Skip to main content

Хайкиназол

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ХАЙКИНАЗОЛ

HAYKINAZOL

 

Препаратнинг савдо номи: Хайкиназол

Дори шакли: сиртга қўллаш учун бальзам

Таркиби

1 г бальзам қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: кетоконазол – 15мг, клобетазол пропионати – 0,25мг.

ёрдамчи моддалар: спирт, додецилсульфат натрий, икки натрийли эдетат, кокос мойи кислоталарининг диэтаноламидлари, полиоксиэтилен ёғли спиртлар эфири билан аммоний сульфати, дистеарат этиленгликоли, аммоний ва акриламид хлорид диметил сополимер, лимон кислотаси, гуаро смола катиони, гермаль плюс, эмульсияланган кремний мойи, ментол, Y-эозин, тозаланган сув.

Таърифи: пушти рангдан тўқ сариқ ранггача бўлган қуюқ суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи: кортикостероидлар антибиотиклар билан мажмуада

АТХ коди: D07C.

Фармакологик хусусиятлари

Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасига эга бўлган препарат ҳисобланиб, Pityrosporum oval замбуруғларига нисбатан кучли замбуруғларга қарши таъсирга эга. Клобетазол пропионати билан мажмуада (кортикостероид гормон) яллиғланишга ва аллергияга қарши юқори самарали восита ҳисобланади.

Натижада ушбу мураккаб «Хайкиназол» бальзами қазғоқ ва бош терисини себореяли дерматитини даволашда, таркибида фақат кетоконазол бўлган воситаларга нисбатан, тез таъсир қилувчи самаралироқ восита.

Фармакодинамика

Кетоконазолнинг таъсир механизми эргостерол биосинтезини ингибиция қилиш ва замбуруғларнинг мембранасидаги липидлар таркибини ўзгартиришдан иборат.

Дерматофитлар: Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton floccosum нисбатан фаол; Candida, Pityrosporum ачитқи ва ачитқисимон замбуруғларга нисбатан фаол.

Препарат қазғоқ билан боғлиқ бўлган себореяли экзема ва қипиқланувчи темиратка қичишиш ва қипиқланишларни тез камайтиради.

Клобетазол пропионати – сиртга қўллаш учун мўлжалланган кортикостероид. Тери касалликларини даволашда кортикостероидларнинг терапевтик таъсир механизми маълум эмас.

Кортикостероидлар ҳужайра мембраналарини фосфолипидларидан арахидон кислотасини ажратиб чиқарадиган А2 фосфолипазани ингибиция қилувчи липокортинлар синтезини индукция қилади, Шундай қилиб, липокортинлар арахидон кислотасининг метаболитлари бўлган простогландинлар ва лейкотриенлар каби  яллиғланиш ва аллергиянинг кучли медиаторлари биосинтезини назорат қилади.

Фармакокинетикаси

Сиртга қўлланганида кетоконазол аҳамиятсиз даражада тизимли сўрилишга учрайди. Хатто узоқ вақт қўлланганида ҳам кетоконазол қонда аниқланмайди.

Клобетазол пропионатини плазма оқсиллари билан боғланиш қобилияти гидрокортизонга нисбатан камроқ, лекин T1/2 юқори. Асосан жигарда, қолган қисми – буйракларда метаболизмга учрайди. Сийдик билан чиқарилади.

 

 

Қўлланилиши

Pityrosporum oval замбуруғлари чақирган бош терисини себореяли дерматити ва қазғоқни даволаш учун қўлланади. Бош терисини юқорида кўрсатилган омиллар чақирган қипиқланиши ва қичишини тез енгиллаштиради.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган!

Олдиндан намланган бошнинг соч қисмига тахминан 5 мл бальзам суртилади, енгил уқаланиб, бальзамни бош терисига яхшилаб тақсимланади. 3-5 минутдан кейин сув билан яхшилаб ювиб ташланади. Даволаш мақсадида «Хайкиназол» бальзамини хафтада 2 марта 2-4 хафта давомида қўллаш керак; даволашда танафусга йўл қўймаслик керак. Профилактика мақсадида бальзамни хафтада 1 марта ёки 2 хафтада 1 марта қўллаш керак.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар ва терини таъсирланишлари аниқланмаган.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

– препаратга ўтаюқори сезувчанлик

– 12 ёшдан кичик болалар

– ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Аниқланмаган.

 

Махсус кўрсатмалар

Кўзга тушишидан сақланиш керак.

Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат маҳаллий қўлланганида унинг сўрилиши тизимли самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволаш симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

50 мл дан тубаларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

5 мл дан пакетларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида №50.

 

Сақлаш шароити

+25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз

Улашиш: