Skip to main content

Имудон®

Улашиш:
  Reading time 5 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИМУДОН®

IMUDON

Препаратнинг савдо номи: Имудон®

Таъсир этувчи моддалар (ХПН):

бактерияларнинг лизатларини аралашмаси [L. acidophilis + delbrueckii ss lactis + L. helveticus + L. fermentum + S. pyogenes groupe A + S. sanguis groupe H + S. aureus + E. faecium + E. faecalis + K. pneumoniae ss pneumoniae + F. Nucleatum ss fusiforme + C. pseudodiphtheriticum + C. albicans] &

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

Препарат поливалент антиген мажмуаси бўлиб, бактерияларнинг лизатларини аралашмасидир, унинг таркиби оғиз бўшлиғи ва халқумда энг кўп яллиғланиш жараёнларини чақирувчи қўзғатувчиларга мос келади.

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: Имудон® (бактерияларнинг лизатларини аралашмаси) – 2,7 мг (қуруқ моддага ҳисобланганда):

шу жумладан бактерия лизатлари: [L. acidophilis + L. delbrueckii ss lactis + L. helveticus + L. fermentum + S. pyogenes groupe A + S. sanguis groupe H + S. aureus + E. faecium + E. faecalis + K. pneumoniae ss pneumoniae + F. nucleatum ss fusiforme + C. pseudodiphtheriticum + C. albicans] – 0,1575 мг.

ёрдамчи моддалар:

глицин – 2,0 мг, натрий дезоксихолати- 0,53 мг, тиомерсал – 0,0125 мг дан кўп эмас

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, силлиқ ялтироқ юзали, четлари қия, ялпиз ҳидли таблеткалар, бироз мармарликка йўл қўйилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакотерапевтик гуруҳи: иммунрағбатлантирувчи восита.

АТХ коди: L03AX

Фармакологик хусусиятлари

Оториноларингологияда, стоматологияда маҳаллий қўллаш учун келиб чиқиши бактериал бўлган иммунрағбатлантирувчи препарат. Фагоцитозни фаоллаштиради, иммункомпетент хужайраларнинг миқдрини ошишига ёрдам беради, лизоцим ва интерферонни ишлаб чиқарилишини, сўлакда иммуноглобулин А ни оширади.

Қўлланилиши

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш ва олдини олишда қўлланади:

  • фарингит;
  • сурункали тонзиллит;
  • тонзилэктомияга тайёрлаш ва операциядан кейинги давр;
  • юзаки ва чуқур пародонтозлар, пародонтит, стоматит (шу жумладан афтозли), глоссит;
  • эритематоз ва ярали гингивит;
  • оғиз бўшлиғининг дисбактериози;
  • тишлар олиб ташланганидан, сунъий тиш илдизларини имплантациясидан кейинги инфекциялар;
  • тиш протезлари чақирган яраланиш.

Қўллаш усули ва дозалари

Катталар ва 14 ёшдан ошган ўсмирлар учун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир яллиғланиш касалликларида ва сурункали касалликларни зўрайишида препарат кунига 8 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар оғиз бўшлиғида 1-2 соат оралиқ муддат билан (чайнамасдан) шимилади. Даволаш курсининг давомийлиги ўртача 10 кун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг сурункали яллиғланиш касалликларини олдини олиш учун препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 2 соатда оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) сўрилади. Курс давомийлиги 20 кун. Имудон билан йилига 3-4 марта профилактик курсларни ўтказиш тавсия этилади.

3 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар учун.

Оғиз бўшлиғи ва халқумнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларини зўрайишини даволашда, шунингдек олдини олиш препарат кунига 6 таблеткадан қабул қилинади. Таблеткалар ҳар 1-2 соат оралиғида оғиз бўшлиғида (чайнамасдан) шимилади. Ўткир касалликларда даволаш курсининг давомийлиги 10 кун, сурункали касалликларни зўрайишини олдини олиш учун – 20 кун.

Препарат билан профилактик даволаш курсини йилига 3-4 марта ўтказиш тавсия этилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолларда препаратни қўллаш аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, ангионевротик шиш), меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши, қусиш, қорин оғриқлари) ҳароратни ошиши, бронхиал астмани зўрайиши, йўтал билан кечиши мумкин. Жуда кам ҳолларда препаратни қўллаш тугунли эритема, геморрагик васкулит, тромбоцитопенияни ривожланиши билан кечиш мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратга ёки унинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик;
  • 3 ёшгача бўлган болалар;
  • аутоиммун касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган. Имудон® ни бошқа гуруҳ дори воситалари билан ишлатиш мумкин.

Махсус кўрсатмалар

  • 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар таблеткаларни катталарнинг мажбурий кузатуви остида шимишлари керак!
  • Имудон қўлланганидан кейин препаратнинг самарадорлигини пасайтирмаслик учун овқат ва сувни қабул қилмаслик, шунингдек бир соат давомида оғизни чаймаслик керак.
  • Тузсиз ёки кам тузли парҳезга риоя қилувчи пациентларга препарат буюрилганида 1 таблетка Имудон 15 мг Na+ сақлашини ҳисобга олиш керак.
  • Бронхиал астмаси бўлган беморларга, уларда бактериал лизатларни сақловчи препаратларни қабул қилиш касалликнинг зўрайишини (бронхиал астма хуружлари) чақиради, шунинг учун препаратни қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

  • Имудонни ҳомиладор аёлларда ишлатиш бўйича маълумотлар етарли эмас. Ҳайвонлардаги мувофиқ экспериментал маълумотлар ва эпидемиологик текширишлар мавжуд эмас.
  • Имудон® ни ҳомиладорлик ёки лктация даврида қабул қилиш тавсия қилинмаган.

Автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолиятни қандай бўлмасин чеклашларнинг заруратини кўрсатувчи маълумотлар йўқ.

Қўллашга яроқсиз

  • Ўрами бузилганида (блистер).
  • Ноаниқ ёрлиқда.
  • Препаратнинг яроқлилик муддати тугагандан кейин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Имудоннинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари таърифланмаган.

Чиқарилиш шакли

8 таблеткадан композицион материал полиамид алюминий ПВХ ва босма лакланган алюминий фольга контур уяли ўрамда (блистер).

8 таблеткадан 3 ёки 5 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

СП 3.3.2.1248-03 мувофиқ 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365