Skip to main content

Иммунокинд

Улашиш:
  Reading time 2 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИММУНОКИНД

IMMUNOKIND

 

Препаратнинг савдо номи: Иммунокинд

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка (100 мг) қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 20 мг Calcium carbonicum Hahnemanni trit. D6, 20 мг Calcium fluoratum trit. D6, 20 мг Calcium phosphoricum trit. D6, 20 мг Sulfur jodatum trit. D12 (фаол моддадар лактоза сақлайди).

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, тальк, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ, икки томони ясси, четлари кесилган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: гомеопатик воситалар.

Фармакологик хусусиятлари

Гомеопатик даволаш усули касалликни тушуниш маъносида ва дори субстанцияларини қўлланишида анъанавий тиббиётдан аҳамиятли фарқ қилади. Гомеопатик воситалар организмнинг шахсий ҳимоя кучларини рағбарлантиради, ҳамда ўзини-ўзи даволаш қобилиятини фаоллаштиради. Гомеопатик воситаларга организмнинг жавоби юқори шахсий. Шу сабабларга кўра доза-специфик самарани, шунингдека фармакодинамик ва фармакокинетик маълумотларни аниқлашнинг имконияти йўқ.

Қўлланилиши

Кичик ёшдаги ва эмизикли болалардаги юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларга қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

6 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 3 марта.

Иммунокиндни овқат ва ичимликлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди.

Таблеткаларни оғизда аста-секин эришига йўл қўйиб, овқатланишдан ярим соат олдин ёки ярим соат кейин қабул қилиш керак. Зарурати бўлганида таблеткаларни озгина миқдордаги сув билан эритиш мумкин.

Препаратни ўтказиб юборилган қабулини ўрнини босиш учун икки баробар дозани бериш тавсия қилинмайди.

 

Ножўя таъсирлари

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар Сиз фарзандингизда препаратни қабул қилганидан кейин ножўя самаралар пайдо бўлган деб ўйласангиз, шифокорингизга хабар беринг.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга ўта юқори сезувчанлик.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача номаълум. Агар фарзандингиз бошқа дори воситаларини қабул қилган ёки қабул қилаётган бўлса, шифокорингизга хабар беринг.

 

 

 

Махсус кўрсатмалар

Гомеопатик дори воситалари қўлланганида касалликнинг белгилари вақтинчалик бирламчи ёмонлашиши мумкин. Бундай ҳолларда Иммунокиндни қабул қилишни бекор қилиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Иммунокинд препарати билан даволашни бошлашдан олдин ота-оналарга, агар уларнинг фарзандларида қалқонсимон безининг касаллиги бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.

Агар Сиз фарзандингиз етарлича Иммунокиндга жавоб бермаётганини сезсангиз, ёки унда кутилмаган симптомлар пайдо бўлса, илтимос шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан препаратни узоқ муддат даволаш учун қўлламанг.

Препарат лактоза (сут қанди) сақлайди. Агар шифокорингиз Сизга фарзандингизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслигингиз ҳақида айтган бўлса, у билан дори воситасини қўллашгача маслаҳатлашинг.

Препарат яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши.

Хозирги вақтгача номаълум.

 

Чиқарилиш шакли

150 таблеткадан шиша флаконларда, 1 флакондан картон қутида.

Сақлаш шароити

Алоҳида шароит талаб қилмайди.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: