Skip to main content

ИРС® 19 назал спрей

Улашиш:
  Reading time 8 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИРС® 19

IRS 19

 

Препаратнинг савдо номи: ИРС® 19

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):

Бактериялар лизатларининг аралашмаси [Streptococcus pneumoniae, type I + Streptococcus pneumoniae, type II + Streptococcus pneumoniae, type III + Streptococcus pneumoniae, type V + Streptococcus pneumoniae, type VIII + Streptococcus pneumoniae, type XII + Haemophilus influenzae, type B + Klebsiella pneumoniae ss pneumoniae + Staphylococcus aureus ss aureus + Acinetobacter calcoaceticus + Moraxella catarrhalis + Neisseria subflava + Neisseria perflava + Streptococcus pyogenes group A + Streptococcus dysgalactiae group C + Enterococcus faecium + Enterococcus faecalis + Streptococcus group G]

Дори шакли: назал спрей

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди

фаол моддалар:

бактериялар лизатлари*………………………………………………………………………………….. 43,27 мл

*Бактериялар лизатларининг таркиби:

Streptococcus pneumoniae, type I………………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type II……………………………………………………………………….. 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type III……………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type V……………………………………………………………………….. 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type VIII…………………………………………………………………… 1,11 мл

Streptococcus pneumoniae, type XII…………………………………………………………………….. 1,11 мл

Haemophilus influenzae, type B…………………………………………………………………………… 3,33 мл

Klebsiella pneumoniae ss pneumoniae…………………………………………………………………… 6,66 мл

Staphylococcus aureus ss aureus…………………………………………………………………………… 9,99 мл

Acinetobacter calcoaceticus…………………………………………………………………………………. 3,33 мл

Moraxella catarrhalis…………………………………………………………………………………………… 2,22 мл

Neisseria subflava………………………………………………………………………………………………. 2,22 мл

Neisseria perflava……………………………………………………………………………………………….. 2,22 мл

Streptococcus pyogenes group A………………………………………………………………………….. 1,66 мл

Streptococcus dysgalactiae group C……………………………………………………………………… 1,66 мл

Enterococcus faecium…………………………………………………………………………………………. 0,83 мл

Enterococcus faecalis…………………………………………………………………………………………. 0,83 мл

Streptococcus group G……………………………………………………………………………………….. 1,66 мл

ёрдамчи моддалар:

Глицин………………………………………………………………………………………………………………. 4,25 г

Натрий мертиоляти……………………………………………………………………….. 1,2 мг дан кўп эмас

Нерол асосидаги ароматизатор**……………………………………………………………………. 12,50 мг

Тозаланган сув…………………………………………………………………………………………… 100 мл гача

** Нерол асосидаги ароматизатор таркиби: линалол, альфа-терпинеол, гераниол, метил антранилат, лимонен, геранилацетат, линалилацетат, диэтиленгликолнинг моноэтил эфири, фенилэтил спирти.

Таърифи: рангсиз ёки сарғиш тусли, кучсиз ўзига хос ҳидли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: бактериал лизатлар асосидаги иммунитетни рағбатлантирувчи препарат.

АТХ коди: R07AX

Иммунологик хусусиятлари

ИРС® 19 специфик ва носпецифик иммунитетни оширади.

ИРС® 19 пуркалганда бурун шиллиқ қаватини қопловчи майда дисперсли аэрозоль ҳосил қилади, бу маҳаллий иммун жавобни тез ривожланишига олиб келади. Специфик ҳимоя шиллиқ қаватда инфекцияларнинг қўзғатувчиларини фиксацияси ва кўпайишига тўсқинлик қилувчи А тип секретор иммуноглобулинлар (IgA) синфи томонидан маҳаллий антителалари ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Носпецифик иммун ҳимоя макрофагларнинг фагоцитар фаоллигини ошиши ва лизацим миқдорини ошишида намоён бўлади.

Қўлланилиши

  • Юқори нафас йўлларининг ва бронхларнинг сурункали касалликларини олдини олиш.
  • Ринит, синусит, ларингит, фарингит, тонзиллит, трахеит, бронхит ва бошқалар каби юқори нафас йўлларининг ва бронхларнинг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш.
  • Грипп ва бошқа вирусли касалликлардан кейин маҳаллий иммунитетни тиклаш.
  • ЛОР-аъзоларда режали жаррохлик аралашувига тайёрлаш ва операциядан кейинги даврда қўлланади.

ИРС® 19 ни катталарга ҳам, 3 ойликдан ошган болаларга ҳам буюриш мумкин.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат 1 дозани аэрозоль юбориш йўли билан интраназал қўлланади (1 доза = пульверизаторга 1 марта қисқа босиш).

  • профилактика мақсадида катталар ва 3 ойликдан катта болаларга препаратнинг 1 дозасидан ҳар бир бурун йўлиги кунига 2 марта 2 хафта давомида (даволаш курсини касалликни ошиши кутилгандан 2-3 ҳафта олдин бошлаш тавсия этилади);
  • юқори нафас йўлларининг ва бронхларнинг ўткир ва сурункали касалликларини даволаш учун:
    • 3 ойликдан 3 ёшгача бўлган болаларда дастлаб шиллиқ ажралмадан тозалагандан кейин препаратнинг бир дозасидан ҳар бир бурун йўлига кунига 2 марта, инфекциянинг симптомлари йўқ бўлгунча;
  • грипп ва бошқа респиратор вирусли инфекцияларни ўтказгандан кейин болалар ва катталарда маҳаллий иммунитетни тиклаш учун препаратнинг 1 дозаси ҳар бир бурун йўлига кунига 2 марта 2 хафта давомида;
  • катталар ва болаларда режали жаррохлик аралашувига тайёргарликда ва операциядан кейинги даврда препаратнинг 1 дозаси ҳар бир бурун йўлига кунига 2 марта 2 хафта давомида буюрилади (режалаштирилган жаррохлик аралашувидан 1 хафта олдин даволаш курсини бошлаш тавсия этилади.).

Даволашни бошида аксириш ва бурундан ажралмалар ажралишини кучайиши каби маҳаллий реакциялар кузатилиши мумкин. Агар бу реакциялар оғир кечса препаратни юбориш сонини камайтириш ёки уни бекор қилиш керак.

 

Жуда муҳим! Мослама қуйидаги ҳолатларда тўғри ишлайди:

 

Флаконга учликни тақинг, уни иложи борича марказга жойлаштиринг ва унга куч ишлатмасдан секин босинг.

Мослама қўллаш учун тайёр.

 

ПРЕПАРАТ ПУРКАЛГАНДА ФЛАКОННИ ВЕРТИКАЛ ХОЛАТДА УШЛАШЛАРИ КЕРАК ВА БОШНИ ОРҚАГА ТАШЛАШ МУМКИН ЭМАС.

 

Агар Сиз пуркаш вақтида флаконни қийшартирсангиз, бир неча секунд давомида пропеллент чиқиб кетади ва мослама яроқсиз ҳолатга тушади.

 

Препарат мунтазам ишлатилганда учликни ечиш тавсия этилмайди.

 

Агар препаратни қўлламасдан узоқ вақт қолдирилса, суюқлик томчиси парланиши ва ҳосил бўлган кристаллар учликнинг чиқиш тешигини беркитиб қўйиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча учликни дастлаб ювмасдан ва уни қуритмасдан юқори учини пастга қаратиб флакон билан ёнма-ён ўрамга жойланганда кузатилади. Агар учлик тиқилган бўлса, суюқлик ортиқча босим таъсири остида ўтиб олиши учун, уни бир неча марта босинг. Агар бу ёрдам бермаса, учликни бир неча минут илиқ сувга туширинг.

Қўллашдаги эҳтиёткорлик чоралари

Флакон-спрей:

  • 50°С дан юқори қизишдан ва бевосита қуёш нурларидан сақлансин;
  • флакон тешилмасин;
  • ҳатто флакон бўш бўлса ҳам, ёқилмасин.

 

Ножўя таъсирлари

ИРС® 19 ни қўллаш вақтида препаратни қўллаш билан боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган қуйидаги ножўя самаралар кузатилиши мумкин.

Тери реакциялари: кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (эшакеми, ангионевротик шиш) ва тери эритемасимон ва экземасимон реакциялари бўлиши мумкин.

ЛОР-аъзолари ва нафас аъзолари томонидан: кам ҳолларда – астма ва йўтал хуружи.

Даволашни бошида кам ҳолларда қуйидагилар кузатилиши мумкин:

Кўринарсиз сабабларсиз ҳароратни ошиши (≥39°С), кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея, ринофарингит, синусит, ларингит, бронхит.

Тромбоцитопеник пурпура ва тугунли эритема пайдо бўлишининг якка ҳолатлари таърифланган.

Юқорида кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганда шифокорга мурожаат этиш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • анамнезида препаратга ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик.
  • аутоиммун касалликлари бўлган пациентларга ИРС® 19 ни буюриш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бошқа дори воситалари билан салбий ўзаро таъсири ҳолатлари номаълум.

Бактериал инфекциянинг клиник симптомлари пайдо бўлган ҳолларда ИРС® 19 ни қўллашни давом эттириш фонида антибиотикларни буюриш мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Даволашни бошида кам ҳолларда ҳарорат ошиши (≥39°С) мумкин. Бундай ҳолларда даволашни бекор қилиш керак. Лекин бундай ҳолатни ЛОР-аъзоларнинг касалликларини ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган лоҳаслик билан кечувчи тана ҳароратини ошишидан фарқлаш керак. Бактериал инфекциянинг тизимли клиник белгилари мавжудлигида тизимли антибиотикларни қўллашни мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш керак.

Бронхиал астмаси бўлган беморларда иммуностимуляция мақсадида бактериал лизатлар асосидаги препаратлар буюрилганда астма хуружлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда даволашни тўхтатиш ва кейинчалик бундай синфдаги препаратларни қабул қилмаслик керак.

Ҳомиладорлик вақтида қўлланиши

Ҳомиладорлик вақтида ҳомилага тератоген ёки тогксик таъсирининг потенциал эҳтимоли ҳақида етарли маълумотлар мавжуд эмас, шунинг учун препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

ИРС® 19 ни қўллаш автомобилни ҳайдаш ёки машиналар ва механизмларни бошқариш билан боғлиқ психомотор фаолиятга таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

Назал спрей.

20 мл дан узлуксиз таъсирли клапанли, азот босими остида бўлган пластик ҳимоя қават билан қопланган қуйи ишқорий рангсиз тиниқ шишали аэрозол баллонда, оқ рангли юқори зичликдаги полиэтилен учлик билан тўпламда. Баллонга ўз ёпишадиган ёрлиқ ёпиштирилади ёки трафарет ёки қуруқ офсет босма усулида пластикнинг ҳимоя қаватига маркировка қилинади.

1 баллон учлик ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан тўпламда картон қутига жойланади.

Сақлаш шароитлари

Қатъий вертикал ҳолатда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: