Skip to main content

Индометацин -RG

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИНДОМЕТАЦИН-RG

INDOMETACINUMRG

Препаратнинг савдо номи: Индометацин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Индометацин

Чиқарилиш шакли: 10% ли суртма 25, 30 г дан тубаларда ёки 30 г дан банкаларда.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши воситалар.

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Индолсирка кислотасининг ҳосиласи. Яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдиручи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми циклооксигеназа (ЦОГ) ферментини ингибирланиши билан боғлиқ бўлиб, бу простагландинларни арахидон кислотасидан синтез қилинишини сусайишига олиб келади. Тромбоцитлар агрегациясини бостиради. Препарат суртма кўринишида бўғимларнинг эрталабки танглигини, оғриқни, шишини, қизаришни камайтиради ва ҳаракат ҳажмини ошишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганда индометацин тизимли қон оқимига озгина сўрилади. Асосан жигарда биотрансформацияга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Бўғим синдроми (ревматоид артрит, остеоартрит, анкилозловчи спондилит, подагра), умуртқа поғонасидаги оғриқлар, невралгиялар, миалгиялар, юмшоқ тўқималар ва бўғимларнинг травматик яллиғланишида қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Суртмани оғриқли бўғимларга ва тана соҳаларига суткада 2-3 марта терига ишқалаб суртилади. Суртманинг катталар учун тубадан сиқиб чиқариладиган суткалик умумий миқдори 15 см дан, болалар учун 7,5 см дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар; терини қуриши, ачишиши ва қизариши, препарат суртилган жойда тошма бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, суртма суртиладиган жойларда тери қопламлари бутунлигини бузилиши, болалик ёши (1 ёшгача), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (зўрайиш босқичида), қон ивишини бузилиши (шу жумладан гемофилия, қон кетиши вақтини узайиши, қон кетишларига мойиллик), ҳомиладорлик, лактация даври.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препаратни бошқа гуруҳ дори воситалари билан қўлланганда клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни фақат терининг интакт соҳаларига суртиш керак, уни кўзга ёки шиллиқ қаватига тушишидан сақланиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан бўлган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: