Skip to main content

Калинорм

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

КАЛИНОРМ

KALINORM

 

Препаратнинг савдо номи: Калинорм

Таъсир этувчи модда (ХПН): Калий хлориди, декстроза.

Дори шакли: Инфузия учун эритма.

Таркиби: 

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол моддалар: Калий хлориди – 0.5 г, сувсиз глюкоза – 5.0 г.

Ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача.

Таърифи: Рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тузли эритмалар.

АТХ коди: B05BB02

 

Фармакологик хусусиятлари

Калий ҳужайра ичидаги асосий иондир. Калий ва натрийнинг ўзаро таъсири ҳужайраларнинг изотониклигини ушлаб туришда катта аҳамиятга эга. Инсон қони зардобида калийни миқдори тахминан 5.11 ммоль/л ташкил этади. Калий ионлари организмни фаолиятларини бошқаришида муҳим роль ўйнайди.

Юрак мушагида калий миқдорининг ошиши унинг қўзғалувчилигини ва ўтказувчанликнинг пасайишига олиб келади. Препаратнинг катта дозалари миокардни автоматизми ва қисқариш қобилиятини камайтиради. Қонда калий концентрациясининг 4 баробарга ошиши (бу фақатгина вена ичига (в/и) юборилганида юз бериши мумкин) юракнинг тўхташига олиб келади. Қон зардобида калий миқдорининг пасайиши ангишвона гулининг катта дозалари қўлланганда аритмияни ривожланиш хавфини оширади; калий концентрациясининг ошиши юрак гликозидларининг юракка бўлган токсик таъсири хавфини камайтиради. Юрак ритмига таъсири нуқтаи назаридан юрак гликозидлари антагонисти бўлган калий бир вақтнинг ўзида уларнинг ижобий инотроп таъсирига қаршилик кўрсатмайди. 

Калий нерв импульсларини ўтказиш ва уларни керакли аъзоларга етказилиш жараёнида иштирок этади. Организмга калийнинг юборилиши ацетилхолин миқдорини ошиш ва нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалиши билан кечади; вена ичига юборилганда буйрак усти безларининг адреналинни ишлаб чиқарилинишини ошиши аниқланади. 

Препарат организмдаги сув-электролит мувозанатини меъёрлаштиради, калийни танқислигини тўлдиради. Кўпгина цитоплазматик ферментларни фаоллаштиради, ҳужайра ичи осмотик босимини, оқсил синтезини, аминокислоталарни ташилишини ва нерв импульслари ўтказилишини бошқаради, мушак дистрофиясида ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди. Калий ионлари юрак қисқаришларини сонини камайтиради, қисқарувчанлик фаоллигини пасайтиради, миокардни ўтказувчанлигини, автоматизмни ва қўзғалувчанлигини камайтиради.

Калий кичик дозаларда коронар қон томирларини кенгайтиради, катта дозаларда эса – торайтиради. Калий ацетилхолинни миқдорини ошириб ва марказий нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишига ёрдам беради. Ўртача диуретик таъсирга эга. Калий миқдорининг ошиши юрак гликозидларининг юракка токсик таъсири ривожланиш хавфини камайтиради. Буйрак усти безларини стимуляция қилади ва уларнинг эпинефринни ишлаб чиқарилишини оширади.

Калийнинг тахминан 80-90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, излари аҳлатда аниқланади ва озгина миқдори – терда аниқланади. 

 

Қўлланилиши 

Гипокалиемия (шу жумладан қандли диабет фонида, узоқ вақт кечадиган диарея ва/ёки қусиш, гипотензив дори воситалари, айрим диуретиклар, глюкокортикостероидлар билан даволашда), дигиталис интоксикациясини даволаш ва унинг профилактика қилиш, ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда аритмияни профилактикасида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Калий хлорид эритмасини в/и томчилаб, минутига 20-30 томчи тезлигида юборилади. Дозалар ва даволаш схемаси индивидуал равишда белгиланади.

 

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ, меъда ва ичак йўлларини шиллиқ қаватини яраланиши, меъда ва ичакдан қон кетиши, ичакни тешилиши ва ичакларнинг ўткир тутилиши.

Нерв тизими томонидан: парестезиялар, миастения, онгни чайқалуви.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал қон босимининг пасайиши, аритмиялар, юрак блокадаси, юрак тўхташи.

Бошқалар: гиперкалиемия, аллергик реакциялар.   

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар 

Гиперкалиемия, тўлиқ AV блокада, буйрак усти бези етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги, калий тежовчи диуретиклар билан мажмуавий даволаш, метаболик бузилишлар (ацидоз, гипонатриемияли гиповолемия), меъда-ичак йўлларининг эрозияли ва ярали касалликлари, 18 гача бўлган ёши (самарали ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Юрак гликозидларининг эритмалари билан фармацевтик мутаносиб. Аритмияга қарши дори воситаларининг салбий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради. 

Қутбиллик аралашмаларни таркибида (декстроза ва инсулин билан бирга) миокард инфарктида, эктопик аритмияда ва юрак гликозидларини дозасини ошириб юборилганида юрак ритмини меъёрлашувига ёрдам беради. Глюкокортикостероидлар, минералкортикостероидлар ва диуретиклар чақирган гипокалиемияни бартараф этади. Бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, калий тежовчи диуретиклар, гепарин, ААФ ингибиторлари, носпецифик яллиғланишга қарши препаратлар гиперкалемияни ривожланиш хавфини кўпайтириши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш вақтида қон зардобидаги калий миқдорини, ЭКГ, гипокалиемияни даволашда ишқори-кислота холатини назорат қилиб туриш керак.

Болаларда дори воситасини қўллашдаги самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Лактация вақтида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.

Таркибида кўп миқдордаги натрий бўлган парҳез калийни организмдан чиқарилишини кучайтиради, летал якунга олиб келувчи гиперкалиемиянинг тез ва белгиларсиз кечишини назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик даврида қўллаш зарурати бўлганида она учун кутилаётган фойда ва бола учун бўлган потенциал хавфни таққослаш лозим.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозанини ошириб юборилиши 

Калий билан интоксикацияси илк белгиси парастезиядир. Гиперкалиемиянинг клиник белгилари одатда калийни қон зардобида 7 дан 8 гача мэкв/л бўлган концентрациясида намоён бўлди. Янада оғир симптомлар эса (шу жумладан, мушакларнинг фалажи ва юракни тўхташи) калийнинг 9-10 мэкв/л концентрациясида ривожланади. Калий дори воситаларини дозасини ошириб юборилиши ҳолларида натрий хлорид эритмасини ичга ёки вена ичига, ёки 1000 мл 10-20 ТБ инсулини сақлаган 300-500 мл декстроза эритмаси вена ичига юборилади. Зарурат бўлганда гемодиализ ва перитонеал диализни ўтказилади.

 

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ёки 400 мл дан шиша бутилкаларда.

 

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихонадан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: