Skip to main content

Хондроксин

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎллаш БЎЙИЧА йЎриҚнома

ХОНДРОКСИН

XONDROXINUM

Препаратнинг савдо номи: Хондроксин

Таъсир этувчи модда (ХПН): Хондроитин сульфати

Дори шакли: Суртма

Таркиби:

Фаол модда: Хондроитин сульфати

Ёрдамчи моддалар: диметильсульфоксид, сувсиз ланолин, вазелин, тозаланган сув.

Таърифи: Оч-сариқ рангли, диметилсульфоксид ҳидли суртма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Тўқималар трофикасини ва регенерациясини мувофиқлаштирувчи восита.

АТХ коди: М09АХ02

Фармакологик хусусиятлари

Хондроксин суртмаси қуйидаги таъсирларга эга:

  • остеоартроз ва остеохондрозни ривожланиб боришини секинлаштиради;
  • оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади;
  • яллиғланишга қарши таъсирга эга;
  • бўғим тоғайини тикланишини рағбатлантиради;
  • бўғимларнинг ҳаракатчанлигини яхшилайди;
  • бўғимларнинг шишини камайтиради.

Хондроксин суртмаси препаратини қўллаш қабул қилинаётган ностероид яллиғланишга қарши препаратларнинг дозасини камайтириш имкониятини беради.

Хондроксин тоғай тўқимасини шаклланишида иштирок этувчи табиий компонент хондриотин сульфатини (юқори молекуляр мукополисахарид) сақлайди.

Хондриотин сульфати:

  • тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувини яхшилайди;
  • тоғай тўқимасининг парчаловчи ферментларининг фаоллигини пасайтиради;
  • тоғай тўқимасининг дегенерацияси (парчаланиши) жараёнларини тормозлайди;
  • глюкозаминогликанларнинг синтезини рағбатлантиради;
  • бириктирувчи тўқиманинг коллапсига тўсқинлик қилади.

Бу оғриқни камайишига ва шикастланган бўғимларнинг ҳаракатчанлилигини ошишига олиб келади.

Фармакокинетикаси

Хондроксин суртмаси яхши сўрилади. Сичқонлардаги радионишонланган 3Н-хондриотин сульфатини билан ўтказилган экспериментал текширишларда олинган маълумотларга мувофиқ, хондриотин сульфатини сўрилиш кўрсатгичи 14% ни ташкил қилади. Диметилсульфоксид хондриотин сульфатини хужайра мембраналари орқали тўқималарнинг ичига яхшироқ киришига ёрдам беради. Хондроксин суртмаси терига қўйилганидан кейин хондриотин сульфати бўғимларга танлаб тез киради ва 30 минут ўтгач максимал концентрациясига етиши билан тоғай тўқимасидан икки босқичда чиқарилади. Чиқарилишининг тез босқичини якунланиши, қўлланганидан кейин 1 соат ўтгач юз беради. Препаратни бўғимда тутиб турилиш вақти 5 соатни ташкил қилади.

Қўлланилиши

Периферик бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари: остеоартроз ва умуртқа поғонасининг остеохондрозини даволаш ва олдини олишда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Сиртга: Хондроксин суртмаси шикастланиш ўчоғи устидаги терига кунига 2-3 марта қўйилади ва 2-3 минут давомида, то тўлиқ сўрилиб кетгунича ишқаланади. Даволаш курси 2-3 ҳафтадан то 2-3 ойгача. Зарурати бўлганида даволаш курси такрорланади.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– Препаратни компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

– Препаратни қўйиш соҳасида бўлган тери қопламаларини шикастланиши.

Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Дориларнинг ўзаро таъсири ёки номутаносиблиги ҳоллари таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Хондроксин препаратини шиллиқ қаватларга тушишидан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, болалик ёшида препарат шифокорнинг маслаҳатисиз қўлланмасин

Хондроксин суртмаси седатив самара, психомотор бузилишлар чақирмайди ва пациентнинг юқори диққатни ва тезкор рухий ва ҳаракат реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Хондроксин препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Сиртга қўллаш учун суртма 20 г, 25 г ёки 30 г дан тубаларда.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 150 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: