Skip to main content

ИДРИНОЛ

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИДРИНОЛ

IDRINOL

 

Препаратнинг савдо номи: ИДРИНОЛ

Таъсир этувчи модда (ХПН): мельдоний

Дори шакли: вена ичига, мушак ичига ва парабульбар юбориш учун эритма

Таркиби:

Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: адсорбцияланган намсиз мельдоний дигидрати500 мг (сувсиз мельдонийга қайта ҳисоблаганда – 401,5 мг);

ёрдачси модда: инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ рангсиз суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: метаболик воситалар.

АТХ коди: С01ЕВ

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Мельдоний – одам организмининг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд бўлган гамма- бутеробетаиннинг структур аналоги. Мельдоний гамма-бутеробетаингидроксигеназани сусайтиради, карнитиннинг синтезини ва ҳужайраларнинг қобиғи орқали узун занжирли ёғ кислоталарини ташилишини пасайтиради, ҳужайраларда оксидланмаган ёғ кислоталарининг фаоллашган шаклларини – ацилкарнитин ҳосилалари ва ацилкоэнзим А нинг тўпланишига тўсқинлик қилади. Ишемия шароитларида ҳужайраларга кислородни етказилиши жараёнларининг мувозанатини ва унинг истеъмол қилинишини тиклайди, аденозинтрифосфат кислотаси (АТФ) ни ташилишини издан чиқишини олдини олади. Шу билан бир вақтда гликолизни фаоллаштиради, у кислородни қўшимча сарф этилишисиз рўй беради. Карнитиннинг концентрациясини пасайиши натижасида, қон томирларни кенгайтирувчи хусусиятларга эга бўлган гамма-бутеробетаин жадал синтезланади.

Таъсир механизми унинг фармакологик самараларининг кўп томонлама эканлигини белгилайди: иш қобилиятини ошиши, ақлий ва жисмоний зўриқиш симптомларини камайиши, тўқима ва гуморал иммунитетни фаоллашиши, кардиопротектор таъсири. Миокардни ўткир ишемик шикастланишида некроз зонасини ҳосил бўлишини секинлаштиради, реабилитацион даврни қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг қисқарувчанлигини яхшилайди, жисмоний юкламага толерантликни оширади, стенокардия хуружлари сонини пасайтиради. Бош мияда қон айланишини ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида, ишемия ўчоғида қон айланишини яхшилайди. Кўз тубининг қон томирлари патологиясида самарадор. Сурункали алкоголизми бўлган беморларда абстиненция даврида нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилади.

Фармакокинетикаси

Қон плазмасидаги максимал концентрациясига юборилганидан кейин ўша заҳоти эришилади. Организмда иккита асосий метаболитларини ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди, улар буйрак орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 3-6 соатни ташкил қилади.

Қўлланиши

  • юрак ишемик касаллигини (стенокардия, миокард инфаркти) комплекс даволаш таркибида, сурункали юрак етишмовчилиги, дисгормонал кардиомиопатия;
  • бош мия қон айланишининг ўткир бузилишини (ишемик инсульт) мажмуавий даволаш таркибида;
  • иш қобилиятини пасайиши, жисмоний зўриқиш (шу жумладан спортчилардаги);
  • сурункали алкоголизмдаги абстиненция синдроми (махсус даволаш билан мажмуада);
  • гемофтальм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилиши, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник) да қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат қўзғатувчи самараси ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни куннинг биринчи ярмида қўллаш тавсия қилинади.

ИДРИНОЛ вена ичига (в/и), мушак ичига (м/и) ва парабульбар қўлланилади. Юбориш йўли, дозаси ва даволаш курсининг давомийлиги кўрсатмалар, оғир ҳолатлар ва хоказоларга қараб, индивидуал равишда белгиланади.

Юрак-қон томир касалликлари

Комплекс даволаш таркибида

– юрак ишемик касаллигида (миокард инфарктида) кунига 500-1000 мг дан в/и оқим билан бир вақтнинг ўзида ёки уни икки марта юборишга бўлиб юборилади;

– юракнинг ишемик касаллиги (барқарор стенокардия); сурункали юрак етишмовчилиги ва дисгормонал кардиомиопатияларда суткада 500-1000 мг дан в/и оқим билан бирваракайига ёки уни икки юборишга бўлиб юборилади, ёки суткада 1-2 марта 500 мг дан м/и, даволаш курси, кейинчалик мельдонийни ичга қабул қилишга ўтиши билан       10-14 кунни ташкил этади. Максимал даволаш курси 4-6 хафтани ташкил этади.

Бош мияда қон айланишини бузилишлари

Бош мияда қон айланиши бузилишини ўткир босқичда 10 кун давомида суткада 500 мг дан 1 марта в/и га мажмуавий даволаш таркибида, кейинчалик мельдонийни ичга қабул қилишга ўтиши билан 500-1000 мг дан қабул қилинади. Максимал даволаш курси             4-6 хафтани ташкил қилади.

Бош мияда қон айланишини сурункали етишмовчилигида (дисциркулятор энцефалопатия) 10 кун давомида суткада 1 марта 500 мг дан м/и ёки в/и, кейин 500 мг дан мельдонинйни ичга қабул қилишга ўтиш билан қўлланади. Максимал даволаш курси 4-6 хафтани ташкил қилади.

Офтальмопатология (гемофтальм ва кўзнинг тўр пардасига турли этиологияли қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венаси ва унинг шохларининг тромбози, турли этиологияли ретинопатиялар (диабетик, гипертоник))

Препарат 10 кун давомида 50 мг дан (0,5 мл вена ичига ва парабульбар юбориш учун эритма 100 мг/мл) парабульбар, шу жумладан комплекс даволаш таркибида ҳам юборилади.

Ақлий ва жисмоний юкламалар

Суткада 1 марта 500 мг дан м/и ва в/и юборилади. Даволаш курси – 10-14 кунни ташкил этади. Зарурати бўлганида даволаш 2-3 хафтадан кейин такрорланади.

Сурункали алкоголизм

Суткада 2 марта 500 мг дан м/и ва в/и. Даволаш курси – 7-10 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – тахикардия, артериал босимни пасайиши ёки ошиши.

Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор қўзғалиш.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик бузилишлар.

Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – терини қичиши, тошма, тери қопламаларининг гиперемияси, ангионевротик шиш; жуда кам ҳолларда – эозинофилия.

Бошқалар: жуда кам ҳолларда – умумий ҳолсизлик.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • бош мия ички қон босимини ошиши (веноз оқиб чиқишни бузилиши ва бош мия ички ўсмалардаги);
  • 18 ёшгача бўлган пациентлар (қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган) да қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак..

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Антиангинал воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик воситалар, диуретиклар, бронхолитиклар билан бирга қўллаш мумкин.

Юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради.

Ўртача тахикардия ва артериал гипотензияни ривожланиши мумкинлиги туфайли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, гипотензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Махсус кўрсатмалар

ИДРИНОЛ ўткир коронар синдромида биринчи қатор препарати бўлиб ҳисобланмайди.

Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда препаратни қўллашнинг хавфсизлиги исботланмаган. Ҳомилага мумкин бўлган нохуш таъсирдан сақланиш учун ҳомиладорликда препаратни буюриш мумкин эмас.

Препаратни кўкрак сути билан чиқарилиши номаълум. ИДРИНОЛ препаратини лактация даврида қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилятига таъсири

ИДРИНОЛ препаратининг психомотор реакциялар тезлигига нохуш таъсири бўйича маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, тахикардия, бош айланиши ва умумий холсизлик билан бирга кечувчи артериал босимни пасайиши.

Даволаш: симптоматик.

Чиқарилиш шакли

Вена ичига, мушак ичига ва парабульбар юбориш учун эритма 100 мг/мл.

5 мл дан рангли синдиришт халқаси ёки рангли нуқтаси ва ўйиқча ва/ёки қўшимча рангли ажратувчи халқаси ёки бошқа коди бўлган рангсиз шиша ампулаларда.

5ампуладан поливитнилхлорид плёнкали ва алюмин фолгали ёки полимер плёнкали, ёки фолгасиз ва плёнкасиз контур уяли ўрамда

1 ёки 2 контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида

Сақлаш шароити

25˚С дан юқори бўлмаган хароратда. Музлатилмасин.

.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш:
6 yillik Koreya qizil jenshen 365