Skip to main content

Гриппостад®  Рино

Улашиш:
  Reading time 3 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГРИППОСТАД® РИНО

GRIPPOSTAD RHINO

 

Препаратнинг савдо номи  Гриппостад®  Рино

Таъсир этувчи модда (ХПН): ксилометазолин

Дори шакли  бурун томчилари (болалар учун)

Таркиби

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 мг,

Ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди 50% ли эритма, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати дигидрати, глицерин 85% (глицерол), тозаланган сув.

Таърифи: тиниқ, рангсиздан бироз бўялгангача бўлган, кўринарли ёт заррачалардан ҳоли, ҳидсиз эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антиконгестив восита – вазоконстриктор (альфа-адреномиметик).

АТХ коди: R01AA07

 

6-yillik-qizil-jenshen

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси

Ксилометазолин – имидазолин ҳосиласи, альфа2-адренорецепторларининг рағбатлан-тирувчисидир. Бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг қон томирларининг торайтиради, бунинг натижасида шиллиқ қаватининг шиши ва гиперемияси камаяди. Ринитларда бурундан нафас олишни енгиллаштиради. Таъсири 5-10 минутдан кейин бошланади ва 10 соатгача давом этади.

Нафас йўлларининг шиллиқ қаватини киприкли эпителийининг фаолиятини бузмайди.

Фармакокинетикаси

Маҳаллий қўлланганида амалда сўрилмайди, плазмадаги концентрацияси шунчалик камки, хатто уни замонавий таҳлил усуллари билан аниқлашнинг иложи йўқ.

 

Қўлланилиши

Ўткир аллергик ринит, ринит кўринишлари билан кечувчи ўткир респиратор касалликлар, синусит, поллиноз, ўрта отит (бурунхалқум шиллиқ қаватининг шишини камайтириш учун). Беморни бурун йўлларидаги диагностик муолажаларга тайёрлаш.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Бурун ичига. Эмизикли болалар ва 6 ёшгача бўлган болалар учун – ҳар бир бурун йўлиги 0,05% ли эритма 1-2 томчидан кунига 1 ёки 2 марта; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.

Шифокор белгилаган ҳоллардан ташқари ҳолларда, Гриппостад®  Рино 5 кундан ортиқ ишлатилиши мумкин эмас. Препаратни бирнеча кундан кейин такрор ишлатиш мумкин. Даволашнинг давомлилигини шифокор белгилайди.

 

Ножўя таъсирлари

Кўп марта (кунига 4 мартадан ортиқ) ва/ёки узоқ вақт (7 кундан ортиқ) қўлланганида – бурунхалқум шиллиқ қаватининг таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, санчиқ, аксириш, гиперсекреция.

Кам – бурун шиллиқ қаватининг шиши, юрак уриши, тахикардия, аритмиялар, артериал босимни ошиши, бош оғриғи, қусиш, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, бош мия пардаларидаги жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги).

Қандли диабетда, феохромоцитомада, 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моноаминооксидаза ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан номутаносиб.

 

Махсус кўрсатмалар

Қўллашдан олдин бурун йўлларини тозалаш лозим.

Узоқ вақт давомида (7 кундан ортиқ), масалан, сурункали ринитда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Препарат тўғри қўлланганида препаратнинг дозасини ошириб юбориш мумкин эмас, чунки препарат маҳаллий қўлланганида амалда сўрилмайди. Бироқ тавсия этилган дозалар бир неча марта оширилганида ножўя таъсирларининг кучайиши кузатилади.

Даволаш: симптоматик.

 

Чиқарилиш шакли

Гриппостад® Рино, бурун томчилари 0,05% ли эритма 10 мл дан полипропилен ҳимоя қопқоқчали, пипетка билан жиҳозланган қаҳрабо рангли шиша флаконда. Ҳар бир флакон препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

 

Сақлаш шароити

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

Ишлаб чиқарувчи

«ШТАДА Арцнаймиттель АГ», Германия

Штадаштарассе 2-18

D-61118 Бад Вильбель, Германия,

тел.: (+49) 6101-60 30,

факс: (+49) 6101-60 32 59

Интернет: http:www.stada.de

 

Маркетинг ва дистрибуция

«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия

Истеъмолчиларнинг эътирозлари қуйидаги манзилга юборилсин:

603950, Россия, Нижний Новгород ш.

ГСП-459, Салганская кўч., 7

тел. (8312) 278-80-88, факс (8312) 430-72-28

Интернет: http//www.nizhpharm.ru

 

Улашиш: