Skip to main content

Инсунет

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНСУНЕТ

INSUNET

Препаратнинг савдо номи: Инсунет

Таъсир этувчи модда (ХПН): цитиколин натрий

Дори шакли: инъекция учун эритма

Таркиби:

ҳар 1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: цитиколин натрий цитиколинга эквивалент – 250 мг;

ёрдамчи моддалар: этилендиаминтетрасирка кислотасининг динатрийли тузи, натрий метабисульфит, пропиленгликоль, метилпарабен, пропилпарабен, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ноотроп восита.

АТХ коди: N06BX06

 

Фармакологик хусусиятлари

6-yillik-qizil-jenshen

Цитиколин хужайра мембранасининг (асосан фосфолипидларнинг) асосий ультраструктур компонентларининг ўтмишдоши бўлиб, кенг таъсир доирасига эга – ҳужайраларнинг шикастланган мембраналарини тикланишига ёрдам беради, фосфолипазаларнинг таъсирини ингибиция қилади, эркин радикалларнинг ортиқча ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек апоптоз механизмларига таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг ҳалок бўлишини олдини олади. Инсультнинг ўткир даврида бош мия тўқимасининг шикастланиш ҳажмини камайтиради, холинэргик импульсларни ўтказилишини яхшилайди. Бош-мия жароҳатида постравматик команинг давомийлигини ва неврологик белгиларининг яққолигини камайтиради, бундан ташқари, тикланиш даврининг давомийлигини камайишига ёрдам беради.

Бош миянинг сурункали гипоксиясида цитиколин хотирани ёмонлашиши, ташаббуссизлик, кундалик ҳаракатларни бажаришда ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишдаги қийинчиликлар каби когнитив бузилишларни даволашда самаралидир. Диққат ва онг даражасини оширади, шунингдек амнезиянинг кўринишларини камайтиради.

Дегенератив ва қон-томир этиологияли неврологик сезги ва ҳаракат бузилишларини даволашда самаралидир.

 

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Цитиколин вена ичига ва мушак ичига юборилганда яхши сўрилади.

Метаболизми

Вена ичига ва мушак ичига юборилганида холин ва цитидинни ҳосил қилиш билан жигарда метаболизмга учрайди. Юборилганидан кейин қон плазмасида холиннинг концентрацияси сезиларли ошади.

Тақсимланиши

Цитиколин бош мия структураларида, холин фракцияларини структур фосфолипидларга ва цитидин фракцияларига – цитидин нуклеотидлари ва нуклеин кислоталарига тез кириши билан аҳамиятли даражада тақсимланади. Цитиколин бош мияга ўтади ва ҳужайра, цитоплазматик ва митохондриал мембраналарга фаол кириб, структур фосфолипидларнинг фракциясини бир қисмини ташкил қилади.

Чиқарилиши

Цитиколиннинг юборилган дозасини фақат 15% одам организмидан чиқарилади: 3% дан ками буйраклар орқали ва тахминан 12% – нафас орқали чиқарилаётган СО2 билан чиқарилади.

Цитиколинни сийдик билан чиқарилишида 2 фазани ажратиш мумкин: тахминан 36 соат давом этувчи биринчи фаза, унда чиқарилиш тезлиги тез пасаяди, ва иккинчи фаза, унда чиқарилиш тезлиги аста-секин пасаяди. Худди шу ҳолат нафас орқали чиқарилаётган СО2 билан ҳам кузатилади – чиқарилиш тезлиги тахминан 15 соатдан кейин тез пасаяди, сўнгра эса анча секинроқ пасаяди.

Қўлланилиши

  • Ишемик инсультнинг ўткир даври (мажмуавий даволаш таркибида).
  • Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври.
  • Бош-мия жароҳати (БМЖ), ўткир (мажмуавий даволаш таркибида) ва тикланиш даври.
  • Бош-миянинг дегенератив ва қон томир касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат вена ичига ёки мушак ичига буюрилади.

Вена ичига препарат аста-секин вена ичига инъекция (буюрилган дозага қараб, 3-5 минут давомида) ёки вена ичига томчилаб юбориш (минутига 40-60 томчи) кўринишида буюрилади. Вена ичига юбориш усули мушак ичига юборишга нисбатан афзалроқ. Мушак ичига юборишда, препаратни айнан бир жойга такрор юборишдан сақланиш керак.

Тавсия этилган дозалаш тартиби

Ишемик инсульт ва бош-мия жароҳати (БМЖ) нинг ўткир даври:

Ташҳис қўйилганидан кейин биринчи суткалардан бошлаб ҳар 12 соатда 1000 мг буюрилади, даволаш давомийлиги камида 6 ҳафта. Даволаш бошланганидан кейин 3-5 кундан сўнг (агар ютиш фаолияти бузилмаган бўлса) Инсунет препаратининг перорал шаклларини қабул қилишга ўтиш мумкин.

Ишемик ва геморрагик инсультларнинг тикланиш даври, бош-мия жароҳатининг тикланиш даври, бош миянинг дегенератив ва қон-томир оқибатидаги касалликларидаги когнитив ва хулқий бузилишлар:

Кунига 500-2000 мг буюрилади. Доза ва даволаш давомийлиги касаллик симптомларининг оғирлигига боғлиқ. Инсунет препаратининг перорал шаклларини қўллаш мумкин.

Кекса пациентлар

Инсунет препарати кекса пациентларга буюрилганида дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Ампуладаги эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. У ампула очилганидан кейин дарҳол ишлатилиши лозим.

Препарат барча турдаги вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар ва декстроза эритмаси билан мутаносибдир.

Ножўя таъсирлари

Нохуш ножўя реакциялар (ННР) нинг тез-тезлиги

Жуда кам ҳолларда (<1/10000) (шу жумладан индивидуал ҳолатлар):

Аллергик реакциялар (тошма, терини қичишиши, анафилактик шок), бош оғриғи, бош айланиши, қизиб кетиш ҳисси, тремор, кўнгил айниши, қусиш, диарея, галлюцинациялар, шишлар, ҳансираш, уйқусизлик, қўзғалиш, иштахани пасайиши, фалажланган қўл-оёқларда увишиш, жигар ферментлари фаоллигини ўзгариши. Айрим ҳолларда Инсунет парасимпатик нерв тизимини рағбатлантириши, шунингдек артериал босимни қисқа муддатли ўзгаришини чақириши мумкин.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса, ёки йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самаралари аниқланган бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Яққол ваготонияси (вегетатив нерв тизимининг парасимпатик қисмнинг тонусини устунлиги) бўлган беморларга ва препаратнинг ҳар қандай компонентларига ўта юқори сезувчанликда буюриш мумкин эмас.

Етарли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради. Меклофеноксат сақловчи дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Даволаниш даврида алоҳида диққатни ва тезкор реакцияларни талаб қилувчи потенциал хавфи фаолият турларини (автомобил ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва операторнинг иши ва хоказолар) бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши

Цитиколинни ҳомиладор аёлларда қўллаш бўйича етарли маълумотлар йўқ.

Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда салбий таъсири аниқланмаган бўлсада, ҳомиладорлик даврида Инсунет препарати фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади. Инсунет лактация даврида аёлларга буюрилганида эмизишни тўхтатиш керак, чунки цитиколинни аёллар сути билан чиқарилиши бўйича маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг кам заҳарлилигини ҳисобга олиб, дозани ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

4 мл дан ампулаларда. 5 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365