Skip to main content

Иммунал® Ичга қўллаш учун томчилар

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ЎРАМЛОВЧИ ИЛОВА-ВАРАҚА: ПАЦИЕНТ УЧУН МАЪЛУМОТ

Иммунал®/Immunal®

Ичга қўллаш учун томчилар

Echinacea purpurea (L) succus

Организмни грипп ва герпес вирусларига қарши чидамлилигини оширади.

 

Таркиби

Фаол модда: препаратнинг 1 мл гуллаётган қирмизи Эхинацеянинг (Echinacea purpurea (L.) Moench, herba, succus) янги йиғилган ўтидан олинган 0,8 мл шарбатини сақлайди.

Ёрдамчи моддалар: этил спирти (20 ҳажм%), сорбитол (Е420).

 

Таърифи

Жигарранг рангли бироз чўкмаси бўлган тиниқ ёки лойқа эритма.

 

Ўрами

50 мл эритма сақлаган 1 флакондан, градуировкали дозаловчи пипеткаси ва илова-варақаси билан комплектда ўрамда.

6-yillik-qizil-jenshen

 

 

  1. ИММУНАЛ ТОМЧИЛАРИ ЎЗИ НИМА ВА У НИМА УЧУН ҚЎЛЛАНАДИ

Иммунал – доривор ўсимлик хом-ашёсидан тайёрланган иммунитетни рағбатлантирувчи препаратдир. Иммунал томчиларининг таъсир этувчи моддаси гуллаётган қирмизи эхинацея (Echinacea purpurea (L.) Moench) ўсимлигининг янги йиғилган ўтининг шарбати ҳисобланади.

Қирмизи эхинацеянинг фаол моддалари организмнинг табиий ҳимоя кучларини кучайтиради ва иммунитетнинг носпецифик стимулятори сифатида таъсир қилади. Лейкоцитлар (гранулоцитлар ва макрофаглар) сонини ошириб ва фагоцитозни фаоллаштириб, улар инсон организмида касаллик чақирувчи микроорганизмларни йўқ қилинишига ёрдам беради. Бундан ташқари, қирмизи эхинациянинг грипп ва герпес қўзғатувчиларига нисбатан вирусларга қарши таъсири аниқланган.

 

Қўлланилиши

  • иммунитетни рағбатлантириш,
  • шамоллаш касалликлари ва гриппни олдини олиш ва уларни жуда тез соғайишини таъминлаш,
  • нафас йўлларининг асоратланмаган вирусли ва бактериал касалликларининг симптомларини (тумов, томоқни яллиғланиши, йўтал, ҳолсизликни) енгиллаштириш,
  • сурункали инфекцион касалликларни давомли антибиотикотерапиясида ёрдамчи дори воситаси сифатида қўлланилади.

 

  1. ИММУНАЛ ТОМЧИЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ОЛДИДАН

Агар Сизда:

  • препаратнинг компонентларига, эхинацея ва мураккаб гуллилар оиласига кирувчи бошқа ўсимликларга (мойчечак, арника, тирноқгул, бўймадарон) юқори сезувчанлик;
  • авж олиб борувчи тизимли касалликлар, масалан, туберкулез ва саркоидоз;
  • коллагенозлар ва тарқоқ склероз каби аутоиммун касалликлар;
  • иммунтанқислик (ОИВ-инфекция, ОИТС);
  • иммун тизимини сусайишини чақирувчи даволаш, масалан, ракни цитостатиклар билан даволаш ёки аъзо ёки суяк кўмигини трансплантацияси юзасидан даволаниш
  • лейкоцитларни шикастланиши билан боғлиқ бўлган қон тизимининг ҳар қандай касалликлари (масалан, агранулоцитоз, лейкоз);
  • аллергик диатез (эшакеми, атопик дерматит, бронхиал астма) бўлса Иммунал томчиларини қабул қилманг.

Иммунал томчиларини 1 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

Кўрсатилган дозани оширманг.

Агар препаратни қабул қилиш фонида аҳволни ёмонлашиши кузатилса ёки тана ҳароратини ошиши аниқланса ёки агар симптомлар 10 кундан ортиқ сақланиб турса, шифокор билан маслаҳатлашинг.

Агар аллергияга наслий мойиллик бўлса, Иммунал томчиларини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш лозим.

Иммунал 1 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия қилинмайди, чунки уларда препаратнинг самарадорлиги тасдиқланмаган. 1 ёшдан катта болалар учун препаратнинг специфик хавфи тўғрисида маълумотлар йўқ.

Томчиларни сақлаганда (3-6 ой давомида) эритма хиралашиши ёки фаол полисахаридлардан ташкил топган лойқасимон чўкма тушиши мумкин. Қўллашдан олдин флаконни яхшилаб аралаштириш керак.

 

Бошқа дори воситаларини қўллаш

Агар Сиз қандайдир бошқа дориларни, шу жумладан рецептсиз сотиладиган дориларни қабул қилаётган бўлсангиз ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, илтимос бу ҳақида ўз шифокорингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

 

Ҳомиладорлик ва эмизиш даври

Ҳар қандай дорини қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида Иммуналнинг салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқлиги ва унинг таркибида этанол борлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладор ва эмизаётган аёллар қабул қилиши тавсия этилмайди.

 

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш

Текширилмаган.

 

Препаратнинг айрим компонентлари ҳақида маълумотлар

Препарат этанол (20 ҳажм %) ва сорбитол (Е420) сақлайди.

Препаратнинг дозаси 404 мг этанол (спирт) сақлайди, бу 10 мл пивога ёки 4,2 мл винога мувофиқ келади. Препарат алкоголизм билан хасталанган шахсларга зарар келтиради. Этанол (спирт) нинг миқдори ҳомиладор ва эмизикли аёллар, болалар, шунингдек юқори хавф гуруҳига мансуб пациентлар, айнан эса жигар касалликлари ёки тутқаноқ билан хасталанган пациентлар томонидан қўлланганда ҳисобга олиниши лозим.

Агар Сизга шифокордан, Сизда айрим қандларни ўзлаштира олмаслик борлиги маълум бўлса, мазкур препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

 

  1. ИММУНАЛ ТОМЧИЛАРИНИ ҚАНДАЙ ҚАБУЛ ҚИЛИШ КЕРАК

Даволашни касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида бошлаш керак.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар, шунингдек кекса ёшли пациентлар: 2,5 мл дан кунига 3 марта буюрилади.

 

Қўллаш усули

Ичга қабул қилиш учун буюрилади.

Дозаловчи пипетка ёрдамида ўлчаб олинган керакли дозани қабул қилишдан олдин, кўп бўлмаган ҳажмидаги бироз илиқ сувда суюлтирилади. Препаратни шунингдек суюлтирмасдан қабул қилиш мумкин. Препарат овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилинади.

 

Қабул қилиш давомийлиги

Қисқа муддатли профилактика ва даволаш учун препаратни 10 кун давомида узлуксиз қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш курсини 14 кунлик танаффусдан кейин такрорлаш мумкин.

Агар симптомлар зўрайса ёки 10 кундан ортиқ сақланиб қолса, шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак.

 

Дозани ошириб юборилиши

Қирмизи эхинацеянинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари қайд қилинмаган.

Агар доза ошириб юборилганидан кейин ножўя самаралар аниқланса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Агар Сиз Иммунал томчиларини қабул қилишни унутган бўлсангиз

Агар Сиз Иммунал томчиларини қабул қилишни унутган бўлсангиз, уларни биринчи имкон туғилиши биланоқ қабул қилинг. Сўнгра даволашни аввалги схема бўйича давом эттиринг. Унутилганини ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг.

 

  1. БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН НОЖЎЯ САМАРАЛАРИ

Барча дорилар каби, Иммунал томчилари ҳам ножўя самараларни чақириши мумкин, бироқ улар ҳар кимда ҳам ривожланмайди.

Ножўя самараларининг тез-тезлиги маълум эмас. Айрим ҳолларда ўта юқори сезучанлик реакциялари (тери тошмаси, қичишиш, обструкция ва астма билан кечувчи бронхоспазм билан намоён бўлувчи реакция), терининг ангионевротик шиши, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми (аллергик реакциялар натижасидаги оғриқли тери реакциялари), анафилактик шок юз бериши мумкин. Бундай ҳолларда дорини қабул қилишни дарҳол тўхтатинг ва ўз шифокорингиз билан боғланинг.

Препарат атопияси бўлган пациентларда аллергик реакцияларни чақириши мумкин.

Аутоиммун касалликлар (тарқоқ склероз, тугунли эритема, аутоиммун тромбоцитопения, Эванс синдроми, буйрак найчаларини дисфункцияси билан кечувчи Шегрен синдроми) билан боғлиқлик таърифланган.

Узоқ муддат (8 ҳафтадан ортиқ) қўлланганида лейкоцитлар сонини камайиши (лейкопения) аниқланган.

Агар қандайдир ножўя самаралар жиддий тус олса ёки Сиз ушбу илова-варақада келтирилмаган ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида ўз шифокорингиз ёки фармацевтга хабар беринг.

 

  1. САҚЛАШ ШАРОИТИ

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати: 2 йил.

Қўллашдан олдин флаконни яхшилаб чайқатинг.

Дори препаратларини доимо оригинал ўрамда сақланг ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилманг. Яроқлилик муддатининг тугаш санаси кўрсатилган ойининг охирги куни ҳисобланади.

Дори воситаларни канализацияга ёки уйдаги чиқиндиларга ташламанг. Кераксиз дорилардан қандай фориғ бўлишни ўз фармацевтингиздан сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни ҳимоя қилишга ёрдам беради.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Улашиш: