Skip to main content

Хорагон

Улашиш:
  Reading time 18 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХОРАГОН

CHORAGON®

 

Препаратнинг савдо номи: Хорагон

Таъсир этувчи модда (ХПН): одам хорионик гонадотропини

Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

Таркиби:

Кукунли 1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 1500 ХБ ёки 5000 ХБ одам хорионик гонадотропини;

ёрдамчи моддалар: маннит (Е 421), натрий гидроксиди;

эритувчиси бўлган 1 ампула 9 мг натрий хлориди, суюлтирилган хлорид кислотаси, инъекция учун сув сақлайди.

Таърифи: кукунли 1 ампула лиофилизацияланган оқ рангли корж сақлайди;

                 эритувчиси бўлган 1 ампула тиниқ рангсиз эритма сақлайди.

Фармакотерапевтик гуруҳи: хорионик гонадотропин.

АТХ коди: G03GA01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Одам хорионик гонадотропини (оХГ) гликопротеин бўлиб, альфа- ва бета-занжирларнинг бирикмасидир. Ҳомиладор аёлларнинг сийдигидан олинган оХГ гомоген ҳисобланмайди. Юқори даражада тозаланган препаратлар биологик таъсири бўйича сиал кислотасидан фарқ қилувчи бир нечта фракцияларни хам сақлайди. ОХГ нинг миқдори биологик таъсир бирликларида ифодаланади.

Хорионик гонадотропиннинг гормонал самараси уни гонадларда (тухумдонларда ва уруғдонларда) жинсий стероидларни биосинтезини рағбатлантириш хусусиятидан иборат. ОХГ нинг самарадорлиги гипофизнинг гонадотропин билан бир хил. Бироқ оХГ нинг ярим парчаланиш даври анча узоқроқ, бу улар бирга қўлланган ҳолларда таъсирини кучайишига олиб келади.

Тухумдонларда оХГ гранулезани, текани ва стромани ёки сариқ тана хужайраларини рағбатлантиради, бу прогестерон ва эстрадиолни ишлаб чиқарилишига олиб келади. Кичик фолликулаларнинг гранулез хужайраларида эстрадиолни биосинтези асосан оХГ нинг юқори дозалари таъсирида рағбатлантирилади. Бироқ етук доминант фолликулаларнинг гранулез хужайраларида ва/ёки лютеинловчи гранулез хужайраларда оХГ нинг юқори дозалари таъсирида прогестерон биосинтези рағбатлантирилади. Бундан ташқари, оХГ тухумдонда репродукцияни бошқаришда муҳим роль ўйнайдиган биологик фаол пептидларни (ингибин, релаксин, проренин, плазминоген активатори ингибитори кабилар) ни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. ОХГ ни 5000 ХБ дан 10 000 ХБ дозагача етук фолликулалари бўлган аёлларга (масалан, оМГ ёки кломифен билан рағбатлантирилгандан сўнг) юбориш, мушак ичига инъекциядан сўнг тахминан 36 соатдан кейин овуляцияни чақиради.

Лейдиг хужайраларида оХГ тестостерон ва бошқа жинсий стероидлар, масалан, дигидротестостерон, 17 ОН-прогестерон ва эстрадиолни ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради. ОХГ ни 5000 ХБ дозада ўғил болаларга ва эркакларга бир марта юбориш тестостерон секрециясини икки босқичда оширади: биринчи максимал кўрсаткичи 2-4 соатдан кейин, иккинчи максимал қиймати 48-72 соатдан кейин кузатилади. Қон зардобида эстрадиолнинг максимал миқдорига оХГ ни юборилганидан кейин 24 соатдан сўнг эришилади. Бу усул крипторхизм ва анорхизмни дифференциал диагнози учун, крипторхизм ва анорхизмни дифференциациялаш мақсадида, шунингдек гонадотроп гипогонадизмда уруғдонлар фаолиятини баҳолаш учун қўлланилади.

Фармакокинетикаси

Хорионик гонадотропин мушак ичига юборилади. Дозага боғлиқ равишда, мушак ичига инъекция қилингандан кейин 4-12 соатдан сўнг қон зардобида максимал концентрациясига эришилади, у кейинчалик аста-секин пасаяди. Ярим чиқарилиш даври  29-36 соатни ташкил этади, шунинг учун мушак ичига ҳар куни инъекция қилинган ҳолларда қон зардобида препаратнинг кумуляцияси кузатилиши мумкин. Хорионик гонадотропин буйрак орқали чиқарилади. Юборилган дозанинг 10-20% гача қисми сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланиши мумкин, айни пайтда асосий қисми бета-занжирнинг фрагментлари кўринишида чиқарилади.

Қўлланилиши

Хорагон 1500

Андрология

Гипогонадотроп гипогонадизмда фертилликни тиклаш (одам менопаузал гонадотропинлари (оМГ) препаратлари билан мажмуада).

Педиатрия

Крипторхизм.

Хорагон 5000

Даволаш

Гинекология

Ановуляция ва олигоовуляцияси бўлган фолликулаларни ўсишини рағбатлантиришдан кейин овуляцияни индукция қилиш.

Ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) ни ўтказишда аёлларда фолликулаларни ўсишини рағбатлантиришдан кейин фолликулаларни етилиши ва лютенизациясини сўнгги босқичини индукция қилиш учун қўлланилади.

Педиатрия

Бир вақтда гипогонадотроп гипогонадизм бўлганида ўғил болаларда жинсий етилишни кечикишида қўлланилади.

Диагностика мақсадида

Анорхизм ва крипторхизмнинг дифференциал-диагностик тестини ўтказишда; гипогонадотроп гипогонадизмда рағбатлантирувчи даволашни бошлашдан олдин уруғдонларнинг функциясини баҳолаш учун қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Илова қилинган эритувчида эритилганидан сўнг Хорагон препаратини дарҳол мушак ичига юбориш керак.

Хорагон 1500

Педиатрия и андрология

Гипогонадотроп гипогонадизм

Гипогонадотроп гипогонадизмда фертилликни тиклаш (шунингдек одам менопаузал гонадотропини (оМГ) ёки фолликулаларни стимулловчи гормон (ФСГ) билан мажмуада): пациентларни Хорагон 1500 билан даволашни фақат бепуштликни даволаш бўйича тажрибага эга бўлган шифокор кузатуви остида ўтказиш керак.

Бошланғич доза одам хорионик гонадотропини (оХГ) 1500 ХБ (бу Хорагон 1500 1 ампуласига тўғри келади) ни ташкил этади, ҳафтада икки марта юборилади.

Сперматогенезни яхшиланишини кутиш мумкин бўлишидан олдин даволаш курси камида 3 ой давом этиши керак. Бундай даволаш курси вақтида тестостерон билан ўринбосар даволашни тўхтатиб туриш лозим; бундай ҳолларда тестостерон даражасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Тестостероннинг нормал даражасига эришиш учун оХГ нинг дозасини ошириш зарурати туғилиши мумкин.

Одам хорионик гонадотропини билан умумий даволашга жавоб етарли бўлмаган ҳолларда оМГ ёки ФСГ билан қўшимча даволаш керак бўлиши мумкин. Мажмуавий даволаш ёрдамида сперматогенез яхшилангандан кейин, даволаш оХГ нинг фақат самарани бир маромда тутиб турувчи дозалари билан амаога оширилиши мумкин.

Крипторхизм

Крипторхизмни даволашни бола ҳаётининг биринчи йилини иккинчи ярмисида бошлаш ва икки ёшга етганида тугатиш лозим.

Тавсия қилинадиган доза – бир ёшли болалар учун 250 ХБ дан ҳафтада икки марта 5 ҳафта давомида буюрилади.

Агар ташҳис каттароқ ёшда қўйилган бўлса, қуйидаги дозалар тавсия қилинади:

– 6 ёшгача бўлган болаларга – 500 ХБ дан ҳафтада икки марта 5 ҳафта давомида;

– 6 ёшдан катта болаларга – 1000 ХБ дан ҳафтада икки марта 5 ҳафта давомида буюрилади.

Хорагон 5000

Гинекология

Пациентларни Хорагон 5000 билан даволашни фақат бепуштликни даволаш бўйича тажрибага эга бўлган шифокор кузатуви остида ўтказиш керак.

ЁРТ ни ўтказишда фолликулаларни етилишини сўнгги босқичини индукцияси учун ва овуляцияни индукцияси учун – оХГ 5000 ХБ ёки оХГ 10 000 ХБ дозада (бу Хорагон 5000 препаратининг 1 ёки 2 ампуласига тўғри келади) бир марта юбориш керак. Препаратни фолликулаларни ўсишини оптимал стимуляциясига эришилгандан кейин 24-48 соатдан юбориш керак.

Агар Хорагон 5000 фолликулаларни ўсишини рағбатлантиришдан кейин овуляцияни индукцияси учун қўлланаётган бўлса, пациентлар препаратни инъекция қилиш куни ва келаси куни жинсий алоқа қилишлари керак.

Педиатрия ва диагностика

Крипторхизми бўлган ўғил болаларда дифференциал диагностика учун, шунингдек гипогонадотроп гипогонадизми бўлган пациентларда уруғдонлар фаолиятини баҳолаш учун – оХГ 5000 ХБ дозада (бу Хорагон 5000 препаратининг 1 ампуласига тўғри келади) бир марта юборилади.

 

Ножўя таъсирлари

Ножўя реакцияларни юз бериш тез-тезлигини баҳолаш учун қуйидаги мезонлар ишлатилган:

жуда тез-тез (≥ 1/10);

тез-тез (≥ 1/100 ва < 1/10);

тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100);

кам ҳолларда (≥1/10 000 ва <1/1000);

жуда кам ҳолларда (<1/10 000);

тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар аслсида тез-тезлигини аниқлашнинг имкони йўқ).

Аъзоларнинг тизими бўйича таснифиЖуда тез-тез

(≥ 1/10)

Тез-тез

(≥ 1/100 ва < 1/10)

Тез-тез эмас

(≥1/1000 ва <1/100)

Эндокринн тизими томониданГинекомастия  
Меъда-ичак йўллари томонидан Кўнгил айниши, қорин соҳасида оғриқ, қусишДиарея
Умумий бузилишлар ва юбориш жойида реакцияларЮбориш жойида реакциялар, оғриқ Кўкариш, қизариш, шиш, қичишиш
Модда алмашинуви ва овқатланиш томонидан  Электролитлар ва сувни тутилиши
Нерв тизими томонидан Бош оғриғи 
Репродуктив тизим ва сут безлари томонидан Енгил ёки ўртача даражадаги тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми (ТГС)*Оғир даражадаги ТГС*
Руҳият томонидан  Депрессия, жиззакилик, ваҳима
Тери ва тери ости тўқималари томонидан Экзантема, ҳуснбузар 

* Ножўя реакция фақат Хорагон 5000 қўлланганда кузатилган.

Препарат қўлланганда тромбоэмболик асоратлар, бачадондан ташқари ҳомиладорлик, кўп ҳомилали ҳомиладорлик, ҳомиладорликни охирига етмаслиги, тухумдонларни гиперстимуляцияси синдроми (ТГС) ни ривожланиш хавфи ошади. ТГС нинг симптомлари «Дозани ошириб юборилиши» бўлимига қаранг.

Бепуштлик юзасидан бир неча марта медикаментоз даволаш қабул қилган аёлларда, тухумдонлар ва репродуктив тизимнинг бошқа аъзоларининг хам хавфсиз, хам хавфли ўсмаларини ривожланиши тўғрисида хабар берилган. Ҳозирги вақтда гонадотропинни қўллаш билан даволаш ва бепуштликдан азият чекувчи аёлларда ўсмаларни ривожланишига бошланғич мойиллик ўртасида боғлиқлик аниқланмаган.

Аёлларда ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЁРТ) ўтказилганидан кейин ҳомилани ривожланишининг туғма нуқсонларини тарқалганлик даражаси, табиий уруғланишдаги нуқсонлар сонидан анча юқори бўлиши мумкин. Бу ота-оналарнинг индивидуал хусусиятлари (масалан онанинг ёши, спермани характеристикаси) ва кўп ҳомилали ҳомиладорликнинг натижасида бўлиши мумкин деб ҳисоблайдилар.

Простата бези тўқималарини пролиферацияси ва индукцияси натижасида тестостероннинг даражасини ошиши билан боғлиқ жинсий олатнинг ўлчамларини катталашиши ва эрекцияни кучайиши ҳоллари кузатилган. Айрим ҳолларда ўғил болаларда жинсий етилишнинг биринчи фазасида кузатилганига ўхшаган хулқни бироз ўзгаришлари кузатилган, улар даволаш тугаганидан кейин йўқолади.

Аллергик реакциялар, шу жумладан эшакеми ва Квинке шишининг бир-бир ҳоллари кузатилган.

Баъзида препарат қўлланганидан кейин чарчоқ ва тана ҳароратини ошиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Хорагон 1500

  • Одам гонадотропинларига ёки бирон-бир ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик;
  • диагностика қилинган ёки тахмин қилинаётган жинсий гормонларга боғлиқ ўсмалар, масалан, простата бези раки ёки эркакларда сут бези раки;
  • гипоталамус ёки гипофиз ўсмалари;
  • фаол фазадаги тромбоэмболик касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат органик ўзгаришлар оқибатидаги крипторхизмда (чов чурраси, чов соҳасида оператив аралашувларнинг оқибатлари, уруғдон эктопияси) қўлланилмайди.

Хорагон 5000

  • Одам гонадотропинларига ёки бирон-бир ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик;

– гипоталамус ёки гипофиз ўсмалари;

– тухумдонларнинг ўлчамларини катталашиши ёки поликистоз тухумдонлар синдроми билан боғлиқ бўлмаган кисталарни мавжудлиги;

– номаълум этиологияли гинекологик қон кетишлари;

– тухумдонлар, бачадон ёки сут бези карциномаси яичников;

– аввалги 3 ой давомидаги бачадондан ташқари ҳомиладорлик;

– фаол фазадаги тромбоэмболик касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат, агар даволаш исталган натижаларни бермаса, масалан қуйидаги ҳолатларда қўлланмайди:

– тухумдонларни бирламчи етишмовчилиги;

– ҳомиладорлик билан номутаносиб бўлган жинсий аъзоларнинг ривожланиш нуқсонлари;

– ҳомиладорлик билан номутаносиб бачадон миомаси;

– менопауза бошланганидан кейин қўллаш мумкин эмас.

Хорагонни тухумдонларнинг гиперстимуляцияси синдроми бўлган пациентларда овуляцияни индукция қилиш мақсадида қўлламаслик керак.

Педиатрия ва андрология

Хорагонни жинсий гормонларга боғлиқ ўсмаларда ва органик ўзгаришлар оқибатидаги крипторхизмда (чов чурраси, чов соҳасидаги оператив аралашувларнинг оқибатлари, уруғдон эктопиясида) қўлламаслик керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Хорагон препаратини бошқа дори воситалари бирга қўлланиши оқибатидаги реакциялар маълум эмас.

Юборилгандан кейин 10 кун давомида Хорагон 5000 зардобда/сийдикда оХГ миқдорини ўрганиш юзасидан иммунобиологик таҳлил натижаларини ўзгартириши ва ҳомиладорлик юзасидан тестларига сохта мусбат натижаларини бериши мумкин.

 

Махсус кўрсатмалар

Хорагон 1500

ОХГ ни қўллаш билан даволаш андрогенларни ишлаб чиқарилишини кучайишига ва организмда суюқликни тутуилишига олиб келади. Юрак ёки буйрак дисфункцияси тахмин қилинган ёки диагностика қилинган, артериал гипертензияси бўлган, тутқаноқ ёки мигрень билан хасталанган (шу жумладан анамнезда) пацентлар шифокорнинг синчков кузатуви остида бўлишлари керак, чунки Хорагон 1500 ни қўлланиши баъзида бу ҳолатларни зўрайишига ёки қайталанишига олиб келиши мумкин.

Хорагон 5000

Хорагон 5000 билан даволашни бошлашдан олдин, даволашнинг адекватлигини таъминлаш, шунингдек бўлажак ҳомиладорлик юзасидан бўлиши мумкин бўлган қарши кўрсатмаларни баҳолаш учун пациентлар бепуштликнинг сабабларини аниқлаш учун текширувлардан ўтишлари лозим. Пациентларни бошқа эндокрин аъзоларнинг (масалан, қалқонсимон без, буйрак усти безлари, гипофиз ёки гипоталамус) касалликлари борлиги юзасидан текшириш ва специфик даволашни буюриш керак.

Овуляция индукциясига учраган пациентларда кўп ҳомилали ҳомиладорлик хавфи ошади; ЁРТ қўлланганда бундай хавф кўчириб ўтказилган эмбрионлар сонига боғлиқ. Анамнезида бачадон найлари касалликлари бўлган аёлларда найдаги бачадондан ташқари ҳомиладорлик хавфи бироз юқори бўлади.

Тухумдонлар стимуляциясига учраган пациентларда кўп сонли фолликулаларни ривожланиши туфайли, тухумдонлар гиперстимуляцияси синдромини ривожланиш хавфи ошади.

Тухумдонлар гиперстимуляцияси енгил шаклинининг клиник симптомлари меъда-ичак кўринишлари (қорин соҳасида оғриқ, кўнгил айниши, диарея), сут безларини оғриқлиги ва тухумдонларни бироз ёки ўртача катталашиши, шунингдек овариал кисталарни ҳосил бўлишини ўз ичига олади. Айрим ҳолларда ҳаёт учун потенциал хавфли бўлган гиперстимуляция синдроми ривожланиши мумкин; бу ҳолат катта овариал кисталарни ҳосил бўлиши, уларни ёрилиш хавфи билан ривожланиши билан, асцит, тана вазнини ошиши билан характерланиши мумкин, кўпинча гидроторакc билан, баъзан эса – тромбоэмболик кўринишлар билан кечади.

Тухумдонларни реакциясини ошиши оқибатида юз берувчи ТГС дан, оХГ ни юборишни бекор қилиб, сақланиш мумкин. Бундай ҳолларда пациентларга камида 4 кун давомида жинсий алоқаларда сақланиш ёки контрацепциянинг мувофиқ тўсиқли усулларини қўллаш тавсия қилинади.

Тухумдонлар гиперстимуляцияси ривожланган ҳолларда овуляцияни индукция қилиш учун оХГ ни қўллаш мумкин эмас.

Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми тухумдонлар поликистози бўлган беморларда кўпроқ ривожланади. Ёрдамчи репродуктив технологиялар дастурини ўтказилганда овуляция бошлангунича барча фолликулаларни аспирацияси гиперстимуляцияни юз бериш хавфини камайтиришга ёрдам беради. Тухумдонлар гиперстимуляцияси синдроми ҳомиладорлик бошланган ҳолларда оғирроқ ва узоқроқ бўлиши мумкин. Кўпроқ гормонотерапия тугаганидан кейин ривожланади ва даволашнинг 7 кунидан 10 кунигача чўққисига етади. Одатда ҳайз кўриш бошланганидан кейин мустақил ўтиб кетади.

ТГС ни ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш хавфини минимумга етказиш учун барча пациентларда рағбатлантирувчи даволашдан олдин ва даволаш давомида эстрадиол даражасини ва ультра товуш текширувлари ёрдамида тухумдонлар реакциясини синчков назорат қилиш тавсия қилинади. Ановуляцияда ТГС хавфи қон зардобида эстрадиол даражаси > 1500 пг/мл (5400 пмоль/л) бўлганида ва диаметри 14 мм ва ундан ортиқ бўлган 3 дан ортиқ фолликулалар бўлган ҳолларда ошади. Ёрдамчи репродуктив технологиялар қўлланганда ТГС ривожланишининг юқори хавфи қон зардобида эстрадиол даражаси        > 3000 пг/мл (11000 пмоль/л) бўлганида ва диаметри 12 мм ва ундан ортиқ бўлган 20 дан ортиқ фолликулалар бўлган ҳолларда кузатилади. Агар қон зардобида эстрадиол даражаси 5500 пг/мл (20000 пмоль/л) дан ортиқ бўлса, ва агар фолликулалар сони 40 ва ундан ошса, оХГ ни юборишни бекор қилиш зарурати туғилиши мумкин. Хорагон 5000 препаратининг тавсия қилинган дозалаш тартибига ва юбориш тартибига амал қилиш ва даволашни синчков мониторинг қилиш ТГС ва кўп ҳомилали ҳомиладорликни ривожланиш тез-тезлигини минимумга пасайтириш имконини беради.

Ановулятор пациентларда ва ЁРТ га киритиладиган пациентларда ҳомиладорлик вақтида ҳомилани нобуд бўлиш ҳолатларини сони нормал популяциядагига нисбатан юқори, лекин бошқа репродуктив касалликлари бўлган аёллардаги ҳомилани нобуд бўлиш ҳолатлари сони билан бир хил бўлган.

Шахсий ва оилавий анамнездаги тегишли касалликлар, семизлик (тана вазни индекси        > 30 кг/м2) каби тромбозни ривожланишининг умум қабул қилинган омиллари бўлган пациентларда, шунингдек диагностика қилинган тромбофилияси бўлган пациентларда гонадотропинлар билан даволашда ёки у тугаганидан кейин веноз ёки артериал тромбоэмболик асоратларни ривожланиш хавфи ошиши мумкин. Бундай пациентларга нисбатан экстракорпорал уруғлантириш (ЭКУ) афзаллиги ва хавфлар нисбатини қиёслаш лозим. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, ҳомиладорликни ўзи ҳам тромбозни ривожланишини юқори хавфи билан кечади.

Хорагон 1500 ХБ ва Хорагон 5000 ХБ тана вазнини камайтириш учун қўлланмайди. ОХГ ёғлар метаболизмига, ёғ қатламларини тақсимланишига, иштаҳа ва очлик ҳиссига таъсир кўрсатмайди.

Хорионик гонадотропинни скелетни ўсиши тугагунича кўп марта қўлланганда скелетни етилишини потенциал тезлашишини, шунингдек эпифизнинг ўсиш соҳасини барвақт беркилиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Хорагон 1500 ХБ ва Хорагон 5000 ХБ натрий сақлайди, лекин натрий миқдори 1 мл эритувчида 1 ммоль (23 мг) дан камроқ.

Хорагон 1500 ХБ ва Хорагон 5000 ХБ ни қўлланиши допинг-назорат вақтида мусбат натижаларга олиб келиши мумкин. Юқорида кўрсатилган препаратларни допинг сифатида қўллаш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши.

Ҳомиладорлик ва лактацияни нормал кечишида Хорагонни қўллаш учун кўрсатмалар йўқ.

Болалар.

Ўғил болаларга крипторхизмни даволаш учун ҳаётининг биринчи йилини иккинчи ярмидан бошлаб буюрилади.

Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти

Транспорт воситаларини бошқариш ва бошқа механизмлар билан ишлаш қобилиятига препаратнинг таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган.

Шундай бўлсада Хорагон 5000 нинг дозасини ошириб юборилиши оқибатида тухумдонлар гиперстимуляцияси синдромини ривожланиши эҳтимоли мавжуд.

Тухумдонлар гиперстимуляцияси:

гиперстимуляция синдромининг енгил шакли. Тухумдонларнинг ўлчамини 5 см дан 7 см гача бироз катталашиши, стероидларни хаддан ташқари ишлаб чиқарилиши ва қоринда оғриқ. Специфик даволаш талаб этилмайди. Пациентни унинг ҳолати тўғрисида хабардор қилиш ва ҳолатини синчковлик билан кузатиш керак.

гиперстимуляция синдромининг ўртача шакли. Тухумдонларнинг ўлчамини 8 см дан     10 см гача катталашиши, бу қорин бўшлиғи томонидан симптомлар, кўнгил айниши ва қусиш билан кечади. Клиника шароитларида кузатувни амалга ошириш, симптоматик давлашни ўтказиш, шунингдек гемоглобинни концентрацияси ошган ҳолларда вена ичига суюқликлар юбриш лозим.

– гиперстимуляция синдромининг оғир шакли. Тухумдонларнинг ўлчами 10 см дан ортиқ, асцит, гидроторакс, қоринни катталашиши, қоринда оғриқ, диспноэ, тузни тутилиши, гемоглобинни концентрациясини ошиши, қонни қовушқоқлигини ошиши ва тромбоцитлар агрегациясини ошиши кузатилади. Тромбоэмболик асоратларни юз бериш хавфи мавжуд. Беморни госпитализация қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

1500 ХБ ёки 5000 ХБ дан кукунли 3 ампула ва 1 мл дан эритувчиси бўлган 3 ампула уяли ўрамда картон қутида.

Сақлаш шароити

+25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: