Skip to main content

Грипофф

Улашиш:
  Reading time 7 minutes

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГРИПОФФ

GRIPOFF

 

Препаратнинг савдо номи: Грипофф

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): парацетамол/фенилэфрин/фенирамин/аскорбин кислотаси

Дори шакли: ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулаланган кукун.

Таркиби:

1 пакетча қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 10 мг фенилэфрин гидрохлориди, 20 мг фенирамин малеати, 50 мг аскорбин кислотаси;

ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, сахароза, темир (III) оксиди, темир (II) оксиди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, «Лимон» ароматизатори.

Таърифи: оқ рангдан оч-пушти ранггача бўлган гранулаланган кукун.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Анальгетиклар ва антипиретиклар. Парацетамол психолептиклардан ташқари бошқа препаратлар билан мажмуада.

АТХ коди: N02BE51

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Грипофф – иситмани туширувчи, оғриқ қолдирувчи, антигистамин ва қон-томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатадиган мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентлар билан ифодаланади.

Парацетамол – нонаркотик анальгетиклар гуруҳининг вакили бўлиб, терморегуляция ва оғриқ марказларига таъсир кўрсатиб, шу орқали иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи самараларни намоён қилади.

Фенирамин малеати Н1-гисгамин рецепторларнинг блокатори бўлиб, кўз ёши оқиши ва ринореяни камайтиради, спастик кўринишларни бартараф қилади.

Фенилэфрин гидрохлориди адреномиметик самараларга эга бўлиб, α-адренорецепторларни рағбатлантиради, қон томирларни торайтирувчи таъсир кўрсатади.

Аскорбин кислотаси углеводлар алмашинуви, оксидланиш-қайтарилиш реакциялари, тўқималар регенерацияси, қон ивиши жараёнларини бошқаришда иштирок этади, стероид гормонларни ишлаб чиқаришда қатнашади. Аскорбин кислотаси қон томирларнинг ўтказувчанлигини пасайтиради, организмни турли инфекцияларга нисбатан қаршилигини оширади, фолат ва пантотенат кислоталари, А, В1, В2, Е витаминларига бўлган эҳтиёжни камайтиради. Аскорбин кислотаси парацетамолнинг ярим чиқарилиш даврини ошириб, унинг таъсири давомийлигини узайтиради, унинг ўзлаштирилишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Парацетамол меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тез ва деярли тўлиқ тўлиқ сўрилади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади, озгина қисми кўкрак сутига ўтади. Парацетамолнинг 95% жигарда сульфо- ва глюкурон конъюгация, шунингдек цитохром Р450 тизими томонидан оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 1 соатдан 4 соатгачани ташкил этади. 650 мг дозаси қабул қилинганида қон плазмасидаги максимал концентрацияси 5-20 мкг/мл ни ташкил этади. Таъсирининг давомийлиги – 3-4 соатни ташкил этади. Буйраклар орқали, асосан метаболитлар кўринишида чиқарилади, 3% ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Фенирамин малеати ичга қабул қилинганидан сўнг яхши сўрилади. Биотрансформацияси жигарда цитохром Р450 тизими томонидан оксидланиши йўли билан амалга ошади, ярим чиқарилиш даври ичга қабул қилинганидан сўнг 16-18 соатни ташкил этади. 70-83% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда ва метаболитлар ҳолида чиқарилади.

Фенилэфрин гидрохлориди. Препарат ичга қабул қилинганидан сўнг унинг таъсири жуда тез кузатилади ва тахминан 20 минут давом этади. Биотрансформацияси жигарда ва МИЙ да амалга ошади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Аскорбин кислотаси МИЙ дан тез сўрилади. Плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси паст. Қон плазмасида ва ҳужайраларда тўпланади, энг юқори концентрацияси безли тўқималарда кузатилади. Биотрансформацияси жигарда юз беради. Буйраклар орқали метаболитлар кўринишида ва ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Қўлланилиши

Грипофф бош оғриғи, иситма, бурун битиши, ринорея, мушак оғриқлари билан кечувчи инфекцион ва вирусли респиратор касалликлар (шу жумладан грипп) ни симптоматик даволаш учун кўрсатилган.

Препарат миалгия, бош оғриғи ва тиш оғриғи, артралгия, невралгия, мигрень, альгодисменореядаги ўртача даражадаги оғриқ синдромини бартараф қилиш учун қабул қилинади.

Қўллаш усули ва дозалари

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулаланган кукун.

Грипофф препарати катталарга ва 6 ёшдан ошган болаларга буюрилади. 1 пакетча препаратни 200 мл иссиқ (қайноқ бўлмаган) сувда эритиш тавсия этилади.

Бир пакетчадан суткада 3-4 марта қабул қилинади, қабул қилишлар ўртасидаги оралиқ 6 соат (суткада 4 пакетчадан ошмаслиги керак) ни ташкил этиши керак. Даволаш давомийлиги 5 суткадан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлари

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: кам ҳолларда (≥ 1/1000, < 1/100); жуда кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000).

Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения, лейкопения, агранулоцитоз.

Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш. Тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида гепатотоксик ва нефротоксик таъсири кузатилиши мумкин.

Юрак қон-томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – артериал босимни бироз ошиши, тахикардия.

Нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – психомотор реакциялар тезлигини пасайиши, таъсирчанлик, толиқиш ҳисси, уйқучанлик.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – оғизни қуриши, диспепсия.

Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – ёпиқ бурчакли глаукома бўлган пациентларда кўз ички босимини ошиши.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: кам ҳолларда – сийдик тутилиши.

Бошқалар: жуда кам ҳолларда – кўнгил айниши, бош оғриғи.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • простата безини, сийишни қийинлашиши билан кечувчи гиперплазияси;
  • жигар ва буйрак фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари;
  • 6 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик;
  • лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Грипофф бир вақтда қабул қилинганида седатив дори воситалари, монооксидаза ингибиторлари, этанолнинг самараларини кучайтириши мумкин.

Антидепрессантлар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари, паркинсонизмга қарши препаратлар Грипофф билан бир вақтда қўлланганида, парацетамолнинг оғизни қуриши, сийдикни тутилиши, қабзиятлар каби ножўя самараларини ривожланиш ҳавфи ошади.

Глюкокортикостероидлар билан бир вақтда қабул қилиш кўз ички босимини ошиш хавфини оширади.

Парацетамол бир вақтда қабул қилинганида урикозурик препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши ва билвосита антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин.

Трициклик антидепрессантлар препрат билан бир вақтда қабул қилинганида симпматомиметик таъсирини кучайтириши муикин.

Препаратнинг галотан билан мажмаси юрак қоринчалари аритмиялари ривожланиш хавфини оширади.

Препарат нуанетидиннинг гипотензив самарасини пасайтириши, гуанетидиннинг ўзи эса фенилэфриннинг α-адреностимулатор самарасини кучайтириши мумкин.

Махсус кўрсатмалар

Грипофф препаратининг бир пакетчаси таркибида 21,8 г қанд сақлайди, шунинг учун қандли диабет билан хасталанган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Қуйидаги ҳолатларда:

  • артериал гипертензия, юрак ва қалқонсимон без касалликлари, глаукома, бронхиал астма ва ўпканинг бошқа сурункали касалликларида, простата безининг гипертрофиясида;
  • жигар ва буйракнинг сурункали касалликларида;
  • сурункали алкоголизмда

фақат шифокор Грипофф препаратини қўллаш ва буюриш масаласини ҳал қилади.

Препаратни 5 кундан ортиқ қабул қилишга қарамасдан, касалликнинг симптомлари сақланиб турса, препаратни қабул қилишни давом эттириш ва қўшимча текширишлар ўтказиш мақсадга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш керак.

Йўриқномада кўрсатилган дозадан оширилмасин, агар пакетчанинг ўрами шикастланган бўлса, препарат қўлланилмасин.

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

6 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препаратни қўллаш вақтида автомобилни бошқариш ва ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди, чунки препарат уйқучанликни чақириши мумкин.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида қуйидаги симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, артериал босимни ошиши, марказий нерв тизимини қўзғалиши ёки сусайиши, уйқучанлик, кома, тахикардия, юрак ритмини бузилиши, кардиоген шок ривожланиши мумкин. Парацетамолнинг катта дозалари (10-15 г) жигар етишмовчилигини чақириши мумкин.

Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказиш тавсия этилади.

Чиқарилиш шакли

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун гранулаланган кукун 23 г дан пакетчада.
7 ёки 10 пакетча қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецептсиз берилади.

Улашиш: