Skip to main content

Гризеофульвин

Улашиш:
  Reading time 11 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГРИЗЕОФУЛЬВИН

GRISEOFULVIN

Препаратнинг савдо номи: Гризеофульвин

Таъсир этувчи модда (ХПН): гризеофульвин

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 125 мг гризеофульвин;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, полиэтиленгликоль, повидон, магний стеарати.

Таърифи: оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки юзаси қавариқ таблеткалар. Таблеткалар юзасида мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: тизимли қўллаш учун замбуруғларга қарши препаратлар.

АТХ коди: D01ВА01.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Гризеофульвин моғор замбуруғи Penicillinum nigricans томонидан ишлаб чиқарилувчи антибиотик, турли дерматомицетлар (трихофитонлар, микроспорумалар, эпидермофитонлар) га нисбатан фаол фунгистатик восита ҳисобланади. Препарат замбуруғ хужайрасини митотик цикл структурасини бузиб, уни бўлинишини метафаза босқичида ингибиция қилади. Гризеофульвин замбуруғли инфекцияларга нисбатан резистентликни таъминлаб, тери, соч, тирноқ хужайраларида турли даражада тўпланади. Шикастланган кератин йўқ бўлгани сайин, уни соғлом кератин билан алмашиниши юз беради.

Фармакокинетикаси

Жигарда метаболизмга учрайди ва асосий метаболитлари: 6-метилгризеофульвин ва глюкуронидни ҳосиласини ҳосил қилади. Ярим чиқарилиш даври 24 соатни ташкил қилади. Буйрак орқали чиқарилади. Сийдик билан ўзгармаган ҳолда 1% дан камроғи, аҳлат билан 36% чиқарилади.

Қўлланилиши

Trichophyton, Microsporum, Epidermophyton оиласига мансуб замбуруғлар томонидан чақирилган тери, соч ва тирноқ микозлари: трихофития, фавус, бошнинг сочли қисми ва силлиқ терининг микроспорияси, тери қопламалари эпидермофитияси (шу жумладан чов эпидермофитияси), оёқ ва қўл панжалари дерматомикозлари, онихомикозларда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткани овқатланиш вақтида ва овқатдан кейин (1 чой қошиқда ўсимлик ёғи билан) қабул қилинади.

Микроспорияда катталарга Гризеофульвин препарати суткада 1 г буюрилади. Суткалик дозани 2 мартага тақсимлаб қабул қилиш афзал.

Препарат ҳар куни микологик текширувнинг биринчи манфий натижаси намоён бўлгунича қабул қилинади, сўнгра худди шу дозада 2 ҳафта давомида кунора ва кейинги 2 ҳафта давомида 4 марта қабул қилинади.

Онихомикоз, трихофитиялар, бошнинг сочли қисми фавусида тана вазни 50 кг бўлган катталар учун Гризеофульвиннинг суткалик дозаси 625 мг (5 таблетка) ни ташкил қилади, тана вазни 50 кг дан ортиқ бўлганида ҳар 10 кг га қўшимча 125 мг дан буюрилади.

Оғир даражали микозларни даволаш муддати 12 ойгача давом этади. Тана териси шикастланишларини даволаш курси – 2-4 ҳафта, бошнинг сочли қисмини – 4-6 ҳафта, оёқ панжаси терисини – 4-8 ҳафта, қўл бармоқларининг тирноқларини – камида 4 ой, оёқ бармоқларининг тирноқларини даволаш муддати – камида 6 ойни ташкил қилади.

Препаратни клиник ва лаборатор жиҳатидан тўлиқ соғайишгача қабул қилиш керак.

Ножўя таъсирлари

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрияда дискомфорт/оғриқ, анорексия, таъм сезишни ўзгариши, глоссит.

Иммун тизими томонидан: юқори сузувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар, аллергик реакциялар.

Тери ва тери ости клетчаткаси: эшакеми, тери тошмалари, шу жумладан эритематоз тошмалар, фотосенсибилизация реакциялари, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, экзема, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми. Аллопеция, пурпура, акне кузатилиши мумкин.

Нерв тизими ва руҳий бузилишлар: бош оғриғи, у даволашни давом эттиришда ўтиб кетади, толиқиш ҳисси, ҳолсизлик, бош айланиши, онгни чалкашиши, уйқуни бузилиши (шу жумладан уйқучанлик), жиззакилик, ваҳима, қўзғалувчанлик, даҳшатли тушлар кўриш, депрессия; периферик нейропатия (шу жумладан оёқ-қўлларнинг парестезиялари), мигрень, координацияни бузилиши.

Қон яратиш тизими: гранулоцитопения, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, анемия, порфирияни ва тизимли қизил югурикни зўрайиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: дизурия, протеинурия, интерстициал нефрит, ўткир буйрак етишмовчилиги.

Репродуктив тизим ва сут безлари: номунтазам хайз кўриш, метрорагия, эректил дисфункция, ҳомилани тушиши, режалаштирилмаган ҳомиладорлик.

Гепатобилиар тизим: гепатотоксиклик намоён бўлиши мумкин, шу жумладан жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, жигар ичи холестази.

Юрак-қон томир тизими: пальпитация, тахикардия, аритмия, экстрасистолия, синкопе, кардиомиопатия, қизиб кетишлар, васкулитлар.

Сезги аъзолари: қулоқларда шовқин, вертиго, конъюнктивал геморрагиялар, конъюнктивит, кўзда оғриқ.

Нафас тизими: диспноэ, бронхоспазм/бронхиал астмани зўрайиши, пневмофиброз.

Бошқалар: алкоголни ўзлаштираолмаслик, кандидозли стоматит, гипертермия, кўкрак қафасида оғриқ, юзда шиш; артропатия холатлари гризеофульвин-индукцияланган миозитлар, подагра, бош оғриғи, артралгия, миалгия, томоқда оғриқ билан намоён бўлувчи гриппсимон синдром хақида хабарлар берилган.

Гризеофульвин қўлланганида жиддий ножўя реакциялар кам рўй беради ва одатда препаратнинг юқори дозалари ва/ёки узоқ муддатли даволаш билан боғлиқ бўлади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Гризеофульвин ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • яққол лейкопения ва қоннинг тизимли касалликлари;
  • жигар ва буйракнинг оғир касалликлари;
  • порфирия;
  • тизимли қизил югурик;
  • хавфли ўсмалар;
  • лактаза танқислиги, галактоземия, глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдромида (препарат лактоза сақлайди) қўллаш мумкин эмас.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Гризеофульвиннинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири

Гризеофульвин цитохром Р450 ни индукция қилади, шунинг учун жигарда метаболизмни кучайтириши ва демак қатор препаратларнинг таъсирини сусайтириши мумкин.

Циклоспорин: қон плазмасида циклоспориннинг концентрацияси пасаяди; уни қон плазмасидаги даражасини гризеофульвин билан даволаганда мониторинг қилиш ва зарур бўлганда циклоспориннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Метадон: бекор қилиш синдроми пайдо бўлиш хавфи билан метадоннинг плазмадаги даражаси пасаяди. Метадонни қабул қилиш сонини суткада 2-3 марта гача ошириш керак.

Перорал антикоагулянтлар: уларнинг самараси пасаяди; протромбин вақтини ХНН тез-тез назорат қилиш ва гризеофульвин билан даволаш вақтида ва у бекор қилингандан кейин 8 кун давомида перорал антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Гормонал контрацептив препаратлар: контрацепциянинг самарадорлиги пасайиши ва хайз кўриш цикли бузилиши мумкин. Батафсилроқ – “Махсус кўрсатмалар” бўлимида келтирилган.

Эстрогенлар ва прогестинлар (ноконтрацептив воситалар) жигарда метаболизмни ошиши ҳисобига, уларнинг самараларини камайиши кузатилади. Пациентни клиник мониторингини ўтказиш зарур, гризеофульвин билан даволашда ва у бекор қилинганидан кейин прогестин ёки эстрогеннинг дозасига тузатиш киритиш мумкин.

Шунингдек перорал антидиабетик препаратларнинг самарадорлиги (бу препаратларнинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга қонда глюкоза даражасини назорат қилиш лозим) ва теофиллиннинг самарадорлиги (препаратнинг дозасига тузатиш киритиш билан бирга унинг қондаги концентрациясини мониторингини ўтказиш лозим) пасайиши мумкин.

Бошқа дори воситалари билан гризеофульвиннинг ўзаро таъсири

Микросомал ферментлар индукторлари (шу жумладан барбитуратлар, рифампицин, доксеркальциферол, фенилбутазон, примидон, бошқа микросомал ферментлар индукция қилувчи седатив ва ухлатувчи препаратлар), гризеофульвиннинг метаболизмини кучайтириши ва унинг фунгистатик фаоллигини пасайтириши мумкин.

Алкоголь: бир вақтда қўлланганда иситма, қизиб кетишлар ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, диарея, оёқ-қўлларни парестезияси билан намоён бўлувчи дисульфирамсимон реакциялар юз бериши мумкин. Этанолнинг таъсирини кучайтиради.

Никотинамид (В3 витамини), альфа-токоферол (Е витамини) ни гризеофульвин билан бир вақтда қўлланилиши гризеофульвиннинг қон зардоби ва теридаги концентрациясини оширади.

Лаборатор текширувлар натижасига таъсири

Сийдикда ванилилминдаль кислотасини аниқлашда сохта-мусбат натижа кузатилиши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Гризеофульвинни профилактика мақсадида қўллаш мумкин эмас, уни маҳаллий замбуруғларга қарши воситаларни буюриш етарли бўлган енгил даражали микозларни даволаш учун қўлланилмайди.

Даволашни бошлашдан олдин касалликни чақирган замбуруғ турини албатта аниқлаш керак.

Кандидоз, бактериал инфекциялар, гистоплазмоз, актиномикоз, споротрихоз, хромобластомикоз, кокцидиоидомикоз, шимолий америка бластомикози, криптококкоз (торулезда), кепакланувчи темиратки, нокардиозда препарат самарасиз!

Узоқ муддатли даволашни бошлашдан олдин пациентларни синчиклаб текшириш керак. Пенициллинларга юқори сезувчанликда, гипокоагуляцион ҳолатларда, жигар функциясини енгил ва ўртача бузилишида препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак (жигар функциясини оғир бузилишларида препаратни қўллаш мумкин эмас).

Кекса ёшдаги пациентларда жигар функциясини ёшга боғлиқ ўзгаришлари препаратнинг гепатотоксик кўринишлари (анорексия, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш, сариқлик, қоринда оғриқ, тўқ рангли сийдик, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши) хавфи ошади. Шунинг учун, жигар функциясини вақти-вақти билан синчиклаб клиник ва лаборатор назорат қилиш зарур.

Гризеофульвинни яхшироқ ўзлаштираолиниши учун хазм йўллари томонидан бузилишларни минималлаштириш учун парҳезга кўпроқ ёғ сақловчи маҳсулотларни (масалан, сут, музқаймоқ) қўшиш мақсадга мувофиқдир. Препаратни қўллаганда витамин воситаларини: аскорбин кислотаси ва В гуруҳи витаминларини қабул қилиш тавсия қилинади.

Гранулоцитопения ривожланганда гризеофульвин билан даволашни тўхтатиш керак.

Гризеофульвин терини қуёш нурларига сезувчанлигини ошириши мумкин, шунинг учун даволаш вақтида бевосита қуёш нурларидан ва сунъий ультрабинафша нурларидан сақланиш керак.

Гризеофульвин ҳомиладорлик вақтида аёллар томонидан қўлланганда, у болада жиддий туғма нуқсонлар чақириши, шунингдек сперматоцитларда хромосомалар абберациясини индукция қилиши мумкин. Гризеофульвин гормонал контрацепцияларни (перорал, парентерал) самарасини пасайтириши сабабли, даволаниш вақтида қўшимча ҳимоя воситаларидан (масалан, презервативлардан) фойдаланиш керак. Аёллар даволаш курси тугаганидан кейин камида 1 ойдан кейин ҳомиладорликни режалаштиришлари мақсадга мувофиқдир: эркаклар ота бўлишни даволаш вақтида ва препаратни қабул қилишни тўхтатганидан кейин 6 ой давомида режалаштирмасликлари керак.

Гризеофульвинни қўллаш билан ва юрак уришини тўхтаб қолиши билан боғлиқ бўлган, Spina bifida, кўпгина туғма нуқсонлар, буйрак усти бези пўстлоқ етишмовчилиги, бирламчи билиар цирроз, тизимли қизил югурик ва периферик нейропатия билан ассоциацияланган камдан-кам летал ҳолатлар ҳақида хабар қилинган.

Препарат билан узоқ даволанганда ва/ёки юқори дозалар қўлланганда гемопоэз тизимини, буйрак ва жигар функцияси кўрсаткичларини мунтазам назорат қилиш тавсия этилади.

Бошқа антибиотикларни қўллаганда бўлгани каби, Гризеофульвин препарати билан узоқ даволанганда резистент микрофлорани, хусусан замбуруғларни кучли ўсишига ва суперинфекцияни ривожланишига олиб келади, бу тегишли чораларни кўришни талаб қилади.

Қайта инфекцияланишни олдини олиш учун кийимлар, чойшаб, ич кийимлар, оёқ кийимларни дезинфекция қилишни ўтказиш керак.

Гризеофульвин билан даволаниш даврида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак!

Лактаза танқислиги, галактоземия, глюкозо-галактоза мальабсорбцияси синдроми каби углеводларга толерантликни бузилиши бўлган пациентларда препаратни қўллаш мумкин эмас (препарат лактоза сақлайди).

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Гризеофульвин йўлдош орқали ўтади. Ҳомиладорлик даврида уни қўллаш хавфсизлигини ўрганиш юзасидан тадқиқот ўтказилмаган. Чекланган маълумотлар, аёллар томонидан ҳомиладорлик даврида қўллаганда гризеофульвин жиддий туғма нуқсонларга олиб келишини кўрсатган. Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги аёллар даволаниш вақтида ва даволаниш тугаганидан сўнг 1 ой давомида, эркаклар эса препарат бекор қилингандан сўнг 6 ой давомида самарали контрацептив усуллардан фойданишлари керак (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).

Гризеофульвин кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум, шунинг учун препаратни қабул қилиш зарурати туғилганида эмизишни даволаниш даврида тўхтатиб туриш керак.

Болалар.

Препарат тана вазни 25 кг дан ортиқ бўлган болаларга суткада 10 мг/кг, 2 марта қабулга бўлинган дозада буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти.

Препарат автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига салбий таъсир қилиши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Гризеофульвиннинг дозасини ошириб ҳолатлари хабар қилинмаган.

Кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, парестезия, онгни чалкашиши, вертиго, эшакеми, порфирия кузатилиши мумкин.

Чиқарилиш шакли

20 таблеткадан блистерда, 2 блистердан қутида.

Сақлаш шароити

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Улашиш: