Skip to main content

Йодомарин® 200 таблеткалар

Улашиш:
  Reading time 9 minutes

ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Йодомарин® 200 таблеткалар

Калий йодиди

 

Ушбу дори препаратини қўллашни бошлаш олдидан ушбу илова-варақани диққат билан тўлиқ ўқиб чиқинг, чунки унда Сиз учун муҳим маълумот сақланади

–     Ушбу препарат рецептсиз берилади. Шунга қарамай, яхшироқ натижага эришиш учун Йодомарин 200 препаратини эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.

–     Ушбу илова-варақани сақлаб қўйинг. Сизга уни ўқиб чиқиш керак бўлиб қолиши мумкин.

–     Агар Сизга қўшимча маълумот ёки маслахат керак бўлса, дорихона ходими билан маслахатлашинг.

–     Бирон-бир ножўя таъсирлар пайдо бўлганида шифокор ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган – шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларга тааллуқли.

 

Ушбу илова-варақанинг мазмуни:

  1. Йодомарин® 200 ўзи нима ва у нима учун ишлатилади
  2. Йодомарин® 200 ни қабул қилишдан олдин нимани билиш керак
  3. Йодомарин® 200 ни қандай қабул қилиш керак
  4. Бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирлари
  5. Йодомарин® 200 ни қандай сақлаш керак
  6. Ўрам ичидагиси ва бошқа маълумотлар

  1. ЙОДОМАРИН® 200 ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ИШЛАТИЛАДИ

Йодомарин® 200 – қалқонсимон без касалликларини даволаш учун восита.

Йодомарин® 200 қуйидагиларда қўлланади:

  • йоднинг танқислиги чақирган касалликларни олдини олиш (масалан, тупроқ ва сувда йоднинг миқдори етарли бўлмаган ҳудудларда, шунингдек йоднинг танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқ резекциясидан кейин бўқоқни олдини олиш);
  • янги туғилган чақалоқлар, болалар, ўсмирларда, шунингдек ёшроқ катталарда бўқоқни даволаш.

  1. ЙОДОМАРИН® 200 НИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН НИМАНИ БИЛИШ КЕРАК

Йодомарин® 200 ни қабул қилманг

  • Агар Сизда калий йодидига ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига аллергия кузатилса (6.1 бўлимида санаб ўтилган)
  • Қалқонсимон безининг фаолиятини яққол ошишида (шикоятлар мавжуд)
  • Йоднинг суткада 150 мкг дан юқори дозаларида қалқонсимон безининг фаолиятини яширин ошишида (шикоятлар йўқ),
  • Хавфсиз гормон ҳосил қилувчи ўсма, шунингдек йодни суткада 300 дан 1000 мкг гача дозаларида (операциядан олдинги даврдаги даволашдан ташқари) қалқонсимон безининг назорат қилинмайдиган гормон ҳосил қилувчи соҳаларининг мавжудлиги.

Огоҳлантиришлар ва эҳтиёткорлик чоралари

Йодомарин® 200 препаратини қабул қилишдан олдин шифокор ёки дорихона ишчисига маслаҳат учун мурожаат қилинг.

Йодомарин® 200 билан бошқа дори препаратларини қабул қилиш

Агар Сиз хозирги вақтда ҳар қандай дори воситаларини қабул қилаётган, олдин қабул қилган ёки қабул қилмоқчи бўлсангиз бу хақида шифокорга ёки дорихона ишчисига маълум қилинг.

Йод танқислиги гипертиреозни (қалқонсимон безининг юқори фаолияти) медикаментоз даволашга реакциясини оширади, айни вақтда йоднинг ошиқчаси эса уни пасайтиради. Шунинг учун гипертиреозни даволашдан олдин ёки даволаш вақтида, иложи борича, йодни ҳар қандай қабул қилишдан сақланиш керак.

Қалқонсимон бези томонидан йодид каби механизм бўйича (масалан, перхлорат) сўриладиган моддалар, шунингдек ўзлари сўриладиган дори воситалари 5 мл/дл дан юқори концентрацияларда тиоцианат, қалқонсимон бези томонидан йодни ютилишига тўсқинлик қиладилар.

Қалқонсимон бези томонидан йодни сўрилиши ва безда йоднинг метаболизми эндоген ва экзоген тиреотроп гормони (ТТГ) томонидан рағбатлантирилади.

Қалқонсимон бези гормонларининг секрециясини сусайтирувчи йоднинг юқори дозалари ва одатда рухий бузилишларни даволаш учун қўлланадиган литий тузлари билан бир вақтда даволаш, бўқоқ ва гипотиреознинг ривожланишига олиб келиши мумкин.

Калий йодидининг юқори дозалари калий тежовчи диуретиклар билан бирга гиперкалиемияни чақириш қобилиятига эга.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври ва бола туғиш фаолияти

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, шунингдек ҳомиладорлик бўлса ёки режалаштирилса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга ёки дорихона ишчисига маслахат учун мурожаат қилинг.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида йодга эҳтиёж ошади, шунинг учун бу даврда организмга етарли миқдорда йодни тушишини таъминлаш айниқса муҳим. Лекин йод препаратларини ва йод сақловчи дори воситаларини фақат шифокорнинг кўрсатмаси бўйича “фойда/хавф”ни нисбатини баҳолаганда кейин қабул қилиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири

Махсус эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб қилинмайди.

Йодомарин® 200 препарати лактоза сақлайди

Агар Сизда қанднинг бирон-бир турларини ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу препаратни қабул қилишдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

  1. ЙОДОМАРИН® 200 НИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Ушбу дори воситасини доим қатъий илова-варақасидаги кўрсатмаларига мувофиқ ёки даволовчи шифокор ёки дорихона ишчиси кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак. Агар Сизда шубхангиз бўлса, даволовчи шифокор ёки дорихона ишчиси билан маслахатлашинг.

Тавсия этиладиган доза:

Йод танқислигида бўқоқни олдини олиш

Янги туғилган чақалоқлар ва болалар:

Суткада бир марта ½ таблеткадан Йодомарин® 200 (100 мкг йодга мос келади).

Ўсмирлар ва катталар:

Суткада бир марта ½  дан 1 таблеткагача Йодомарин® 200 (100–200 мкг йодга мос келади).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида:

Суткада бир марта 1 таблетка Йодомарин® (200 мкг йодга мос келади).

Медикаментоз даволашни якунланиши ёки йоднинг танқислиги билан боғлиқ бўлган бўқоқ бўйича операциядан кейин қалқонсимон безини такрорий ўсишини олдини олиш

Суткада бир марта ½ дан 1 таблеткагача Йодомарин® 200 (100-200 мкг йодга мос келади).

Йоднинг танқислиги чақирган бўқоқни даволаш

Янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар:

Суткада бир марта ½ дан 1 таблеткагача Йодомарин® 200 (100-200 мкг йодга мос келади.

Ёшроқ катталар:

Суткада бир марта 1½ дан 2½ таблеткагача Йодомарин® 200 (300-500 мкг йодга мос келади) тавсия этилади.

Қўллаш усули

Овқатдан кейин етарли миқдордаги сув билан бирга қабул қилинади (масалан, бир стакан сув).

Даволаш давомийлиги

  • Олдини олиш мақсадларда Йодомарин® 200 мунтазам бир неча йил давомида, кўпинча эса бутун ҳаёти давомида қабул қилинади.
  • Янги туғилган чақалоқлардаги бўқоқни даволаш учун, одатда 2-4 ҳафта етарли бўлади. Болалар, ўсмирлар ва катталардаги бўқоқни даволаш учун 6 дан 12 ойгача талаб қилинади.

Таблеткаларни бир хил дозали икки қисмга бўлиш мумкин.

Агар Сиз Йодомарин® 200 препаратини керагидан кўп миқдорда қабул қилган бўлсангиз

Дархол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор керакли чоралар кўриш масаласини ҳал қилади.

Агар Сиз Йодомарин® 200 препаратини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Ўтказиб юборган дозани ўрнини босиш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

Агар Сиз Йодомарин® 200 ни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз

Агар Сиз Йодомарин® 200 ни қабул қилишни тўхтатган бўлсангиз, масалан ножўя самараларни пайдо бўлиши сабабли, бу ҳақида шифокорингизга хабар беринг.

Ушбу дори препаратини қабул қилиш бўйича яна саволлар пайдо бўлса, шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ

Барча дори воситалари каби Йодомарин® 200 ҳам ножўя таъсирлар кўрсатиши мумкин, лекин улар ҳар бир пациентларда ҳам кузатилмайди.

Ҳар қандай ёшда йодид профилактик қўлланганида, шунингдек янги туғилган чақалоқлар, болалар ва ўсмирларда даволаш учун қўлланганида, одатда нохуш самаралари кузатилмайди. Лекин қалқонсимон безида катта назорат қилинмайдиган гормон ҳосил қилувчи автоном жойлар бўлганида ва йод 150 мкг дан юқори суткалик дозаларда буюрилганида, қалқонсимон безининг фаолиятини ошишини клиник кўринишларини бутунлай истисно қилиб бўлмайди.

Жуда кам холларда (10000 пациентдан 1 нафаридан камида кузатилади)

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Йод чақирган тумов, тери реакциялари (буллёз ёки тубероз йододерма, эксфолиатив дерматит), тери ёки шиллиқ қаватларни шиши, (ангионевротик шиш), иситма, хуснбузар ва сўлак безларини шиши каби юқори сезувчанлик реакциялари.

Гормонал тизим томонидан бузилишлар

Катталарда бўқоқни даволашда (суткалик доза 300 дан 1000 мкг гача йод) алоҳида ҳолларда йод чақирган қалқонсимон безининг фаолиятини ошиши мумкин. Кўпчилик ҳолларда бунга қалқонсимон безида гормон ҳосил қилувчи ўчоқларининг мавжудлиги сабаб бўлади. Одатда хавфга узоқ муддат давомида бўқоқ билан касалланган кекса ёшдаги пациентлар дучор бўладилар.

Бирон-бир ножўя таъсирлари пайдо бўлганида шифокорга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг. Бу ҳар қандай бўлиши мумкин бўлган ножўя таъсирларга – шу жумладан илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларга тааллуқли.

  1. Йодомарин® 200 НИ ҚАНДАЙ САҚЛАШ КЕРАК

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати: 36 ой.

Ушбу дори воситасини ташқи ўрамида ва блистерида «гача яроқли» сўзларидан кейин кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатманг. Яроқлилик муддатини ўтиш санаси кўрсатилган ойнинг охирги куни ҳисобланади.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин!

Ҳеч қандай дори препаратларини канализация ёки маиший чиқиндиларга ташламанг. Керак бўлмаган дори препаратини қандай утилизация қилиш хақида дорихона ишчиси билан маслахатлашинг. Бу чоралар атроф мухитни химоя қилишга ёрдам беради.

 

  1. ЎРАМ ИЧИДАГИСИ ВА БОШҚА МАЪЛУМОТЛАР

Йодомарин® 200 да сақловчи моддалар

Препаратнинг таъсир этувчи моддаси калий йодидидир.

Бир таблетка 262 мкг калий йодиди сақлайди (200 мкг йодга мос келади).

Бошқа компонентлар:

Лактоза моногидрати, енгил магний карбонати асоси, желатин, карбоксиметилкрахмалнинг натрийли тузи (А тури), (Ph. Eur) сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.

 

Йодомарин® 200 препаратининг ташқи кўриниши ва ўрам ичидагиси

Яссипараллел юзали, оқдан то деярли оқ ранглигача бўлган, четлари қия, бўлиш учун бир томонида ўйиқчаси бўлган таблеткалар.

Алюмин фольгага ёпиштирилган ПВХ-плёнкали блистерда.

Оригинал ўрамида 25, 50 ёки 100 таблетка сақланади.

Сотувда ўрамларининг барча ўлчамлари бўлмаслиги мумкин.

 

Улашиш: