Skip to main content

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хеми

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚАСИ: ПАЦИЕНТЛАР УЧУН МАЪЛУМОТ

 

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хеми

1 л инфузион эритмада қуйидагилар сақланади:

Таъсир этувчи моддалар:

Калий гидроксиди                                                              3,845 г

Енгил магний оксиди                                                        1,116 г

DL-аспарагин кислотаси                                                   15,160 г

Ёрдамчи моддалар:

Ксилит                                                                                 16,700 г

Инъекция учун сув                                                             976,2 г

К+                                                                                          58,4 ммоль

Mg2+                                                                                      27,7 ммоль

Назарий осмолярлик:                                                         310 мосмоль

рН:                                                                                        6,0 – 7,4

Титрланадиган кислоталик:                       рН 7,4 қийматгача 2,0 ммолдан кўп эмас

Энергия миқдори:                                                               110 ккал = 461,4 кДж

Умумий азотнинг миқдори                                               1,59 г

Инфузиялар учун электролитлар эритмаси

АТХ коди: В05ХА31, электролитларнинг бошқа дори воситалари билан мажмуаси.

Қўллаш соҳаси

Юрак етишмовчилиги, юракни қон билан таъминланишини етишмовчилиги чақирган юрак касалликлари, юракнинг коронар томирларини торайиши, миокард инфаркти, юрак касалликларини даволаш учун айрим дори препаратларнинг (гликозидлар) дозасини ошириб юборилиши ёки уларга толерантликни ошиши, юрак ритмининг бузилиши, авваламбор юрак қисқаришларини тезлашиши ва мунтазамлигини бузилиши, калий ёки магний танқислигини ўрнини тўлдириш.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига юқори сезувчанлик
  • буйрак фаолиятининг оғир бузилишлари
  • қонда калий ёки магнийнинг миқдорини ошиши
  • қизил қон таначаларининг шикастланиши
  • сийдик ишлаб чиқарилишини бузилиши
  • буйрак усти безларининг фаолиятини бузилиши
  • шок
  • қоннинг ўткир нордонланиши
  • организмнинг сувсизланиши
  • қонда калийнинг миқдори нормада бўлгандаги юқори даражали АВ-блокада (юрак фаолиятининг специфик бузилиши)
  • Miasthenia gravis (мушак заифлигининг алохида шакли; магний препаратларини қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак)
  • калийни организмдан чиқарилишини камайиши билан кечувчи даволаш.

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хемини фaқат, фойда ва хавф нисбатини синчиклаб бахолангандан кейин қуйидагиларда қўллаш мумкин:

– жигар фаолиятининг кучайиб борувчи пасайишида

– қоннинг метаболик нордонланишида

– шишлар ривожланишини хавфи бўлганда

– буйрак фаолиятини бузилишида – агар қон зардобида магний миқдорини мунтазам назоратини ўтказиш мумкин бўлмаган ҳолда (тўпланиш хавфи, магнийнинг захарли концентрацияси)

– қонда фосфат даражасини пасайиши

– кальций, магний ва аммоний фосфатининг алмашинувини бузилиши билан боғлиқ тошларни ҳосил бўлиши билан бўладиган диатезда

– ҳомиладорлик ва лактацияда:

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хеми ни фақат хаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.

 

Ўзаро таъсири

Калий тежовчи диуретиклар ва/ёки ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторларини бир вақтда қўллаш, хатто меъёрий тезликдаги қуйишда ҳам, гиперкалемия ва гипермагнемияга олиб келиши мумкин.

Огоҳлантиришлар

Агар бошқа инъекциялар ёки инфузиялар учун эритмалар билан аралаштирилганида лойқаланиш ёки опалесценция пайдо бўлса, бу аралашмаларни хавфсизлик мақсадида ташлаб юбориш керак.

Кўрсатма

Фақат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритмаларни ишлатиш керак!

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хемининг идиши очилганидан кейин препаратни дарҳол ишлатиш керак.

 

Дозалаш

Дозани шахсий ва кўрсатмалар бўйича танлаш керак.

Агар бошқача буюрилмаган бўлса, у ҳолда қўйидаги тавсиялар мўлжал маълумотлари сифатида хизмат қилади:

500 мл дан инфузион эритма суткада 1-2 инфузиялар.

Юбориш тезлиги: 1 кг тана вазнига соатига 5 мл/кг.

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хемини вена ичига аста-секин юбориш керак, чунки акс ҳолда бошда қизиш хисси ва веналар деворини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин.

Юракдаги жарроҳлик аралашувидан бир ҳафта олдин ва ундан кейин бир ҳафта давомида, Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хеми суткада 500 мл дан юборилади.

Фақат вена ичига юбориш учун.

Доза ошириб юборилганда:

Суюқлик ва электролитларнинг мувозанатини натрий ёки кальций ионларини сақловчи тўғриловчи электролитларни юбориш, ва/ёки электролитларнинг ортиқчасини организмдан чиқарилишини рағбатлантириш (дозани ошириб юбориш натижасида) йўли орқали, зарурати бўлганида сунъий буйрак ёрдамида тўғрилаш керак.

Ножўя таъсирлари

Томчили инфузиянинг тавсия этилган тезлигига риоя қилинганида ножўя таъсирлари кузатилмаган.

Қўйиш тезлиги оширилганида гиперкалемия ва гипермагнемиянинг ҳамма симптомлари, масалан, мушак заифлиги, марказий нерв тизими томонидан бузилишлар, чарчоқлик, нимфалажлар, кома, рефлексларни тушиб қолиши, шунингдек юрак-қон томир тизими томонидан ҳам симптомлар пайдо бўлиши мумкин.

Токсик характерли ножўя таъсирлари кузатилмаган.

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хемини вена ичига аста-секин юбориш керак, чунки акс ҳолда бошда қизиш хисси ва веналар деворини таъсирланиши пайдо бўлиши мумкин.

Ножўя таъсирлари хақида хабар бериш

Ҳар қандай ножўя таъсирлари пайдо бўлганда шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу мумкин бўлган барча ножўя таъсирларга, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаганларига хам тааллуқлидир. Сиз шунингдек ножўя таъсирлари хақида бевосита “Берлин-Хеми АГ” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига қуйидаги манзилга хабар беришингиз мумкин: Тошкент ш., 100015, Афросиёб кўч., 12 (бизнес-марказ). Ножўя таъсирлари хақида хабар бериб, Сиз ушбу дори препаратининг хавфсизлиги бўйича кўпроқ маълумот йиғишга ёрдам беришингиз мумкин.

Изоҳ

Ушбу препаратни картон қутида ва флакон этикеткасида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни хисобланади.

Ушбу дори препаратини қуйидаги холларда ишлатиш мумкин эмас:

  • эритма тиниқ эмас
  • тиқин тизими шикастланганда

Флакон биринчи очилгандан ёки эритма тайёрлангандан кейин препаратнинг турғунлиги бўйича изоҳ

Бир марта ишлатиш учун.

Калий ва магний аспарагинат Берлин-Хеми препаратини флакони очилгандан кейин дархол қўллаш керак. Очилган инфузион флаконларни қўллагандан кейин утилизация қилиш керак. Ҳеч қадай шароитларда хам уларни кейинги инфузияни ўтказиш мақсадида сақлаш мумкин эмас.

 

Сақлаш шароити

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

Дори воситаси болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Ўрам ўлчамлари

250 ва 500 мл дан инфузия учун 10 флаконлар.

Сотувда хамма ўлчамдаги ўрамлар бўлмаслиги мумкин.

Дори воситаси рецепт бўйича берилади.

Улашиш: