Skip to main content

Гриппауз

Улашиш:
  Reading time 6 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГРИППАУЗ

GRIPPAUZ

 

Препаратнинг савдо номи: Гриппауз

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол, фенилэфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин.

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

парацетамол БФ                                                                  500 мг

кофеин БФ                                                                           30 мг

фенилэфрин гидрохлориди БФ                                         5 мг

хлорфенирамин малеати БФ                                             2 мг

ёрдамчи моддалар: кальций гидроокис, маккажўхори крахмали, повидон (К-30), желатин, хинолин сариқ бўёғи, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган тальк, сувсиз коллоид кремний, натрий крахмал гликоляти (A тип), натрий кроскармеллоза, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

6-yillik-qizil-jenshen

Таърифи: оч сариқ, капсуласимон шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: ЎРК (ўткир респиратор касалликлар) ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун воситалар.

АТХ коди: N02BE51

 

Фармакологик хусусиятлари

Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Оғриқни қолдирувчи таъсир механизми, асосан гипоталамусдаги терморегуляция марказида простагландинлар синтезини ингибирлаши билан боғлиқ. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига тўғридан-тўғри таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, иссиқликни чиқарилиши кучаяди.

Фенилэфрин гидрохлориди (синоними мезатон): симпатомиметик амин, томирларнинг a-адренорецепторлари стимулятори ҳисобланади, юракнинг b-адренорецепторларига кам таъсир кўрсатади. Артериолаларнинг торайишини ва артериал босимни ошишини чақиради. Кўз қорачиғини кенгайтиради ва глаукомада кўз ички босимини пасайтириши мумкин. Препаратнинг мидриатик таъсири атропин қўллангандагига нисбатан кам давом этади. Нафас олиш йўллари шиллиқ қаватидаги a-адренергик рецепторларига таъсир қилиб, томирларнинг торайишини чақиради. Бу эса яллиғланиш натижасидаги бурун йўллари шиллиқ қавати шишини вақтинчалик камайтиради.

Хлорфенирамин малеати: гистаминнинг Н1-рецепторлари антагонисти бўлиб, аллергияни даволашда қўлланади. Эффектор ҳужайраларининг Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатлашиб, улар орқали амалга ошириладиган гистамин таъсирини (тўқима шишини ва капиллярларнинг ўтказувчанлигини ошишини) бартараф қилади, аммо улар ривожланган бўлса унинг таъсир самарасини йўқотмайди. Препарат таркибида у қўшимча бурун битишини, тумовни ва аксиришни камайишини таъминлайди.

Кофеин чарчоқликни ва уйқучанликни камайтиришга, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширишга олиб келувчи марказий нерв тизимига стимулловчи таъсир кўрсатади.

Фармакокинетикаси

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярлик барча тўқималарига киради, йўлдошга орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради.

Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилэфрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади.

Хлорфенирамин малеат учун сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.

Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

 

Қўлланилиши

Тумов, бурун битиши, бош оғриғи, иситма, эт увишиши, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи грипп, ЎРВИ ва шамоллаш касалликларида қўлланади.

 

Қўллаш усули ва дозалари

Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади.

Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.

 

Ножўя таъсирлари

Кам ҳолатларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши кузатилиши мумкин.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик;
  • Ҳомиладорлик, лактация даври;
  • Болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқбурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон безининг касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Дориларнинг ўзаро таъсири

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш қоринча аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.

 

Махсус кўрсатмалар

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.

Ножўя самараларини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

 

Чиқарилиш шакли

4 таблетка блистерда ва қоғоз конвертда №4.

10 таблетка блистерда №10.

50 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида №200 (50х4).

1 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида №10 (1х10).

20 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида №200 (20х10).

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

4 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз.

 

 

 

Улашиш: