Skip to main content

Иммуномодулин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИММУНОМОДУЛИН

IMMUNOMODULIN

Препаратнинг савдо номи: Иммуномодулин

Дори шакли: инъекция учун эритма.

Таркиби:

фаол модда: иммуномодулин – 0,1 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди 9 г, инъекция учун сув 1 литргача.

Таърифи: тиниқ, яшил-сариқ рангли эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Иммуномодуляцияловчи восита.

АТХ коди: L03

 

Фармакологик хусусиятлари

Препарат тимуснинг табиий юқори тозаланган 1-6 кДа молекуляр оғирликка эга пептидлари мажмуасидан ташкил топган. Одамда ва ҳайвонларда иммун тизимининг бузилган фаолиятини тузатади. Иммун танқислиги ва аутоиммун жараёнларида у қонда Т-лимфоцитлар, Т-супрессорлар, Т-хелперлар, фагоцитлар миқдорини тиклайди ва хусусий аъзо ва тўқималарга қарши йўналтирилган ҳужайравий иммун реакциялари жадаллигини пасайтиради, инфекцион агентларга (вируслар, бактериялар, замбуруғлар, паразитлар) қарши иммун жавобини, монооксигеназларни рағбатлантириши орқали жигардаги детоксикацияни, хамда организм тўқималарининг регенерациясини рағбатлантиради. Болалар ва катталарда вакцинация самарадорлигини оширади. Вирусли гепатити бўлган беморлар қонидан HBs антигенини чиқаради. Биорағбатлантирувчи ва геморағбатлантирувчи хусусиятларига эга. Иммуномодулиннинг клиник самарадорлиги ҳолатни яхшиланишида, касалликнинг асосий белгилари: оғриқ, диспептик холатлар, интоксикацияни тезда йўқолиши ва соғайиши муддатларини кескин қисқаришида ва касаллик қайталланишлари сонининг камайишида намоён бўлади.

Фармакокинетикаси

Тадқиқотлар ўтказилмаган. Маълумотлар йўқ.

Қўлланилиши

Иммунтанқис касалликлар ва холатларида, шу жумладан грипп, вирусли гепатитлар, коллагенозлар (ревматизм, ревматоид артрит, тизимли склеродермия), йирингли-септик касалликлар (деструктив пневмония, остеомиелит, сарамас яллиғланиши), сурункали бронхит ва пневмония, пиелонефрит, простатит, қандли диабет, гастродуоденит, ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, тери ва таносил касалликлари бўлган беморларда, ўсмаларни кимё ва нур давосида, ҳомиладорликда, вакцинация қилинганларда, хамда экологик ноқулай шароитларда яшовчи ва ишловчиларда иммун тизимининг бузилишларини олдини олиш, тузатиш ва рағбатлантириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препаратни болалар ва катталарга асосий даволаш фонида 5-7 инъекция курслари, ҳар куни бир инъекциядан ёки 1-3 кунда (9-28 кун), яхшиси кечқурун 1,0-1,5 мкг/кг тана вазнига суткалик дозада тери остига ёки мушак ичига буюриш тавсия қилинади. Сурункали касалликларда қўшимча тутиб турувчи курслар бир инъекциядан 2-7 кун оралиғида 2-16 ҳафта давомида ўтказилади.

Препарат болаларга тана вазни ҳисобидан: 10 кг гача – 0,1 мл; 10-30 кг – 0,3 мл; 30-50 кг – 0,5 мл; 50 кг ва ундан юқорига – 1,0 мл дан юборилади.

Юборишга бўлган реакция

Препаратни юборишга бўлган реакция кузатилмаган.

Ножўя таъсирлари

Кузатилмаган. Аллергик реакциялар юз бериши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Аниқланмаган.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антибиотиклар ва бошқа асосий даволаш препаратлари билан мутаносиб.

Маҳсус кўрсатмалар

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиши хусусида маълумотлар келиб тушмаган. Доза ошириб юборилган холларда симптоматик даволаш буюрилади.

Чиқарилиш шакли

0,01% инъекция учун эритма, 1 мл дан (100 мкг) ампулаларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, хона ҳароратида сақлансин.

Транспортировка Дав.Стан. 17768-90 Е га мувофик амалга оширилади.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: