Skip to main content

Кальция хлорид 1 г

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЯ ХЛОРИД

CALCII CHLORIDUM

Препаратнинг савдо номи: Кальция хлорид

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

10 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: кальций хлориди – 1 г.

ёрдамчи модда: инъекция учун сув – 10 мл.

Таърифи: рангсиз ёки деярли рангсиз, тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: минерал препаратлар.

АТХ коди: А12АА03

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари манбаи. Скелет ва силлиқ мушакларини қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларини ўтказиш жараёнида, суяк тўқимасини шаклланишида, қон томир девори ўтказувчанлигини бошқарилишида, қон ивишида муҳим роль ўйнайди.

Аллергияга қарши таъсирга эга. Аллергияга қарши таъсир механизми номаълум, бироқ кальций тузлари вена ичига (в/и) юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безлари томонидан адреналинни чиқарилишини кучайишни чақиради.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўлланилиши

Аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш, пичан иситмаси ва бошқалар) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик асоратларда организмдан кальцийни чиқарилишини кучайишида, (бу беморларни узоқ  вақт иммобилизация ҳолатида, ҳомиладорликда алоҳида ўрин тутиши мумкин), геморрагик васкулитда, нурланиш касаллигининг кўринишларида, яллиғланиш ва экссудатив жараёнларида (пневмонияда, плевритда, плекситда, эндометритда ва бошқаларда); тери касалликларида (қичима, экзема, псориаз ва бошқаларда), қалқонсимон бези олди безларининг етишмовчилигида (тетанияда); рахитда (спазмофилияда), паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишларида, нефритда, эклампсияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида қўлланилади.

Шунингдек қон кетишини тўхтатувчи восита сифатида ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадондан қон кетишларида; қон ивишини ошириш мақсадида оператив аралашувлар олдидан ҳам қўланилади.

Магний тузлари, шовул кислотаси ва унинг эрувчи тузлари, заҳарланишга қарши восита сифатида ҳамда фтор кислотасининг эрувчан тузлари билан заҳарланганда қўлланади (кальций хлориди билан ўзаро таъсирлашганда диссоциация бўлмайдиган ва заҳарли бўлмаган оксалат ва кальций фториди ҳосил бўлади).

Туғруқ фаолиятини рағбатлантириш мақсадида бошқа усуллар ва воситалар билан бирга қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни в/и томчилаб ёки оқим билан (жуда-секин!) буюрилади.

Препаратнинг 10% ли эритмасини 5-10 мл 100-200 мл натрий хлоридининг изотоник ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, в/и томчилаб минутига 60 томчидан юборилади.

В/и оқим билан 5 мл 10% ли эритма (3-5 минут давомида) юборилади.

Кальций каналлари блокаторлари билан заҳарланганда в/и оқим билан тана вазнига 2-4 мг/кг ҳисобидан юборилади.

Ножўя таъсирлари

В/и юборилганида брадикардия, артериал босимни пасайиши, дастлаб оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Тери остига (т/о) ёки мушак ичига(м/и) юбориш мумкин эмас, чунки у инъекция жойида тўқималарнинг кучли таъсирланишига ва некрозига олиб келади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойилликда, оғир атеросклерозда ва гиперкальциемияда, юрак қоринчаларининг фибрилляциясида, препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Саркоидозда, буйрак ёки юрак етишмовчилигида, юрак гликозидларини қабул қилаётган беморларда, шунингдек нафас етишмовчилигида (кальций хлориднинг ацидоз чақириш қобилиятини ҳисобга олиб) эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори препаратлари билан бир шприцда юбориш мумкин эмас!

Кальций хлоридини юрак гликозидларини инъекциясидан ёки қабул қилгандан кейин, аритмиянинг ривожланишидан сақланиши учун, дарҳол юбориш мумкин эмас, чунки бу препаратларнинг инотроп ва заҳарли самаралари синергик.

Кальций хлориди бирга қўлланганида тетрациклин қатори антибиотиклари билан комплекслар ҳосил қилади, шу билан уларнинг антибактериал самарасини нейтраллайди.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни т/о ёки м/и юбориш мумкин эмас, чунки у инъекция жойида тўқималарнинг кучли таъсирланишини ва некрозини чақиради. Тери остига ёки мушакка тушган ҳолларда кальций хлоридини иложи борича шприц ёрдамида сўриб олиш, инъекция қилинган жойга   10 мл 25% ли натрий сульфати ёки 5-10 мл 25% ли магний сульфати эритмасини юбориш керак. Резорбтив таъсирини йўқотиш учун дифенгидрамин (димедрол), гиперкальциемияда-этилендиаминтетрасирка кислотаси буюрилади.

Эритма юрак мушагига тушганида коронар артерияларни шикастланиши, юрак тампонадаси ёки пневмоторакс ривожланиши мумкин.

Кальцийнинг қон зардобидаги концентрациясини тез ошишидан ва уни атрофидаги тўқималарга ўтиб кейин уларни некрозга учрашидан сақланиш учун препаратни йирик венага ингичка игна ёрдамида юбориш тавсия қилинади.

В/и тез юборилганида қоринчаларнинг фибрилляцияси ва юракни тўхтаб қолиши пайдо бўлиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Бирламчи ўрам: 10 мл эритма синдириш нуқтаси бўлган рангсиз шиша ампулада (I тип, АҚШ.Ф.).

Иккиламчи ўрам: 10 ампула пластик поддонда картон қутида (қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга).

Сақлаш шароити

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365