Skip to main content

Интерфераль®

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНТЕРФЕРАЛЬ®

INTERFERAL®

 

Препаратнинг савдо номи: Интерфераль®

Таъсир этувчи модда (ХПН): интерферон альфа-2b

Дори шакли: маҳаллий қўллаш учун аэрозоль

Таркиби:

Препаратнинг бир баллони (10 мл) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100000 ХБ одам рекомбинант интерферон альфа-2b,

ёрдамчи моддалар: натрий гидрофосфат додекагидрати – 0,018 г, натрий дигидрофосфат дигидрати – 0,013 г, натрий хлориди – 0,08 г, динатрий эдетати – 0,0067 г, декстран (ўртача молекуляр массаси 50000-70000) – 0,00017 г, полисорбат-80 – 0,0005 г, альфа-токоферол ацетати – 0,00005 г, бензалконий хлориди – 0,0001 г, бензой кислотаси –
0,005 г, 95% ли этанол  – 0,05 мл, тозаланган сув – 9,81 мл, пропеллент азот – 0,1 дан 0,2 г гача.

Таърифи: тиниқ, рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммуномодуляция қилувчи восита

АТХ коди: L03AB05

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Интерфераль® препаратининг фаол моддаси генетик аппаратига одам лейкоцитар интерферон альфа-2b гени киритилган Escherichia coli BL 21 (DE3) [pAYC-ET-(hIFN-α2b)-1fcI] штаммларидан синтезланган одам рекомбинант интерферон альфа-2b дан иборат. Барча интерферонлар каби Интерфераль® вирусларга қарши, ўсмаларга қарши, иммуномодуляция қилувчи фаолликка эга. Респиратор йўлларининг шиллиқ қаватлари орқали тизимли қон айланишига киради, организмда парчаланади, қисман ўзгармаган кўринишда, асосан буйраклар орқали чиқарилади. Вирусли инфекцияларни даволаш учун маҳаллий қўллаш ялиғланиш ўчоғида интерфероннинг юқори концентрациясини таъминлайди.

Фармакокинетикаси

Маълумотлар йўқ.

 

Қўлланилиши

Интерфераль® катталарда грипп ва бошқа ўткир респиратор вирусли касалликларни (ЎРВК) олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Баллонни қўллашдан олдин ҳимоя қалпоқчаси ечилади, пурковчи учлик тақилади, эркин учини умумий бурун йўлларига навбатма-навбат киритилади ва пурковчи учлик қисқа
(1 секунддан камроқ) босилади, бунда препаратнинг бир марталик дозаси тахминан 2000-3000 ХБ ни ташкил этади.

Грипп ва ЎРВК ни даволаш учун Интерфераль® маҳаллий қўллаш учун аэрозоль
100000 ХБ препарати касалликнинг биринчи икки куни кунига 7 марта, ҳар 2 соатда (суткалик доза – 20000 ХБ гача), сўнгра кунига 3 марта (суткалик дозаси – 10000 ХБ гача) беш кун давомида юборилади. Касаллик симптомлари 5 кундан ортиқ сақланиб қолган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Интерферонотерапия анъанавий симптоматик даволаш фонида олиб борилади.

ЎРВК ва гриппни олдини олиш мақсадиди: бемор билан контактда бўлганда ва совуқ қотганда препарат бир марталик дозада кунига 2 марта 5-7 кун давомида қўлланади. Зарурати бўлганида профилактик курслар такрорланади: касалликни мавсумий кўпайишида препарат ҳар 1-2 кунда эрталаб юборилади.

Ҳар бир юборилгандан кейин препаратни бурун бўшлиғида тенг тақсимланиши учун бир неча минут давомида бурун қанотларини бармоқ билан уқалаш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Маҳаллий аллергик реакциялар – енгил ачишиш, бурунда қичишиш, аксириш бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қўллаш тўхтатилади. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақда шифокорга хабар беринг.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Шахсий ўзлаштираолмаслик, аллергик касалликларнинг оғир шакллари, аутоиммун касалликлар, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Интраназал қон томирларни торайтирувчи препаратларни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди (бурун шиллиқ қаватини қўшимча қуришига олиб келади).

 

Махсус кўрсатмалар

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Интерфераль® ни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиши холатлари қайд этилмаган.

Чиқарилиш шакли

Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль, 100000 ХБ (10 мл) узлуксиз таъсирли клапанли ҳимоя полимер қопламли, пуркагичли ва ҳимоя қалпоқчали алюмин ёки шиша аэрозол баллонда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Сақлаш шароити

Препарат 2 дан 8оС гача ҳароратда сақланади ва ташилади.

Баллон очилмасин, ичидагиси босим остида жойлашган.

Тушиб кетиш, зарб ва бевосита қуёш нурларидан сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: