги бўлган ёки ўткир меъда яраси бўлган пациентларга Камагра желени буюришда ҳавфсизлигига оид маълумотлар йўқ, шунинг учун Камаграни бундай пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.

Наслий тўр парданинг дегенератив касалликлари бўлган пациентларнинг озгина қисмида тўр парданинг ФДЭ генетик касалликлари мвжуд. Силденафилни пигментли ретинити бўлган пациентларда қўллаш хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар йўқ. Шу сабабли бундай беморларда Камагра желени эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Силденафилни бир марта 800 мг дозагача қабул қилган соғлом кўнгиллилардаги ножўя самаралар кичик дозаларни қабул қилганлардагилар билан бир хил бўлган, аммо ножўя самараларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги ва оғирлик даражаси ортган. Дозани ошириб юбориш ҳолларида симптоматик даволаш ўтказилади. Диализ препаратнинг чиқарилишини тезлаштирмайди, чунки силденафил қон плазмаси оқсиллари билан маҳкам боғланади ва сийдик билан чиқарилмайди.

 

Чиқарилиш шакли

Камагра желе 50 мг/100 мг пакетчаларда 5 г дан чиқарилади.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365