Skip to main content

Ихтиол суртма

Улашиш:
  Reading time 1 minute

ИЛОВА-ВАРАҚА

(пациентлар учун маълумот)

ИХТИОЛ

ICHTHYOLUM

 

Препаратнинг савдо номи: Ихтиол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун суртма 200 мг/г.

Таркиби:

Бир туба (25 г суртма) қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда ихтиол – 5 г;

ёрдамчи моддалар: “Твердый-2” эмульгатори, юмшоқ сариқ парафин.

Таърифи: тўқ-қўнғир рангли, ихтиол ҳидли, бир турдаги консистенцияли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антисептик ва дезинфекцияловчи восита.

АТХ коди: D08AХ.

Қўлланилиши

6-yillik-qizil-jenshen

Сарамас яллиғланиши, экзема, терини йирингли шикастланишлари, фурункулезни мажмуавий даволашда қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга, шикастланган соҳага суртма кунига 1-2 марта суртилади.

Зарурати бўлганида боғловдан фойдаланилади.

Даволаш давомийлиги касалликнинг характерига боғлиқ.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорлик, эмизиш даври, 18 ёшгача бўлган болалар.

Махсус кўрсатмалар

Суртма шиллиқ пардаларга тушмаслиги керак. Суртма суртилганидан кейин кўз, бурун, оғизга тушмаслиги учун қўлларни яхшилаб ювиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида дори воситасининг хавфсизлиги ва клиник самараси ўрганилмаган.

Болаларда қўлланиши

Болаларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.

Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Транспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришга таъсир қилиш қобилияти кузатилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

 

 

Дозани ошириб юборилиши

Тавсияга риоя қилинганида доза ошириб юборилиши мумкин эмас. Терини қичишиши мумкин. Бундай ҳолларда терининг қўзғалган юзасидан суртмани олиб ташлаш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Алюмин тубаларда 25 г дан. Ҳар бир туба илова-варақаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: