• Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
Hamkorlik
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш
  • Бош саҳифа
  • Мақолалар
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Гозалидон

Home Йўриқномалар Гозалидон
Улашиш:

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ГОЗАЛИДОН

GOSALIDONUM

Препаратнинг савдо номи: Гозалидон

Таъсир этувчи модда: госсиполнинг имин ҳосиласи ва N-поливинилпирролидонни комплекс бирикмаси .

Дори шакли: таблетка

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: гозалидон – 100 мг;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза “Интроцел-Т”, кальций стеарат ёки магний стеарат, картошка крахмали ёки жўхори крахмали.

Таърифи: тўқ сариқдан оч жигарранггача ранггача бўлган, нуқта-нуқтали, думалоқ, юзаси текис, бир томонида рискали таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Протозойларга қарши восита.

 

Фармакологик хусусиятлари

Хламидийларга қарши таъсир кўрсатади. Препаратнинг таъсир механизмида гозалидонни α – ва γ–интерферон ҳосил бўлишини индукция қилиш  қобилияти муҳим роль ўйнайди.

Қўлланилиши

Хламидиялар билан чақирилган касалликларни даволаш – бирламчи ва иккиламчи бепуштлик, одат бўлиб қолган чала туғиш, хламидия хасталиги фонида герпесга қарши дори восита сифатида; кичик чаноқ аъзоларининг қайталувчи яллиғланиш жараёнлари (кольпит, цервицит, бачадон бўйнини эрозияси, метроэндометрит, сальпингит, сальпингофорит, эпидидимит), простатит, келиб чиқиши урогенитал бўлган реактив артрит, Рейтер касаллигида (окуло-уретро-артрологик синдроми) қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат бир кунда 3 марта 2 таблеткадан схема бўйича буюрилади: препарат 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус-3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади. Даволаш курсининг умумий давомийлиги – 21 кунни ташкил қилади.

Ножўя таъсирлари

Аниқланмаган.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препарат компонентларига бўлган  юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Махсус кўрсатмалар

Айрим ҳолларда, хламидия инфекциялари билан бирга кузатиладиган яллиғланиш синдромларини йўқотиш учун, препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва тетрациклин қатори антибиотиклар билан  бирга қўллаш тавсия қилинади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 0,1 г дан.

Сақлаш шароити

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Улашиш:
1
227 Views
ОлдингисиГЛЮПА-КОМБИ08.05.2018
Гонадотропин хорионический08.05.2018Кейингиси
Қидириш

Кўпроқ натижаларни кўриш

Generic filters
Маълумот турини танланг:
Йўриқномалар
Мақолалар
Сўнгги мақолалар
  • Классификация – Гепатопротекторлар
  • Заҳарланиш ва интоксикацияларда қўлланадиган воситалар
  • Синоним – Лоперамид
  • ССВ иссиқ иқлим шароитида нима қилиш кераклигини айтди
  • Дори воситаларидан ҳавфсиз фойдаланишнинг 7 та муҳим жиҳатлари
  • Синоним- Омепразол
  • Бюджетда ўқиганларга дипломнинг асли берилиши мумкинми?
  • Ибупрофен vs Аспирин
  • Бета – Блокаторлар
  • Ципрофлоксацин
Рукнлар
  • Ақлли бемор 1
  • Гуруҳ дори воситалари 1
  • Классификация 2
  • Мақолалар 5
  • Савол-Жавоб 1
  • Синоним 2
  • Тестлар 1
  • Янгиликлар 1
Гозалидон
  • Фойдаланиш шартлари
  • Биз ҳақимизда
  • Боғланиш

Сайтга жойлаштирилган, рецепт орқали бериладиган препаратлар ҳақидаги маълумотлар фақатгина тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган. Сайтда тақдим этилган маълумотлар орқали беморларнинг дори препаратлари билан ўз-ўзларини даволаши мумкин эмас ва тақдим этилган маълумотлар шифокор маслаҳати ўрнини боса олмайди.

Портал материаллари фақат ахборот сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган, ташхис ва даволаш жараёнларидаги ҳавф омиллари учун medu.uz сайти жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

© medu.uz 2021

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Сайт тест режимида ишлаяпти.