Skip to main content

Иберогаст

Улашиш:
  Reading time 4 minutes

ИБЕРОГАСТ® (Iberogast®)

 

дори воситасини қўллаш бўйича

истеъмолчилар учун йўриқнома

(илова-варақа)

 

Ушбу дори воситасини қабул қилишни/қўллашни бошлашдан олдин йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Йўриқномани сақлаб қўйинг, у яна керак бўлиши мумкин.

Агар Сизда саволлар туғилса, агар Сизнинг аҳволингиз ёмонлашса ёки ўтказилган даволашдан кейин аҳволни яхшиланиши кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилинг.

 

Савдо номи

Иберогаст

 

Дори шакли

Ичга қабул қилиш учун томчилар.

 

6-yillik-qizil-jenshen

Таркиби

1 мл қуйидагиларни сақлайди:

аччиқ иберийка (бутун янги ўсимлик суюқ экстаркти)                        (1:1,5-2,5)    0,15 мл

(экстагент: 50% этанол (хажм/нисбат));

суюқ экстракти:

ойболтирғон қуруқ илдизи                                                           (1:2,5-3,5)    0,1 мл

мойчечак қуруқ гуллари                                                                (1:2-4)          0,20 мл

оддий тмин қуруқ мевалари                                                          (1:2,5-3,5)    0,1 мл

расторопши қуруқ мевалари                                                         (1:2,5-3,5)    0,1 мл

лимонўт қуруқ барглари                                                                (1:2,5-3,5)    0,1 мл

ялпиз қуруқ барглари                                                                     (1:2,5-3,5)    0,05 мл

қончўп қуруқ ўти                                                                           (1:2,5-3,5)    0,1 мл

қизилмия қуруқ илдизи                                                                 (1:2,5-3,5)    0,1 мл

(барча қуруқ дори хомашёси учун экстрагент: 30% этанол (хажм/нисбат))

Спирт миқдори 31% (хажм/нисбат).

Фармакотерапевтик гуруҳи

Меъда-ичак касалликларини даволаш учун ўсимликлардан олинган дори воситаси.

 

Қўлланилиши

Меъда-ичак йўлларининг функционал ва функционал диспепсия ҳамда таъсирланган йўғон ичак каби меъда-ичак моторикасини бузилиши билан боғлиқ бузилишларини, шунингдек гастритни ёрдамчи симптоматик даволашда қўлланади.

Бу бузилишлар асосан меъдада оғриқ, қоринни дам бўлиши, метеоризм, меъда-ичак спазмлари, кўнгил айниши ва жиғилдон қайнаши каби симптомлар билан намоён бўлади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Агар шифокор бошқача дозалашни буюрмаган бўлса, кунига 3 марта овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (илиқ сув билан тавсия этилади) билан қабул қилинади.

катталар ва 13 ёшдан ошган ўсмирларга 20 томчидан;

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга 15 томчидан;

3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болаларга 10 томчидан буюрилади.

Даволаш давомийлиги бўйича деярли ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Қўллаш давомийлиги касалликнинг тури, оғирлик даражаси ва уни кечишига боғлиқ. Қўллашдан олдин чайқатиш керак!

 

Ножўя таъсирлари

Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, тери тошмаси, қичишиш ёки ҳансираш бўлиши мумкин.

Ножўя самаралар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу барча бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар, шу жумладан ушбу илова-варақада таърифланмаган ножўя самараларга ҳам тааллуқлидир.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Таъсир этувчи моддаларга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Етарли тажриба йўқлиги сабабли, препаратни 3 ёшдан кичик болалар қабул қилишлари мумкин эмас.

 

Дозани ошириб юборилиши

Агар пациент препаратнинг ҳаддан ташқари кўп миқдорини қабул қилса ёки қабул қилишни унутса, уни кейинги марта шифокор кўрсатмаси ёки дозалаш бўйича йўриқномаларга асосан қабул қилишни давом эттириши керак. Ҳозирги вақтгача дозани ўткир ошириб юборилиши ҳоллари кузатилмаган.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

6 ёшгача бўлган болаларда қоринда оғриқ бўлган ҳолларда шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар препаратни қабул қилишда симптомлар сусаймаса, ёмонлашса ёки бир хафта давомида янги симптомлар пайдо бўлса, албатта шифокорга мурожаат қилиш керак.

Препарат 20 томчида 0,1 дан камроқ нон бирлиги сақлайди.

Ушбу препарат этил спиртини сақлайди. Бу алкоголизми бўлган пациентлар учун зарарлидир. Буни жигар касаллиги ва тутқаноғи бўлган пациентларни даволашда эътиборга олиш керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Мавжуд маълумотларга асосан ушбу препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш хавфли ҳисобланмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни фақат шифокор билан  маслаҳатлашгандан кейин қабул қилиш керак.

 

Автомобилни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни кўрсатмалар бўйича ва тавсия этилган дозаларда қўллашда транспорт воситаларини бошқариш ёки потенциал хавфли механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири кузатилмаган.

 

Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача ўзаро таъсирнинг бирон-бир шакллари ҳақида маълум эмас.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда.

Сақлаш жараёнида хиралашиши ёки чўкма тушиши мумкин, бу препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди.

 

Яроқлилик муддати

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Флакон очилганидан кейин яроқлилик муддати: 8 ҳафта.

 

Чиқарилиш шакли

20 мл, 50 мл ёки 100 мл дан флаконлар. Флакон илова-варақа билан бирга картон қутига жойланган.

 

Бериш тартиби

Рецептсиз.

Улашиш: