Skip to main content

Хестар-450

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХЕСТАР-450

HESTAR-450

Препаратнинг савдо номи: Хестар-450

Таъсир этувчи модда (ХПН): гидроксиэтил крахмал (450/0,7)

Дори шакли: инфузия учун эритма.

Таркиби:

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гидроксиэтил крахмал (450/0,7) – 6 г;

ёрдамчи моддалар: 0,9 г натрий хлориди, натрий гидроксиди (рН ни тўғрилаш учун), хлорид кислотаси, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган, кўринарли заррачалардан ҳоли, тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: плазмани ўрнини босувчи воситалар.

АТХ коди: В05АА05.

Фармакологик хусусиятлари

Гидроксиэтил крахмал – бу турли молекуляр оғирлик: ўртача молекуляр оғирлиги 450 000 Дальтон бўлган амилопектиннинг этоксилланган молекулаларини мураккаб аралашмаси. 6% ли гидроксиэтил крахмалнинг коллоид хусусиятлари одам альбуминининг коллоид ҳусусиятларига мос келади. Хестар-450 эритмасини вена ичига инфузия қилиш плазма хажмини катта миқдорда тўлдиради ва бу даража 24-36 соат давомида ушланиб туради. Гемодинамик ҳолат 24 соатга ёки ундан кўпроқ муддатга яхшиланиши мумкин.

Фармакокинетикаси

Молекуляр оғирлиги 70 000 Дальтондан кам бўлган гидроксиэтил крахмали молекулалари буйраклар орқали тез чиқарилади. Препаратнинг тахминан 40% юборилгандан сўнг 24 соат давомида сийдикда аниқланади. Молекуляр оғирлиги юқори бўлган гидроксиэтил крахмали молекулалари қон плазмасида ва хужайраларда α-амилаза таъсири остида майда фракцияларгача парчаланади. Амилаза таъсирида парчаланиши 1,4-глюкозидаза билан бирга юз беради, сўнгра молекулалар буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

  • жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, инфекцион касалликлар, куйишлар, травматик шикастланишлар, интоксикациялар ва айланиб юрувчи қон ҳажми (АҚҲ) ни тўлдириш талаб этилган бошқа ҳолатлардаги шокни, гиповолемик ҳолатларни даволаш ва олдини олиш;
  • қонни терапевтик суюлтириш (гемодилюция);
  • қонни алмаштиришда юбориладиган қон препаратларнинг ҳажмини камайтириш учун қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат томчилагич ёрдамида вена ичига узоқ вақт давомида юборилади. Шошилинч ҳолатлар бўлмаганида тавсия этилган юбориш давомийлиги 500 мл 6% ли Хестар-450 эритмаси 30 минутни ташкил қилади.

Анафилактоид реакцияларини ўз вақтида аниқлаш учун биринчи 10-20 мл эритмани секин ва пациентнинг ҳолатини қатъий назорити остида юбориш керак.

Суткалик дозаси ва юбориш тезлиги йўқотилган қон ҳажмига ва гематокритнинг қийматига боғлиқ. Давомийлиги ва даволаш схемаси гиповолемиянинг яққоллиги ва давомийлигига боғлиқ.

Гиповолемик ҳолатларни даволаш ва олдини олиш учун препаратнинг ўртача суткалик дозаси 250-1000 мл ташкил этади. Айрим ҳолларда дозани суткада тана вазнига 20 мл/кг гача ошириш мумкин.

Гемодилюция мақсадида препарат суткада 500 мл дозада бир неча кун давомида кетма-кет юборилади. Айрим ҳолларда умумий дозани 5 л гача ошириш мумкин, бунда дозаси даволаш давомийлиги 4 ҳафтагача бўлган муддатга тақсимланиши мумкин.

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: 0,085% холларда – анафилактоид реакциялар (қусиш, тана ҳароратини бироз кўтарилиши, совуқ қотиш хисси, қичишиш); юқори жағ ости ва қулоқ олди сўлак безлари катталашиши, гриппсимон симптомлар (шу жумладан, бош оғриғи, мушакларни қақшаб оғриғи), қўл-оёқларда периферик шишлар пайдо бўлиши мумкин; 0,006% холларда – шок, коллапс, нафас фаолиятини тўхташи бўлиши мумкин.

Модда алмашинуви томонидан: 6% ли гидроксиэтил крахмал юборилганидан кейин зардобда амилазанинг даражаси сезиларли ошади ва 3-5 кундан кейин нормага қайтади.

Бошқалар: тез юборилганида ёки препаратнинг катта ҳажми юборилганида гемодинамикани бузилишлари кузатилиши мумкин; юқори дозаларда юборилганида қонашни кучайиш белгилари (суюлтириш самараси), қон ивиш вақтини узайиши кузатилиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • гиперволемия;
  • гипергидратация;
  • оғир даражадаги димланган юрак етишмовчилиги;
  • буйрак етишмовчилиги (зардобдаги креатиннинг миқдори >2 мг/дл);
  • оғир даражадаги геморрагик диатезлар;
  • ҳомиладорликнинг I уч ойлиги;
  • гидроксиэтил крахмалга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас;

Дориларнинг ўзаро таъсири

ГЭК (гидроксиэтил крахмал) клиник-кимёвий кўрсаткичларга (глюкоза, протеин, ЭЧТ, биурет, ёғ кислоталари, холестерин, сорбит-дегидрогеназа, сийдикнинг солиштирма оғирлигига) таъсир кўрсатиши мумкин. Инфузион эритмалар, инфузион эритмаларни тайёрлаш учун концентратлар, инъекцион эритмалар ва инъекцион мақсадлар учун кукун ёки инъекцион эритма тайёрлаш учун қуруқ моддалар билан аралаштирилганида препаратларнинг мутаносиблигини (аралашишини) ҳар сафар синчиклаб (ҳеч бўлмаганида визуал равишда) текшириш тавсия этилади (шунга қарамасдан, кўзга кўринмайдиган кимёвий ёки терапевтик номутаносиблик бўлиши мумкин).

Аминогликозид антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида ГЭК (гидроксиэтил крахмал) уларнинг нефротоксиклигини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Анафилактоид реакцияларни бутунлай истисно қилиш мумкин бўлмаганлиги сабабли, биринчи 10-20 мл эритмани, пациентларнинг ҳолатини диққат билан кузатиб, аста-секин юбориш керак.

Асосан сув ва электролитларни йўқотиш (кучли қусиш, ич кетиши, куйиш) билан боғлиқ бўлган шок ҳолатларида Хестар-450 (ГЭК 450/0,7) препаратини қўллаш билан бошланғич даволашдан сўнг кейинги даволашни электролитларнинг мувозанатланган эритмаси билан ўтказиш тавсия этилади. Хестар-450 (ГЭК 450/0,7) препаратини юқори дозалари суюлтирувчи таъсир кўрсатади ва гематокритни пасайишига, шунингдек гемоглобин плазма протеинининг конценрациясини пасайишига олиб келади. Гемоглобиннинг қийматини 10% дан кам ва гематокритнинг қийматини 27% дан кам бўлиши хавфли ҳисобланади. Умумий оқсилнинг кўрсаткичи < 5,0% дан бошлаб альбуминни юбориш кўрсатилган. Айланаётган қон ҳажмини 20-25% дан кўпроқ ҳажмда қон йўқотилганида албатта эритроцитларни қўшимча юбориш кўрсатилган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг бевосита эмбриотоксик ва тератоген таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.

10 ёшгача бўлган болаларга юбориш тавсия этилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Чиқарилиш шакли

Эритма 250 мл ва 500 мл дан пластик ёки шиша флаконда; 1 флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи

Claris Otsuka Private Limited

Village – Vasana – Chacharwadi, Tal – Sanand, Ahmedabad – 382 213, India

Рецепт бўйича

Улашиш: