Skip to main content

Изо-Мик® концентрат

Улашиш:
  Reading time 12 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИЗО-МИК®

ISO-MIK

Препаратнинг савдо номи: Изо-Мик®

Таъсир қилувчи модда (ХПН): изосорбид динитрати (isosorbide dinitrate)

Дори шакли: инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

Таркиби:

1 мл концентрат қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: 1 мг изосорбид динитрати;

Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик

Фармакотерапевтик гуруҳи: Кардиологияда қўлланадиган вазодилататорлар. Органик нитратлар.

АТХ коди: C01DA08.

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Изосорбид динитрати – асосан вена томирларига таъсир қилувчи вазодилататор, антиангинал восита бўлиб, артерияларни ҳам кенгайтиради. Бунинг натижасида юракка оқиб келаётган веноз қон ҳажми камаяди; шундай қилиб, юрак қоринчаларининг якуний диастолик босими ва ҳажми (олдюклама) пасаяди. Артериялар, катта дозаларда эса артериолаларга таъсири тизимли қон-томир қаршилиги (кейинги юклама) ни пасайишига олиб келади. Бу, ўз навбатида, юракнинг ишини енгиллаштиради. Олдюкламага ҳам, кейинги юкламага ҳам таъсири кейинчалик юракни кислородга бўлган эҳтиёжини камайишига олиб келади. Бундан ташқари, агар коронар қон айланиши атеросклеротик шикастланишлар оқибатида бузилган бўлса, изосорбид динитрати юракнинг субэндокардиал бўлимлари томонига қон оқимини қайта тақсимланишини чақиради. Бу самарасини йирик тож артерияларини селектив кенгайиши билан тушунтирилади. Нитратлар таъсирида коллатерал артерияларини кенгайиши, ишемияга учраган соҳаларнинг перфузиясини яхшилаши мумкин.

Димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда нитратлар тинчликда ва юкламада гемодинамикани яхшилайди. Юрак ишемик касаллигида изосорбид динитрати жисмоний юкламаларга толерантликни оширади. Препарат шунингдек бронхлар мушагини, шунингдек меъда-ичак йўллари, ўт ва сийдик чиқариш йўллари мушакларини бўшаштиради. Изосорбид динитрати азот оксидининг (NO) донори сифатида таъсир қилади, бу гуанилилциклазани рағбатланиши ва кейинчалик циклик гуанозилмонофосфат (цГМФ) нинг концентрациясини ошиши орқали қон томирларнинг силлиқ мушакларини бўшашишига олиб келади; охиргиси бўшашиш медиатори ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига инфузия қилинганидан сўнг изосорбид динитратининг ярим чиқарилиш даври 20 минутни ташкил этади. Изосорбид динитрати жигарда метаболизмга учрайди ва ярим чиқарилиш даврлари мувофиқ равишда 1,5-2 соат ва 4-6 соат бўлган изосорбид-2-мононитрати ва изосорбид-5-мононитратини ҳосил қилади. Ҳар икки метаболити фармакологик жиҳатдан нофаолдир.

Препарат сийдик билан, деярли тўлиқ метаболитлар шаклида чиқарилади. Препаратнинг биокираолишлиги 25% ни ташкил этади.

Қўлланилиши

  • Ностабил стенокардия;
  • ўткир миокард инфаркти;
  • ўткир чап қоринча етишмовчилиги;
  • реваскуляризация бажаришни енгиллатиш ёки узайтириш, шунингдек тери орқали транслюминал коронар ангиопластикада яққол коронарспазмни олдини олиш ёки камайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат катталарда фақат касалхона шароитларида жадал даволаш учун вена ичига ва интракоронар юборилади!

Дозаси пациентнинг ҳолати ва клиник манзарасини ҳисобга олиб, шахсий равишда аниқланади, бунда клиник ва гемодинамик кўрсаткичлар доимо назорат қилинади.

Вена ичига юбориш. Даволаш соатига 2 мг дозаси билан бошланиб, оптимал терапевтик самарани таъминлаш учун керак бўладиган дозагача аста-секин эришилади. Ўртача дозаси соатига 7,5 мг ни ташкил этади. Максимал дозаси одатда соатига 10 мг дан ошмайди, бироқ юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга ушбу дозани соатига 10-50 мг гача ошириш мумкин. Вена ичига юбориш учун фақат суюлтирилган препарат қўлланади!

Интракоронар юбориш. Тери орқали транслюминал коронар ангиоплатикани ўтказишда қўлланади. Препарат одатда баллонни шиширишдан олдин 1 мг дозада болюс ҳолида инъекция қилинади. Кейинчалик препаратни 5 мг дан ортиқ дозаларда 30 минут давомида юбориш мумкин.

Қўллаш усули.

Препаратнинг 0,1% эритмаси қуйидагича юборилади:

  • олдиндан суюлтириб, автоматик инфузион тизим ёрдамида вена ичига узлуксиз инфузия қилинади;
  • стационар шароитларида юрак қон-томир тизимининг кўрсаткичларини доимий назоратида, шприц-помпа ёрдамида суюлтирмасдан юборилади. Касаллик ва унинг оғирлик даражасига қараб, одатдаги текширишлар (симптомлар, артериал босим, юрак қисқаришлар сони, диурез) га қўшимча равишда гемодинамик кўрсаткичларни аниқлаш учун инвазион муолажалар ўтказилади. Ампулаларни асептик шароитларда, бевосита қўллашдан олдин очиш керак. Суюлтирилган эритмани зудлик билан ишлатиш керак.

Турли концентрациядаги эритмаларни тайёрланиши:

0,1 мг/мл (0,01%): 50 мл препарат (10 мл дан 5 ампула) қуйида санаб ўтилган эритмаларнинг бирида 500 мл ҳажмгача суюлтирилади.

0,2 мг/мл (0,02%): 100 мл препарат (10 мл дан 10 ампула) қуйида санаб ўтилган эритмаларнинг бирида 500 мг ҳажмгача суюлтирилади.

Суюлтириш учун эритмалар: физиологик эритма, 5-30% глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси, альбумин сақловчи эритмалар.

Препаратни суюлтирилмаган ҳолда ҳам юбориш мумкин: 1 мл препарат 1 мг изосорбид динитрати сақлайди. Одатда бундай усул билан препарат интракоронар юборилади.

Ножўя таъсирлари

Препарат қўлланганида қуйидаги ножўя ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, коллапс, тахикардия, брадикардия, стенокардия хуружларини зўрайиши/хуружлар сонини ошиши, юрак ритмини бузилиши ва синкопал ҳолат.

Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, қабзият.

Умумий бузилишлар: ҳолсизлик, тормозланиш, кўп терлаш, уйқучанлик, тилда енгил ачишиш ҳисси, оғизни қуриши.

Жигар циррози, айниқса асцит бўлган беморларда калавалар фильтрацияси тезлигини ва осмотик эркин сувнинг клиренсини пасайиши оқибатида қон плазмасида ренин ва альдостероннинг даражасини аҳамиятли даражада ошганлиги хақида хабарлар берилган.

Нерв тизими томонидан: қизиб кетиш ҳисси, юзга ва бўйинга кўп қон оқиб келиши, безовталик, бош айланиши, бош оғриғи.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан: периферик шиш, тери тошмалари, тери қопламларини оқариши, қичишиш, Стивенс-Джонсон синдроми, Квинке шиши.

Кўриш аъзолари томонидан: ёпиқ бурчакли глаукома, кўришни ноаниқлиги.

Кўриш галлюцинациялари, кўриш майдонини қисқариши ҳақида хабарлар берилган. Изосорбид динитратига толерантликни, шунингдек бошқа нитратларга нисбатан кесишган толерантликни ривожланиш ҳоллари таърифланган; юбориладиган жойда ўзгаришлар.

Катта дозаларини узоқ муддат қўлланиши ва/ёки қабул қилишлар ўртасидаги оралиқни қисқартириш препаратнинг самарасини пасайишига ёки хатто йўқолишига олиб келиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • изосорбид динитратига, бошқа нитрат бирикмаларига, препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда;
  • ўткир қон томир етишмовчилигида (шок, қон томир коллапси);
  • қон кетиши, гиповолемия (изосорбид динитрати юракка келаётган вена қон оқимини пасайтириб, хушни йўқолишига олиб келиши мумкин);
  • кардиоген шокда, агар тегишли ҳаракатлар ёрдамида чап қоринчанинг якуний диастолик босимини тўғрилаш имкони бўмаганида;
  • оғир даражадаги артериал гипотензияда (систолик босим 90 мм.см.уст. дан паст, диастолик босим 60 мм.см.уст. дан паст);
  • гипертрофик обструктив кардиомиопатияда;
  • констриктив перикардитда;
  • юрак тампонадасида;
  • бирламчи ўпка касалликлари (гипервентиляция соҳасида қон оқимини қайта тақсимланиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган гипоксемияни ривожланиш ҳавфи туфайли), ўпка юрагида;
  • жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини оғир даражадаги бузилишларида;
  • ўпкани токсик шишида;
  • бош мия ички босимини ошиши билан кечадиган ҳолатда (геморрагик инсульт, бош мия жароҳати);
  • фосфодиэстераза ингибиторлари, масалан силденафил, тадалафил, варденафилларни бир вақтда қабул қилинганда;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври;
  • болалар.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гипотензив препаратлар (масалан, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари, кальцийни антагонистлари, вазодилататорлар), фенотиазинлар, бошқа нитратлар / нитритлар, хинидин, новокаинамид, циклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, наркотик анальгетиклар – изиосорбид динитратининг гипотензив таъсири кучайиши, ортостатик коллапс ривожланиши мумкин.

Дизопирамид – изосорбид динитратининг самарадорлиги камайиши мумкин.

Дигидроэрготамин – қонда дигидроэрготаминнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу гипотензив таъсирини кучайишига олиб келади.

Норадреналин, ацетилхолин, гистамин – нитратлар билан қўлланганида, уларнинг самарадорлиги сусаяди, чунки изосорбид динитрати уларнинг физиологик антагонисти бўлиши мумкин.

Симпатомиметик воситалар (шу жумладан, адреналин, эфедрин, норадреналин, нафтизин, мезатон, изадрин) – нитратларнинг антиангинал самараси пасайиши мумкин.

Гепарин – унинг антикоагулянт самараси пасайиши мумкин.

Гидралазин – юрак етишмовчилигида изосорбид динитрати билан бирга қўлланганида юракнинг зарб ҳажми яхшиланади.

Миотик воситалар – изосорбид динитрати уларнинг самарадорлигини пасайтиради.

Атропин ва М-холиноблокатор таъсирга эга бўлган бошқа препаратлар (масалан, этацизин, этмозин) – изосорбид динитратининг томирларни кенгайтирувчи таъсири пасайиши ва кўз ички босими ошиши мумкин.

Сульфгидрил гуруҳининг донаторлари (каптоприл, ацетилцистеин, унитиол) – препаратга пасайган сезувчанликни тиклайди.

Махсус кўрсатмалар

Қуйидаги ҳолатларда препаратни жуда эҳтиёткорлик билан ва доимий тиббий кузатув остида қўллаш керак:

  • қон билан тўлиш босими паст бўлганида, масалан, ўткир миокард инфарктида, юракнинг чап қоринчаси фаолияти бузилганида (чап вентрикуляр етишмовчилик). Систолик артериал босимни 90 мм.см.уст. дан пастга тушишидан сақланиш керак;
  • аортал ва/ёки митрал стенозда;
  • ортостатик реакцияларга мойиллик бўлганида;
  • бош мия ички босими ошиши билан кечадиган касалликларда (шу вақтгача бош мия ички босимини ошиш ҳоллари нитроглицериннинг катта дозалари вена ичига юборилганидан сўнггина кузатилган).

Ортостатик реакцияларга мойиллиги бўлган, гипотиреози, гипотермияси бўлган, етарли даражада овқатланмайдиган пациентларга, шунингдек кекса ёшдаги пациентларга, жигар, буйрак ва юрак фаолиятининг ёшга қараб ўзгаришлари, ёндош касалликларни борлиги ва бошқа дори воситаларни қабул қилаётганлигини ҳисобга олиб, эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Препарат қўлланганида толерантлик (самарасини пасайиши), шунингдек бошқа нитратларга кесишган толерантликни (бошқа нитрат билан илгари даволанганда самарасини пасайиши) ривожланиш ҳоллари таърифланган. Даволаш самарадорлигини пасайиши ёки йўқолишини олдини олиш учун катта дозаларини узоқ муддат юборишдан сақланиш, 3-6 ҳафта давомида даволангандан сўнг 3-5 кун танаффус қилиш, бу даврда бошқа антиангинал воситаларни қабул қилиш керак.

Препаратни инфузия қилиш учун полиэтилен, полипропилен ёки политетрафторэтилендан тайёрланган инфузия тизимларини ўзгартириш мумкин. Поливинилхлорид ёки полиуретандан тайёрланган инфузион тизимлар фаол моддани сўрилиши туфайли, уни йўқолишига олиб келиши маълум.

Уларни қўллаш зарурати бўлганида препаратнинг дозасини ошириш керак.

Препарат изосорбид динитратининг ҳаддан ташқари тўйинган эритмаси бўлганлиги туфайли, суюлтирилмаган препарат қўлланганида кристалл чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Кристаллар борлигида гарчи эритманинг самарадорлиги ўзгармаса-да, уни қўлламаган афзал.

Фосфодиэстераза ингибиторлари (масалан, силденафил) ни яқинда қабул қилган пациентларга препаратни буюриш мумкин эмас.

Препарат билан даволаш ортостатик реакцияларни ривожланишини чақириши мумкин, бу кўпроқ алкоголь ёки бошқа вазодилататорлар билан бир вақтда қўлланганида ривожланиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорлик даврида изосорбид динитратини қўллаш ҳавфсизлиги бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг II-III уч ойликларида препаратни она учун кутилган фойда/ҳомила учун потенциал ҳавфни ҳисобга олган ҳолда қўллаш мумкин. Эмизиш даврида препаратни тўхтатиш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Даволаниш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш тавсия этилмайди, чунки изосорбид динитрати мунтазам қўлланганида диққатни жамлаш қобилияти ва психомотор реакциялар тезлиги пасаяди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: артериал босимни 90 мм сим. уст. ва ундан пастга камайиши; терини оқариши; кўп терлаш; пульс тўлиқлигини сустлиги; тахикардия; бош айланиши (шу жумладан, тананинг ҳолати ўзгарганида ортостатик реакцияларни кузатилиши); бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, диарея, тиришишлар; метгемоглобинемия хушни йўқолиши, юракни тўхташига олиб келиши мумкин.

Бошқа нитрат препаратларни қабул қилган пациентларда метгемоглобинемия ва цианоз кейинчалик тахипноэ, ҳавотирлик ҳисси, хушни йўқолиши ва юракни тўхташига олиб келганлиги ҳақида хабарлар берилган. Изосорбид динитратининг дозаси ошириб юборилганида бундай ножўя реакцияни бўлиш эҳтимолини истисно қилиш мумкин эмас. Препаратнинг жуда катта дозалари бош мия ички босимини ошишини чақириши мумкин, бу церебрал симптомларга олиб келиши мумкин.

Даволаш.

Умумий чоралар: одам организмига препаратни тушиши тўхтатилади; пациентнинг боши пастга қаратилган, оёқлари юқорига қаратилган горизонтал ҳолатда ётказилади; кислород билан таъминланади; айланаётган қон ҳажми оширилади; жадал даволаш бўлимида шокка қарши махсус даволаш ўтказилади. Кислород билан даволаш, гемодиализ, трансфузион даволаш ўтказилади.

Махсус чоралар: агар артериал босим жуда паст бўлса, у оширилади; норэпинефрин гидрохлориди ёки бошқа вазоконстрикторлар қўлланади. Эпинефрин (адреналин) ни қўллаш мумкин эмас. Қон қуйиш, гемодиализ ўтказиш мумкин.

Метгемоглобинемияни даволаш:

С витамини – 1 г перорал ёки вена ичига юборилади.

Метилен кўки – 1% эритма 50 мл гача вена ичига юборилади.

Толуидин кўки – аввал 1 кг тана вазнига 2-4 мг, кейинчалик, агар зарур бўлса, дозасини 1 кг тана вазнига 1 соатлик оралиқ билан такроран юбориш мумкин.

Реанимацион чоралар: нафас ёки юрак фаолияти тўхтаганида зудлик билан реанимацион чоралар ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

10 мл дан 10 ампулаларда, 10 ампуладан (5х2) блистерларда ёки кассеталарда картон қутида.

 

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: