Skip to main content

Ибупрофен-НИКА

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ИБУПРОФЕННИКА

IBUPROFENNIKA

 

Препаратнинг савдо номи: Ибупрофен-НИКА

Таъсир этувчи модда (ХПН): ибупрофен

Дори шакли: капсулалар.

Таркиби

фаол модда: ибупрофен – 200 мг, 400мг;

ёрдамчи моддалар:  картошка крахмали, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли бўлган кукун билан тўлдирилган, 200 мг доза учун “2” ўлчамли ва 400 мг доза учун “0” ўлчамли, қаттиқ желатин капсулалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ностероид яллиғланишга қарши препарат. Пропион кислотасининг ҳосиласи.

АТХ коди: M01AE01

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамика

Ибупрофен – ностероид яллиғланишга қарши дори воситасидир (НЯҚДВ). Яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми арахидон  кислотасининг циклоокигеназа фаоллигини тўхтатишдан иборат бўлиб, бунда простагландин синтезини сусайтиришга олиб келади ва яллиғланиш медиаторларини ажралишига қаршилик кўрсатади.

Ибупрофен яллиғланиш сабали ҳосил юўлган оғриқни, шишни ва температура ошишини камайтиради.

 

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганда ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради.

Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% – ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

 

Қўлланилиши

Ревматоид  артрит, остеоартит, деформацияловчи остеоартроз, анкилозловчи спондилит, подагра ҳуруждаги бўғим синдроми, псориатик артрит, мигрень, невралгия, миалгия, тендинит, бурсит, радикулит, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг  травматик яллиғланишларида қўлланади. ЛОР-аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари, аднексит, проктит, альгодисменорея,  бош ва тиш  оғриқларида эса ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга, овқатдан кейин буюрилади. Дозалари ва даволаш курсининг давомийлиги касалликнинг назологик  шаклига, клиник кўринишларнинг яққоллигига индивидуал равишда белгиланади. Препаратнинг оғрик қолдирувчи ва иситма туширувчи таъсирлари препарат қабул қилинганидан кейин 30-60 минут ўтгач намоён бўлади. Яллиғланишга қарши самараси даволашнинг биринчи ҳафтаси охирига келиб билинади. Остеоартроз, псориатик артрит  ва анкилозловчи спондилитда суткада 3-4 марта 400-600 мг дан буюрилади. Ревматоид артритда суткада  3 марта 800 мг дан буюрилади. Максимал суткалик доза – 2400 мг. Ювенил ревматоид артритда суткада, тана вазнига қараб, 30-40 мг/кг дан бир неча қабулга бўлиб қўлланади. Юмшоқ тўқималарнинг жароҳатларида, чўзилишларида суткалик доза 1600-2400 мг бир неча қабул учун дозада буюрилади.

Альгодисменнореяда суткада 3 марта 400-800 мг дан буюрилади. Мигренда хуружнинг олдини олиш учун суткада 3 марта 400 мг дан, хуруж «белгилари» пайдо бўлганда бир марта 800 мг буюрилади.

12 ёшдан катта  бўлган болаларда бошланғич доза 150-300 мг дан суткада 3 марта, максимал доза – 1 г, сўнгра 100 мг дан суткада 3 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Тез-тез:

  • бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалиш, таъсирчанлик ёки чарчоқлик.
  • меъда-ичак яралари, жиғилдон қайнаши, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, ич кетиши, қабзият ва меъдан ва ичакдан аҳамиятсиз қон кетиши.

Айрим ҳолларда:

  • кўришни бузилиши;
  • тери тошмаси, қичишиш, шунингдек астма ҳуружлари (баъзан артериал босимни пасайиши);
  • шишишлар, айниқса артериал гипертония ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, нефротик синдром, интерстициал нефрит;

Жуда кам ҳолларда:

  • қон манзарасини ўзгариши (анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз);
  • эзофагит, панкреатит;
  • тери буллез реакциялари, масалан Стивенс–Джонсон синдроми, ва токсик эпидермал некроз (Лайел синдроми), алопеция.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ибупрофен ёки дорининг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик
  • ацетилсалицил кислотасини ёки бошқа НПВП қабул қилингандан кейин  брохоспазм, астма, ринит ёки эшакеми;
  • меъда – ичак қон кетишлари;
  • анамнезда НПВП билан олдин даволангандан кейин пептик яра ёки меъда тешилиши;
  • церебро –васкуляр ёки бошқа қон кетишлар;
  • жигар ёки буйрак функциясининг оғир бузилишлари;
  • оғир юрак етишмовчилиги;
  • ҳомиладорлик ва лактация;
  • 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Бир вақтда ибупрофен билан қуйидаги препаратлар қўлланганда:

  • дигоксин, фенитоин ёки литий препаратлари қон плазмасида  бу дори воситаларни даражасини ошириши мумкин;
  • диуретиклар ва гипотензив воситаларни таъсирини сусайтириши мумкин;
  • калий тежовчи диуретиклар гиперкалиемия кузатилиши мумкин;
  • бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки глюкокортикоидлар меъда-ичак йўллари томонидан ножўя таъсирлар келиб чиқиши хавфи ошади;
  • ацетилсалицил кислотаси меъда-ичак қон кетишларни хавфини оширади;
  • циклоспорин буйраклардаги токсик таъсирини ошириши мумкин;
  • метотрексат билан бирга қўлланганда меторексатнинг концентрациясини ошишига олиб келиб, токсик таъсирини оширади;
  • қанд касаллигига қарши воситалар (сульфонилмочевина)ни дозасини оширилиш заруриятини келтириб чиқариши мумкин, шунинг учун мажмуавий даволашда қондаги қанд миқдорини назорат қилиш зарур;
  • антикоагулянтлар (варфарин, фенпрокумон ва гепарин) таъсирини кучайтириши мумкин;
  • пробеницид ва сульфинпиразон ибупрофеннинг чиқарилишини секинлаштириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Жигар ва буйрак касалликлари бўлган, айниқса кекса ёшдаги пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак,. Жигар ва буйрак функциясини доимий назорат қилиш керак.

Препаратни автомобил ва юқори хавфи бўлган механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Ибупрофен қўлланганда чарчовлик ёки бош айланиши каби марказий нерв тизими томонидан кузатилиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар автомобилни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: бош оғриғи, бош айланиши, ҳушдан кетиш (шунингдек болаларда миоклоник тиришишлар), шунингдек қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айнаши ва қусиш. Бундан ташқари, меъда-ичак қон кетишлар ва жигар ва буйрак функциясини бузилиши, гипотензия, нафас сусайиши ва цианоз кузатилиши мумкин.

Даволаш:, симптоматик даволаш (меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қўллаш).

Чиқарилиш шакли.

Капсулалар  200 мг ва 400 мг дан.

10 та капсуладан  ПВХ/алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2, 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 15 ºС дан 25ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Улашиш: