Skip to main content

Хондрогард

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХОНДРОГАРД

CHONDROGARD

 

Препаратнинг савдо номи: Хондрогард

Таъсир этувчи модда (ХПН): хондроитин сульфати

Дори шакли: мушак ичига юбориш учун эритма

Таркиби:

1 ампула (1 мл ёки 2 мл) сақлайди:

фаол модда: хондриотин натрий сульфати – 100 мг ёки 200 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий дисульфити, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли, бензил спиртининг хидили эритма.

Фармакотерапевтик гурухи: тўқималар регенерациясининг стимулятори.

АТХ коди: М01АХ25

 

Фармакологик таъсири

Фармакодинамикаси

Гиалин тоғайидаги алмашинув жараёнларига таъсир қилувчи юқоримолекуляр мукополисахарид. Бўғимларнинг тоғай тўқимасидаги дегенератив ўзгаришларни камайтиради ва унинг тикланиш жараёнларини тезлаштиради, протеогликанларнинг синтезини рағбатлантиради.

Препарат билан даволашда оғриқ камаяди ва шикастланган бўғимларнинг ҳаракатчанлиги яхшиланади. Иккиламчи синовитнинг ривожланиши билан бўлган бўғимларнинг дегенератив ўзгаришларини даволашда, препаратни юбориш бошланганидан кейин 2-3 ҳафта ўтиши билан ижобий самара кузатилиши мумкин: бўғимлардаги оғриқ камаяди, реактив синовитнинг клиник кўринишлари йўқолади, шикастланган бўғимларда ҳаракатларнинг ҳажми ошади. Даволаш курси тугаганидан кейин узоқ вақт терапевтик самара сақланиб қолади.

Фармакокинетикаси

Мушак ичига юборилганидан кейин хондроитин сульфати тез тақсимланади. Инъекциядан кейин 30 минут ўтгач у қонда ахамиятли концентрацияларда аниқланади. Хондроитин сульфатининг плазмадаги максимал концентрациясига (Сmax) 1 соат ўтгач эришилади, сўнгра 2 сутка давомида аста-секин пасаяди.

Хондроитин сульфати асосан бўғимларнинг тоғай тўқимасида тўпланади. Синовиал қобиқ препаратни бўғим бўшлиғига кириши учун тўсиқ бўлмайди. Экспериментларда мушак ичига инъекциядан кейин 15 минут ўтгач хондроитин сульфатининг синовиал суюқлигида аниқланиши кўрсатилган, сўнгра бўғим тоғайига киради, у ерда унинг Сmax га 48 соат ўтгач эришилади.

Қўлланилиши

Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик касалликлари:

  • периферик бўғимларнинг остеопарози;
  • умуртқалараро остеохондроз ва остеоартроз;

Синган суякларда кадокларни шаклланишини тезлаштириш.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат мушак ичига 100 мг дан кунора буюрилади. Яхши ўзлаштирилганида тўртинчи инъекциядан бошлаб доза 200 мг гача оширилади. Даволаш курси – 25-30 инъекциялар. Зарурати бўлганида 6 ойдан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Суяк кадокларини шакллантириш учун даволаш курси 3-4 хафтани ташкил килади (кунора 10-14 инъекция).

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар (терини қичишиши, эритема, эшакеми, дерматит), инъекция жойида геморрагиялар.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препарат ёки унинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • қон кетиши ва қоновчанликка мойиллик;
  • тромбофлебитлар;
  • болалар;
  • ҳомиладорлик ва лактация даври (препаратни қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар ҳозирги вақтгача номаълум).

Дориларнинг ўзаро таъсири

Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар, фибринолитикларнинг таъсирини кучайтириши мумкин, улар бирга қўлланганида қоннинг ивишини кўрсатгичларини тез-тез назорат қилиш талаб қилинади.

Махсус кўрсатмалар

Педиатрияда ишлатилиши

Хондриотин сульфатини болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича маълумотлар хозирги вақтгача мавжуд эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Ҳозирги вақтда хондриотин сульфатининг дозасини  ошириб юборилишининг ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

 

Чиқарилиш шакли

Мушак ичига юбориш учун эритма 100 мг/мл.

1 ёки 2 мл дан рангсиз нейтрал шиша ампулаларда. 5 ампуладан контур уяли ўрамда. 1 мл ёки 2 мл дан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

3 йил

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича

Улашиш: