• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Граммидин® детский

Home Йўриқномалар Граммидин® детский
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГРАММИДИН® ДЕТСКИЙ

GRAMMIDIN® DETSKIY

 

Препаратнинг савдо номи: Граммидин® детский

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): грамицидин С + цетилпиридин хлориди

Дори шакли: шимиш учун таблеткалар

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди – 1,60 мг (грамицидин С га қайта ҳисоблаганда – 1,50 мг), цетилпиридин хлориди моногидрати – 1,05 мг (цетилпиридин хлоридига қайта ҳисобланганда – 1,00 мг);

ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди – 5,00 мг, тальк – 60,00 мг, лимон кислотаси моногидрати – 36,00 мг, аспартам – 12,00 мг, малина ароматизатори – 3,60 мг, сорбитол – 1055,75 мг, магний стеарати – 25,00 мг.

Таърифи: оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ, икки томони қавариқ, фаскали, бир томонида ўйиб ёзилган «GR» ёзуви бўлган ва малина ҳидли таблетка.

Бироз мармарликка йўл қўйилади.

Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик+антисептик восита.

АТХ коди: R02A

 

Фармакологик хусусиятлари

Томоқ ва оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини симптоматик даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига микробларга қарши восита грамицидин С ва антисептик восита – цетилпиридин хлориди киради. Грамицидин С нинг таъсир механизми микроб ҳужайраси цитоплазматик мембранасининг ўтказувчанлигини ошиши билан боғлиқ бўлиб, бу унинг чидамлилигини бузади ва нобуд бўлишини чақиради. Грамицидин С нинг граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан антибактериал (бактерицид) таъсир кўрсатади. Цетилпиридин хлориди антисептик воситаларга мансуб бўлиб, оғиз бўшлиғи инфекцион касалликлари қўзғатувчиларининг ўсиши ва кўпайишини бостиради. Препарат микробларга қарши таъсир кўрсатади, яллиғланишни камайтиради, томоқда ноҳуш хисларни енгиллаштиради, ютишни енгиллаштиради, шимганда гиперсаливацияни чақиради, бу оғиз бўшлиғини ва ҳиқилдоқни микроорганизмлардан механик тозаланишига ёрдам беради.

Қўлланилиши

Томоқда ва оғиз бўшлиғида оғриқ билан кечувчи, оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: фарингит, тонзилит, пародонтит, гингивит, стоматитни симптоматик даволашда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Маҳаллий қўлланади. Овқатдан кейин, чайнамасдан, оғизда шимиш билан қўлланилади.

Препаратни бевосита қўллагандан кейин овқат ва ичимликларни 1-2 соат давомида қабул қилишдан сақланиш лозим.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалаш: 1 таблеткадан кунига 4 марта. Максимал суткалик доза 4 таблетка.

12 ёшдан катта болалар ва катталар учун дозалаш: 2 таблеткадан (20-30 минут давомида кетма-кет) кунига 4 марта қабул қилинади. Максимал суткали доза – 8 таблетка.

Препаратни 7 кун давомида қабул қилинганда терапевтик самара кузатилмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Ножўя таъсирлари

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, диарея) бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • фенилкетонурия (препарат аспартам сақлайди);
  • лактация даври;
  • 4 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Ҳозирги вақтгача бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли бўлган ўзаро таъсири ҳақидаги ҳолатлар кўрсатилмаган.

Махсус кўрсатмалар

“Граммидин® детский”ни оғиз бўшлиғида очиқ жароҳатлар мавжуд бўлса қўллаш мумкин эмас, чунки цетилперидин хлориди жароҳатларни битишини секинлаштиради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладор аёллар препаратни қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари зарур. Препаратни агар она учун потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлсагина қўллаш мумкин.

Даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: препарат махсус диққатни ва тезкор реакцияларни талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турларини (автомобилни ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши ва бошқалар) бажаришга таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратни тавсия этилганидан юқори дозаларда қабул қилиш, меъда-ичак йўллари томонидан бактериал микрофлорани ўзгариши оқибатида бузилишларни: кўнгил айниши, қусиш, диареяни чақириши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Чиқарилиш шакли

Шимиш учун таблеткалар 1,5 мг + 1 мг.

6 ёки 9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фольгали контур уяли ўрамда. 6 таблеткадан 2 ёки 4 контур уяли ўрамдан ёки 9 таблеткадан 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Улашиш:
5
327 Views
ОлдингисиГрамелл08.05.2018
ГРАММИДИН® нео08.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Граммидин® детский
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.