Skip to main content

Ироцид Капсуллар

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИРОЦИД

IROCID

Препаратнинг савдо номи: Ироцид

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): Ферамид (темир (II) дихлординикотинамид), аскорбин кислотаси.

Дори шакли: Капсуллар

Таркиби:

Ферамид (темир (II) дихлординикотинамид)…..400 мг

Аскорбин кислотаси………………………………30 мг

Таърифи: Тўқ сариқ рангли, «0» ўлчамли, оч сариқдан сарғиш-жигарранг ранггача бўлган кукун билан тўлдирилган қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Эритропоэзни рағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: В03АА

 

Фармакологик хусусиятлари

Никотинамид ва аскорбин кислотаси билан темир хлоридининг икки валентлик бирикмасини сақловчи анемияга қарши мажмуавий препарат.

6-yillik-qizil-jenshen

Темир – одам организмининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. У гемоглобин, миоглобин ва шунингдек кўпчилик ферментларнинг таркибига киради. Никотинамид кўпсонли оксидланиш-қайтарилиш реакцияларида протонларни акцепторлайди ва олиб ўтади, модда алмашинувининг кўпчилик турларини меъёрда кечишини таъминлайди, шунингдек эриропоэзни рағбатлантиради.

Аскорбин кислотаси – оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида, углеводлар алмашинувида, қон ивишида, тўқималарни регенерациясида бошқарувчи таъсир кўрсатади. Кортикостероид, коллаген ва проколлаген синтезида қатнашади ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини меъёрлаштиради, В1, В2, А, Е витаминлари, фолат кислотаси, пантотен кислотасига бўлган эҳтиёжни камайтиради, организмнинг қаршилигини оширади, темирни ичакда сўрилишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Темир – ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Темирнинг биокираолишлиги 5-35% ни ташкил қилади. Плазманинг трансферрини билан деярли тўлиқ боғланади ва гемоглобин, миоглобин, цитохромоксидаза, каталаза ва пероксидазани ҳосил бўлиши жараёнига киришади ёки организмнинг тўқималарида ферритин кўринишида тўпланади. Ахлат, сийдик ва тер билан чиқарилади.

Аскорбин кислотаси – ичга қабул қилинганидан кейин меъда-ичак йўлларидан (ингичка ичакда) тўлиқ сўрилади. Организмнинг тўқималарида кенг тақсимланади, тўқималарда, айниқса буйрак усти безида қисман тўпланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 25%. Сийдик билан метаболитлар кўринишида ва қисман ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

  • темир танқислиги анемиясини (темирни организмга овқат билан етарли даражада тушмаганида, организмнинг темирга юқори эҳтиёжи бўлганида, ўткир ва сурункали геморрагик анемияда) даволаш;
  • темир танқислиги анемиясини (шу жумладан ҳомиладорлик ва лактация даврида, туғруқ ёшидаги аёлларда, ўсмирларнинг жадал ўсиш даврида, кекса ёшли шахсларда) олдини олиш учун қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга. Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирларга 1 капсуладан кунига 2 марта овқатдан кейин буюрилади. Даволаш давомийлиги қон плазмасида темир миқдорининг назорати остида шахсий равишда аниқланади. Темир етишмовчилигининг яққол клиник кўринишларида даволаш давомийлиги 3-6 ойни ташкил қилади. Гемоглобиннинг кўрсаткичлари меъёрлашганида даволашни таҳминан 2 ой, организмда темир заҳираси тўйингунга қадар давом эттириш лозим.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда: енгил кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғриқлар, диарея ёки қабзият кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • қизилўнгачнинг торайиши ва/ёки меъда-ичак йўлларининг бошқа обструктив касалликлари;
  • организмда темирни юқори даражада тўпланиши келтириб чиқарган патологик ҳолатлар;
  • 12 ёшгача бўлган болалар;
  • қонни юқори ивувчанлиги, тромбофлебитлар, тромбозларга мойиллик,
  • қандли диабетда препаратни катта дозаларда қўллаш;
  • суяк кўмиги фаолиятини бузилиши, гемохроматоз ва гемосидероз,
  • темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар.
  • меъда ва/ёки ўниккибармоқ ичакнинг пептик яраси, ярали колит, энтерит;
  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни тетрациклинлар ва D-пенициллинлар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди, чунки хелатлар ҳосил бўлиши туфайли темирни сўрилиши камаяди.

Препаратни алюминий, магний ва кальций тузларини сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганда, темирни сўрилиши камаяди.

Аскорбин кислотасини сўрилиши, ичга қабул қилинадиган гормонал контрацептивлар, янги мева ёки сабзавот шарбатлари, ишқорий ичимликларни бир вақтда истеъмол қилинганида камаяди. Аскорбин кислотаси, темирни, пенициллинни сўрилишини оширади; гепарин, билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини камайтиради, салицилатлар билан даволанишда кристаллурияни пайдо бўлиш хавфини оширади.

Махсус кўрсатмалар

Меъданинг шиллиқ қаватига маҳалий таъсирловчи таъсирини йўқлиги, препаратни меъда-ичак йўллари томонидан яхши ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: оқариш, цианоз, уйқучанлик, қоринда оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш, зардобда темирнинг концентрацияси 5 мкг/мл дан юқори бўлганида дефероксамин буюрилади.

 

 

Чиқарилиш шакли

10, 20 ёки 30 та капсулалар контур-уяли ўрамларда ёки №20, № 30 флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365