Skip to main content

Кальций хлорид-RG

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ХЛОРИД-RG

CALCII CHLORIDUM-RG

 

Препаратнинг савдо номи: Кальций хлорид-RG

Таъсир этувчи модда (ХПН): кальций хлориди

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: кальций хлориди – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: 0,1 М хлорид кислотаси эритмаси, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал препаратлар.

АТХ коди: В05ХА07

 

Фармакологик хусусиятлари

Кальций ионлари манбаси, скелет ва силлиқ мушакларнинг қисқаришида, юрак мушагининг фаолиятида, нерв импульсларининг ўтказиш жараёнида, суяк тўқималарини шаклланишида, қон томир девори ўтказувчанлигини бошқарилишида, қон ивишида муҳим роль ўйнайди.

Аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Аллергияга қарши таъсир механизми маълум эмас, аммо кальций тузлари венага юборилганида симпатик нерв тизимини қўзғатади ва буйрак усти безларининг адреналин чиқаришини кучайтиради.

 

Қўлланилиши

Аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш, пичан иситмаси ва бошқалар) ва дориларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган аллергик асоратларда; организмдан кальций чиқарилишини кучайиши, бу беморлар узоқ вақт иммобилизация ҳолатидалигида бўлиши мумкин, ҳомиладорликда, қон томирлар ўтказувчанлигини камайтирувчи восита сифатида, геморрагик васкулитда, нурланиш касаллигининг кўринишларида, яллиғланиш ва экссудатив жараёнларида (пневмония, плевритда, плекситда, эндометритда ва бошқаларда); тери касалликларида (қичишиш, экзема, псориаз ва бошқалар); қалқонсимон бези олди безларининг етишмовчилигида (тетанияда); рахитда (спазмофилияда), паренхиматоз гепатитда, жигарнинг токсик шикастланишларида, нефритда, эклампсияда, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида.

Шунингдек қон кетишни тўхтатувчи восита сифатида ўпка, меъда-ичак, бурун, бачадон қон кетишларида; қон ивишини ошириш мақсадида жарроҳлик аралашувлар олдидан.

Заҳарланишга қарши восита сифатида магний тузлари, шовул кислотаси ва унинг эрувчан тузлари, шунингдек фтор кислотасининг эрувчан тузлари билан заҳарланганда қўлланади (кальций хлориди билан ўзаро таъсирида диссоциацияланмайдиган ва токсик бўлмаган кальций оксалати ва фториди ҳосил бўлади).

Препарат туғруқ жараёнини фаоллаштириш мақсадида бошқа усуллар ва воситалар билан бирга қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) буюрилади (кальций хлоридининг 100 мг/мл эритмаси 5-10-15 мл дан). Вена ичига оқим билан  аста-секин юборинг! (5 мл 100 мг/мл эритма, 3-5 минут давомида).

Препаратнинг 5-10 мл 100 мг/мл эритмаси 100-200 мл натрий хлоридининг изотоник ёки 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириб, венага томчилаб минутига 6 томчидан юборилади.

 

 

Ножўя таъсирлари

В/и юборилганида брадикардия,тез юборилганда юрак қоринчаларини фибриляцияси пайдо бўлиши мумкин. Бундан ташқари, дастлаб оғиз бўшлиғида, сўнгра бутун танада қизиш ҳисси пайдо бўлади.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Тромбозларга мойиллик, яққол намоён бўлган атеросклероз, қонда кальций миқдорини юқорилиги, ҳамда тери ости (т/о) ёки мушак ичига (м/и) юбориш (чунки у тўқималарнинг кучли қўзғалишига ва некрозига олиб келади).

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Битта шприцда бошқа дори воситалари билан юборилмасин!

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Чиқарилиш шакли

100 мг/мл эритма, 5-10 мл дан ампулаларда.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сайлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

Улашиш: