Skip to main content

Кальций ва витамин D3

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ВА ВИТАМИН D3

CALCII ET VITAMINI D3

Препаратнинг савдо номи: Кальций ва витамин D3

Таъсир этувчи модда (ХПН): Кальций карбонати ва D3 витамин (холекальциферол).

Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

таъсир этувчи моддалар:  кальций карбонати 1238,91 мг (500 мг кальцийга эквивалент), D3  витамини (холекальциферол) 200 ХБ (5 мкг).

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати.

кобиқ таркиби: гидроксипропилметилцеллюлоза, титан диоксиди, тозаланган тальк, полиэтиленгликоль, темир оксиди, карнауб муми.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита.

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ва фосфор алмашинувини бошқарувчи мажмуавий препарат. Организмда кальций ва D3 витамини етишмовчилигини тўлдириб, суяк тўқимаси резорбциясини (сўрилиб кетишини) пасайтиради ва зичлигини оширади, тишларнинг минерализацияси учун зарурдир.

Кальций нерв ўтказувчанлигини, мушак қисқаришларини бошқаришда иштирок этади ва қон ивиши тизимининг асосий компоненти ҳисобланади.

D3 витамини (холекальциферол) кальцийни ичакда сўрилишини оширади.

6-yillik-qizil-jenshen

Кальций ва D3 витаминини қўллаш, юқори суяк тўқимаси резорбциясини рағбатлантирувчиси бўлган паратиреоид гормонини ишлаб чиқарилишини ошишга тўсқинлик қилади.

Фармакокинетикаси

D3 витамини ингичка ичакда сўрилади.

Кальций ионлашган шаклда ингичка ичакнинг проксимал бўлимида D-витаминига боғлиқ бўлган транспорт механизми орқали сўрилади.

 

Қўлланилиши

Даволаш – профилактика воситаси сифатида қўлланади:

– остеопорозни (шу жумладан, менопауза, сенил, стероид, идиопатик) ва унинг асоратларини (суякларнинг синишлари) олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун;

– организмдаги кальций ва D3 витаминининг уларни овқат билан тушишини етишмовчилиги билан боғлиқ танқислигини тўлдириш учун;

– ҳомиладорлик ва эмизикли даврида, шунингдек болалар (3 ёшдан) ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида организмнинг кальций ва D3 витаминига бўлган юқори эҳтиёжида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга суткада 2 таблеткадан (эрталаб ва кечқурун), асосан овқатланиш вақтида буюрилади.

3 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалаш тартиби шахсий равишда белгиланади.

Таблеткани чайнаб ёки бутунлигича қабул  қилиш мумкин. Кальцийни сўрилишни ошириш  учун таблеткани нордон ичимлик (апельсин ёки лимон шарбати) қабул қилган маъқулроқ.

 

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқлар бўлиши мумкин.

Модда алмашинуви томонидан: кам – гиперкальциемия, гиперкальциурия.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;

– буйрак фаолиятини яққол бузилишлари;

– гиперкальциемия ва гиперкальциурия (шу жумладан узоқ муддатли иммобилизация билан боғлиқ бўлган);

– сийдик-тош касаллиги (кальций тошларининг ҳосил бўлиши);

– декальцийловчи ўсмалар (миелома, суяк метастазалари, саркоидоз);

– остеопороз (иммобилизация билан боғлиқ бўлган);

– ўпка туберкулёзи (фаол шакли);

– 3 ёшгача бўлган болалар (таблетка кўринишида).

Ҳомиладорликда препаратнинг суткалик дозаси 1500 мг кальций ва 600 ХБ D3 витаминидан ошмаслиги керак.

D3 витамини ва унинг метаболитлари кўкрак сути билан чиқарилиши мумкин, шунинг учун она ва болаларга бошқа манбалардан кальций ва D3 витаминининг қўшимча тушишини ҳисобга олиш ва тиббий назоратни мунтазам амалга ошириш керак.

Дорилар билан ўзаро таъсири

– фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминининг фаоллиги камайиши мумкин;

– юрак гликозидлари билан бир вақтда қўлланганида ЭКГ ва клиник ҳолатларни назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг таъсирини кучайтириши мумкин;

– препарат тетрациклинларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини ошириши мумкин, шунинг учун препарат ва тетрациклинлар гуруҳи антибиотикларини қабул қилишлари орасидаги интервал камида 3 соатни ташкил қилиш керак;

– бисфосфонатлар ёки натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида, уларни сўрилиши пасайиши мумкин, шунинг учун препаратни бу дори воситаларидан камида 2 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади;

– глюкокортикостероидлар (ГКС) кальцийни сўрилишини камайтиради, шунинг учун ГКС олаётган пациентларда препаратнинг дозасини ошириш талаб қилиниши мумкин;

– колестирамин ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминини сўрилиши пасайиши мумкин;

– тиазид диуретиклари билан бир вақтда қўлланганида кальцийни найчалардан қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкальциемияни ривожланиш хавфи ошади. Фуросемид ва бошқа «ҳалқали» диуретиклар, аксинча кальцийни буйрак орқали чиқарилишини кўпайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ва остеопорози бўлган иммибилизациядаги беморларда гиперкальциемияни ривожланиш хавфи сабабли, эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.  Даволаш вақтида кальцийни сийдик билан чиқарилишини, кальций ва креатининни плазмадаги концентрациясини (суткада 7,5 ммолдан (суткада 300 мг) ошган кальциурияни пайдо бўлиш ҳолларида дозани ҳисобга олиш ёки қабул қилишни тўхтатиш керак) доимо назорат қилиш керак.

Таблеткалар аспартам сақлайди, у организмда фенилаланинга айланади, шунинг учун препаратни фенилкетонурияда қабул қилиш мумкин.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун D3 витаминини бошқа манбалардан қўшимча тушишини ҳисобга олиш зарур. Кальций ва D3 витаминни сақлаган витамин мажмуалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Кекса одамларда суткалик кальцийга бўлган эҳтиёж суткада 1,5 г, D3 витаминига суткада – 500-1000 ҲБ ни ташкил қилади.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Белгилари: анорексия, чанқоқлик, полиурия, кўнгил айниши, қусиш, гиперкальциурия, гиперкальциемия, гиперкреатиниемия.

Даволаш: препаратни дарҳол бекор қилиш керак. Организмга катта миқдордаги суюқликни юбориш, «ҳалқали» диуретикларни (масалан, фуросемид), ГКС, кальцитонин, бисфосфонатларни қўллаш тавсия қилинади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365