Skip to main content

Ихтиол суртмаси суртма

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИХТИОЛ СУРТМАСИ

UNGUENTUM ICHTHYOLI

Препаратнинг савдо номи: Ихтиол суртмаси

Таъсир этувчи модда (ХПН): ихтаммол

Дори шакли: суртма

Таркиби:

фаол модда: ихтиол (ихтаммол) – 20 г.

ёрдамчи моддалар: тиббиет вазелини – 80 г.

Таърифи: тўқ қўнғир рангли, ихтиол ҳидли суртма

Фармакотерапевтик гуруҳи: Антисептик ва дезинфекцияловчи моддалар.

ATX коди: D10ВX01

Фармакологик хусусиятлари

Ихтиол-сланец мойи сульфокислоталарини аммоний тузи таркибида 10,5 % ли органик боғланган олтингугурт бор.

Яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқ қолдирувчи кератопластик (тўқималарни эпителизацияси ва регенерациясига ёрдам берувчи)  ва кератолитик (юқори концентрацияларда), ҳамда кучсиз антисептик таъсир кўрсатади.

Қўлланилиши

Тери касалликларини (куйиш, сарамасли яллиғланиш, экзема ва бошқалар) невралгия ва артритларни даволашда қўлланилади.

6-yillik-qizil-jenshen

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга. Шикастланган соҳага суртилади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратга шахсий юқори сезувчанлик.

Махсус кўрсатмалар

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин

Чиқарилиш шакли

10% ва 20% суртма 25 г, 30 г, 40 г дан тубаларда, 20 г, 25 г дан банкаларда ва флаконларда.

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365