Skip to main content

Кальций глюконат стабилизированный

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛЬЦИЙ ГЛЮКОНАТ СТАБИЛИЗИРОВАННЫЙ

CALCIUM GLUCONATE STABILISATE

 

Препаратнинг савдо номи: Кальций глюконат стабилизированный

Таъсир қилувчи модда (ХПН): кальций глюконат (calcium gluconate)

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 95,5 мг кальций глюконати;

Ёрдамчи моддалар: кальций сахарати, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик

Фармакотерапевтик гуруҳи: кальций препаратлари.

АТХ коди: А12АА03.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Кальций глюконати (мўътадиллаштирилган) – метаболик жараёнларни бошқарувчи, восита, организмда кальций танқислигини тўлдиради; гемостатик, аллергияга қарши таъсир кўрсатади ва капиллярлар ўтказувчанлигини камайтиради.

Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларини қисқаришида, миокарднинг фаолиятидан, қон ивишида иштирок этади; улар суяк тўқимасини шаклланиши, бошқа тизимлар ва аъзоларни фаолият кўрсатиши учун зарур. Кўпгина патологик жараёнларда қондаги кальций ионларининг концентрацияси камаяди, яққол гипокальциемия эса тетаниянинг пайдо бўлишига олиб келади. Кальций глюконати гипокальциемияни бартараф қилади, томирларнинг ўтказувчанлигини камайтиради, аллергияга қарши, яллиғланишга қарши, қонни тўхтатувчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парентерал юборилганидан кейин препарат қон оқими билан барча аъзо ва тўқималарда бир текис тақсимланади. Қон плазмасида кальций ионланган шаклда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, она сутига тушади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Қалқонсимон бези олди безларининг фаолиятини етишмовчилиги; кальцийни организмдан кучли чиқарилишида, аллергик касалликларда (зардоб касаллиги, эшакеми, ангионевротик шиш) ва дори билан даволашнинг аллергик асоратларида қўшимча восита сифатида; турли генезли патологик жараёнларда (яллиғланиш жараёнининг экссудатив босқичи, геморрагик васкулит, нур касаллиги) томирларнинг ўтказувчанлигини камайтириш учун; паренхиматоз гепатит; жигарни токсик шикастланиши; нефрит; эклампсия; гиперкалиемия; пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида, тери касалликлари (терини қичишиши, экзема, псориаз); қонни тўхтатувчи восита сифатида; магний тузлари, шовул кислотаси ёки унинг эрувчан тузлари, фтор кислотасининг эрувчан тузлари билан заҳарланишда антидот сифатида қўлланади.

 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига ва мушак ичига қўлланади.

Катталарга ва 14 ёшдан катта болаларга касаллик характери ва беморнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда 5-10 мл дан 10% ли эритма суткада 1 марта, ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кундан кейин юборилади.

Болаларга, ёшига боғлиқ ҳолда, кальций глюконатининг 10% эритмаси фақат вена ичига қуйидаги дозаларда юборилади: 6 ойликкача – 0,1-1 мл, 7-12 ойликда – 1-1,5 мл, 1-3 ёш – 1,5-2 мл, 4-6 ёш – 2-,25 мл, 7-14 ёш – 3-5 мл.

Препаратни юборишдан олдин тана ҳароратигача иситилади. Катталарга ва болаларга эритмани 2-3 минут давомида секин юборилади.

Эритмани 1 мл дан кам миқдорда юбориш учун, эритмани бир марталик дозасини натрий хлориднинг 0,9% изотоник эритмасида ёки глюкозанинг 5% эритмасида эритиш йўли билан мувофиқ ҳажмга (шприц ҳажмига) келтирилади.

 

Ножўя таъсирлари.

Баъзида кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида, сўнгра эса бутун тана бўйлаб иссиқлик ҳисси, шунингдек тери томонидан ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Ушбу реакциялар тезда мустақил ўтиб кетади.

Тез юборилганида кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, артериал гипотензия, коллапс, баъзида ўлимга олиб келиши мумкин. Кальций эритмасини экстравазал тушиши натижасида юмшоқ тўқималар кальцификацияси бўлиши мумкин.

Жуда кам анафилактик ва анафилактоид реакциялар, ҳаттоки анафилактик шок кузатилиши мумкин.

Кальций тузларини мушак ичи инъекцияси маҳаллий таъсирланишни чақириши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик; тромбозларга мойиллик; гиперкальциемия; оғир даражали гиперкальциурия, яққол атеросклероз, қоннинг юқори ивувчанлиги; юрак гликозидлари билан бир вақтда қўллашда; оғир даражали буйрак етишмовчилиги.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Этил спирти билан кальций глюканати билан ўзаро таъсирида калций глюконати чўкмага тушади.

Кальцийнинг бошқа препаратлари билан бирга буюриш тавсия этилмайди.

Верапамил қабул қилишдан олдин ва кейин вена ичига кальций глюконатини юбориш унинг гипотензив таъсирини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига таъсир қилмайди.

Тиазидли диуретиклар билан мажмуаси гиперкальциемия ривожланишини чақириши мумкин.

Хинидин билан бир вақтда қўлланганида қоринча ички ўтказувчанлигини секинлашиши ва хинидиннинг токсиклигини ошириши мумкин.

Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида, кардиотоксик таъсирни кучайиши сабабли, кальций глюконатини парентерал қўллаш тавсия этилмайди.

Кальций глюконати ва тетрациклинлар бир вақтда перорал қўлланганида тетрациклинларни сўрилишини камайиши сабабли, таъсири  пасайиши мумкин.

Кальций глюконат аминогликозидлар қатори антибиотикларини қўллашда чақирилган нерв-мушак ўтказувчанлигини сусайишини йўқотади.

Фенигидин билан бир вақтда қўллаганда кальций препаратлари унинг самарадорлигини камайтиради.

Номутаносиблик. Этил спирти, карбонатлар, салицилатлар, сульфатлар билан номутаносибдир.

 

Махсус кўрсатмалар

Қонда кальций миқдорини ва кальций чиқарилишини назорат қилиш зарур, асосан болаларда, сурункали буйрак етишмовчилиги ёки нефролитиази бўлган пациентларда. Агар қон плазмасида кальцийнинг миқдори 2,75 ммоль/л дан ошса ёки сийдик билан кальцийни суткалик чиқарилиши 5 мг/кг дан ошса, юрак аритмиясини ривожланиш хавфи сабабли даволашни дарҳол тўхтатиш  лозим.

Кальций тузларини буйраклар фаолияти бузилган, юрак касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Нефроуролитиазни ривожланиш хавфини камайтириш учун етарли миқдордаги суюқлик ичиш тавсия этилади.

Шприцни кальций глюканат эритмаси билан тўлдиришдан аввал, унда этил спиртининг қолдиқлари йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак, чунки уларнинг ўзаро таъсири оқибатида кальций глюконати чўкмага тушади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши

Аёл учун фойда/ҳомила (бола) учун хавф нисбатини инобатга олиб препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин.

Болалар

Некроз ривожланишининг эҳтимоли бўлганлиги сабабли 14 ёшгача бўлган болаларга препаратни мушак ичига юбориш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда  реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига препаратнинг салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Доза ошириб юборилганида анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қабзиятлар, абдоминал оғриқлар, мушак кучсизлиги, полидипсия, полиурия, рухий бузилишлар, нефрокальциноз, нефролитиаз, оғир ҳолларда – юрак аритмияси, кома билан намоён бўладиган гиперкальциемия ривожланиши мумкин.

Даволаш: антидот сифатида кальцитонин қўлланади, у вена ичига суткада ҳар 1 кг тана вазнига 5-10 ТБ ҳисобидан юборилади (препарат 500 мл натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида 2-4 қабулда томчилаб юборилади.

 

Чиқарилиш шакли

5 мл ёки 10 мл дан ампулада. 5 ёки 10 ампуладан қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан 25оС гача ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

 

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365